«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 28 2024, 08:09
ЎЗO‘Z

Олимлар ўзга сайёраликлар билан алоқа ўрнатиш учун уларга мусиқий треклар жўнатишди

17 июн, 18:30 4 257 Дунё
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Олимлар ўзга сайёраликлар билан алоқа ўрнатиш учун уларга мусиқий треклар жўнатишди Sonar Music Festival Каталония коинот тадқиқотлари институти ва METI International билан биргаликда ўзга сайёраликлар билан алоқа ўрнатиш ниятида коинотга 35 та 10 сонияли электрон мусиқа EDM (Electronic dance music) композициясини юборди.

Олимлар бу треклар GJ 237 юлдузигача етиб боришига умид қилишмоқда. Треклар коинотда узоқ вақт давом этадиган “сайр” вақтида йўқ бўлиб кетмаслиги учун улар иккилик саноқ тизимидаги кодда юборилган.

GJ 237 юлдузи сайёраларидан бири ўз қуёшидан ҳаёт мавжуд бўлиши учун етарлича узоқ масофада жойлашган. Треклар босиб ўтадиган олис масофа ҳисобга олинса, улар белгиланган манзилга 2030 йилдан кейин етиб боради. Агар Ерга жавоб сигнали жўнатилса, унда у 2042 йилдан кейин олиниши тахмин қилинмоқда. Мусиқа орасига инсоният эришган баъзи ютуқларни кўрсатиш учун математика ва умуман фан ҳақида маълумот киритилган.

Ўтган йил ноябрда ҳам олимлар бу юлдуз томон хабар жўнатишганди. Норвегиядаги антенна ёрдамида олис юлдуз томон соат, вақтни ўлчаш, ҳисоб юритиш, геометрия ва инсоният томонидан яратилган бошқа концепциялар ҳақида маълумот жўнатилган. Олимлар бу маълумотларни тушуна оладиган онгли мавжудотлар топишга умид қилишмоқда. Улар бунга ўзлари ҳам унча ишонмасаларда, жавоб сигналини 25 йилдан кейин олиш умидидалар.




Мавзуга оид янгиликлар
  • АҚШ Украинага Patriot ҳаво-мудофаа тизимларининг янги тўпламини етказиб беради 28 апр, 06:00 20
  • Украина урушидаги вазият: АҚШнинг ёрдами кечикмадими? 28 апр, 00:30 221
  • Истанбулда кучли зилзила юз бериши айтилди 27 апр, 23:44 114
  • Глобал Жануб кимники? 27 апр, 23:41 168
  • АҚШ 13 миллиард долларга янги «Қиёмат куни самолёти»ни қуради 27 апр, 23:38 149
  • Crocus’даги терактда айбланган яна бир Тожикистон фуқароси ҳибсга олинди 27 апр, 22:14 195
  • Сўнгги янгиликлар
  • Қашқадарёда сифатсиз алкоголь маҳсулотлари муомалага киритилишининг олди олинди 28 апр, 06:34 8
  • АҚШ Украинага Patriot ҳаво-мудофаа тизимларининг янги тўпламини етказиб беради 28 апр, 06:00 20
  • Тошкентда ўғлини онасидан ажратмоқчи бўлиб калтаклаган ота 5 суткага қамалди 28 апр, 00:33 79
  • Украина урушидаги вазият: АҚШнинг ёрдами кечикмадими? 28 апр, 00:30 221
  • Умарали Раҳмоналиев: "Ярим финалга ҳеч қачон кучсиз жамоалар йўл олмайди" 28 апр, 00:00 95
  • Бундеслига. "Байер" 90+6 дақиқада гол уриб яна мағлубиятдан қутулиб қолди! 27 апр, 23:54 54
  • Истанбулда кучли зилзила юз бериши айтилди 27 апр, 23:44 114
  • Глобал Жануб кимники? 27 апр, 23:41 168
  • АҚШ 13 миллиард долларга янги «Қиёмат куни самолёти»ни қуради 27 апр, 23:38 149
  • "Бугун гапирсам, ҳаммаси ёнади!". Муҳаммад Салоҳ Клопп билан уришиб қолди 27 апр, 22:40 224
  • Crocus’даги терактда айбланган яна бир Тожикистон фуқароси ҳибсга олинди 27 апр, 22:14 195
  • Ҳалокатли торнадо АҚШ бўйлаб юзлаб уйларга зарар етказди (видео) 27 апр, 21:49 152
  • Бўлимлар