«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 04 2024, 14:13
ЎЗO‘Z

Афғонистонда топилган совет учувчисининг қизи: Онам отамни 30 йил кутди

02 июн, 16:56 6 151 Дунё
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Афғонистонда топилган совет учувчисининг қизи: Онам отамни 30 йил кутди Аввалроқ Афғонистонда собиқ иттифоқ қўшинлари олиб чиқиб кетилгандан 30 йил ўтиб совет учувчиси топилгани маълум қилинганди. Учувчи рақиб кучлари томонидан уриб туширилган ва бедарак йўқолган деб ҳисоблаб келинган. Аниқланишича, учувчининг исми Сергей Пантелюк бўлиб, унинг қизи Лариса Пантелюк ўз оиласи ҳақида сўзлаб берди. Батайскда яшовчи 31 ёшли Ларисанинг айтишича, у ҳеч қачон отасини кўрмаган: отаси Ларисанинг онаси унга ҳомиладорликнинг 7-ойида бўлганда Афғонистонга хизмат қилгани кетган.

Лариса дунёга келгандан 4 ой ўтиб катта лейтенант Пантелюк Афғонистоннинг Қўнарида уриб туширилган. Барча саъй-ҳаракатларга қарамай, ўшанда учувчи топилмаган.

“Онам отам Афғонистонда йўқолиб қолганини эшитгач, сочларига бир кечанинг ўзида оқ тушиб кетган. Онам бошқа эрга тегмаган ва отамни келишини кутган”, деб айтган Лариса.

Унинг айтишича, онаси унга отаси ҳақида 16 ёшга тўлгандагина бор ҳақиқатни айтиб берган.

Ларисанинг таъкидлашича, Ростов вилоятида унинг отасига бағишланган учта ёдгорлик, Афғонистонда эса яна бир ёдгорлик бор.

Аввалроқ Россия десантчилари иттифоқи раҳбари Валерий Востротин Афғонистонда 1987 йилда йўқолиб қолган учувчи тирик эканини маълум қилган. Востротин учувчининг исмини ошкор қилмаган. Кейинроқ “Коммерсант” нашри 30 йилдан кейин топилган ҳарбийнинг номи Сергей Пантелюк эканини маълум қилган.

Манба: Kun.uz




Мавзуга оид янгиликлар
  • Россиялик Винник АҚШда пул ювиш бўйича айбини тан олди 04 мая, 13:43 5
  • Ғазо ҳимоясидаги олийгоҳлар ёхуд АҚШда "талабалар баҳори" 04 мая, 13:18 15
  • Тбилисида номаълум шахслар намойишчиларга ҳужум қилди 04 мая, 11:37 47
  • Украина ярадорлар билан қандай муомала қилаётгани маълум қилинди 04 мая, 09:02 239
  • Москвада "Фалуньгун" сектаси тарафдорлари қўлга олинди 04 мая, 08:35 101
  • Грузия Бош вазири АҚШга ташриф буюришдан бош тортди 04 мая, 07:40 165
  • Сўнгги янгиликлар
  • Россиялик Винник АҚШда пул ювиш бўйича айбини тан олди 04 мая, 13:43 5
  • Ғазо ҳимоясидаги олийгоҳлар ёхуд АҚШда "талабалар баҳори" 04 мая, 13:18 15
  • Экология инспекторларига ҳужум қилган браконерлар қамоққа олинди 04 мая, 13:02 11
  • Энди мактабларда педагогик синфлар ташкил этилади 04 мая, 12:00 19
  • Мессининг келиши "Интер Майами" бюджетига қандай таъсир қилди? 04 мая, 11:50 54
  • 5 май куни республика ҳудудида кузатиладиган об-ҳаво маълумотлари 04 мая, 11:46 42
  • "Манчестер Сити" футболчиси Гвардиола ҳақида бор ҳақиқатларни айтди 04 мая, 11:41 61
  • Тбилисида номаълум шахслар намойишчиларга ҳужум қилди 04 мая, 11:37 47
  • Украина ярадорлар билан қандай муомала қилаётгани маълум қилинди 04 мая, 09:02 239
  • Москвада "Фалуньгун" сектаси тарафдорлари қўлга олинди 04 мая, 08:35 101
  • Тошкентда МДҲ кўнгиллилари форуми бошланди 04 мая, 08:08 21
  • Грузия Бош вазири АҚШга ташриф буюришдан бош тортди 04 мая, 07:40 165
  • Бўлимлар