«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 03 2024, 17:53
ЎЗO‘Z

Макрон болани қутқарган муҳожирга Франция фуқаролигини тақдим этди

29 мая, 08:03 4 114 Дунё
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Макрон болани қутқарган муҳожирга Франция фуқаролигини тақдим этди Кўп қаватли уйнинг балконида осилиб қолган болани қутқарган, Парижда ҳужжатсиз яшаб келган малилик муҳожир Мамуду Гассама ёнғин хавфсизлиги хизматига ишга киради ва унга Франция фуқаролиги берилади. Бу ҳақда Франция президенти Эммануэль Макрон Елисей саройида муҳожир йигит билан учрашганидан сўнг Twitter саҳифасида маълум қилди, деб ёзмоқда «Дарё».

Макрон қаҳрамонлик кўрсатган йигитни Париж ёнғин хавфсизлиги ва қутқариш хизматлари ўз сафига қабул қилишга тайёр эканини маълум қилган. «Мен унга натурализацияга (фуқаролик олишга) ҳужжат топширишни таклиф қилдим. Зеро, Франция — бу ирода, жаноб Гассама эса ўзининг иродали эканини исботлади!»​ — деди президент.

Мамуду Гассама Парижда ҳеч қандай ҳужжатларсиз яшаб келган. Содир этган қаҳрамонлигидан кейин Францияда Гассамага фуқаролик бериш ҳақида онлайн-петиция эълон қилинган.

France 24 каналининг маълум қилишича, балконда осилиб қолган болани қаровсиз қолдирган ота-онага нисбатан иш очилган. Улар 2 йил қамоқ жазосига ҳукм қилиниши ёки 30 минг евро миқдорида жаримага тортилиши мумкин. Тергов ишлари якунига етгунга қадар бола давлат қарамоғида бўлади.

Аввалроқ Гассаманинг болани қутқаргани акс этган видео эълон қилинган эди.




Мавзуга оид янгиликлар
  • АҚШда эркак хотинини пичоқлаб, уни тириклайин кўмди, аёл эса тирик... 03 мая, 15:54 16
  • Ўзбекистон ва Қатар ишчиларни жалб этиш бўйича ҳамкорликни йўлга қўйяпти 03 мая, 15:47 7
  • Россия қўшинлари Нигердаги АҚШ базасига жойлашди 03 мая, 14:59 49
  • АҚШда оғир-босиқлиги билан машҳур бўлган аллигатор ўғирлаб кетилди (фото) 03 мая, 13:43 60
  • ОАВ эркинлиги рейтинги: Дунёдаги вазият - охирги 10 йилдаги энг ёмони 03 мая, 13:00 43
  • Ўзбекистон ва Қирғизистон фуқаролари ҳам Россияга киритилмаяпти 03 мая, 12:00 185
  • Сўнгги янгиликлар
  • “Зенит” футболчиси Файзуллаев ҳақида нималар деди? 03 мая, 16:31 1
  • АҚШда эркак хотинини пичоқлаб, уни тириклайин кўмди, аёл эса тирик... 03 мая, 15:54 15
  • Ўзбекистон ва Қатар ишчиларни жалб этиш бўйича ҳамкорликни йўлга қўйяпти 03 мая, 15:47 6
  • Россия қўшинлари Нигердаги АҚШ базасига жойлашди 03 мая, 14:59 49
  • «Зики эски шаҳар» лақаби билан танилган Лутфулла Умаровга суд ҳукми ўқилди 03 мая, 14:56 40
  • Осиё кубоги финал учрашуви: Бугун “оқ бўрилар” япон “самурайлари”га қарши майдонга тушади 03 мая, 14:10 40
  • АҚШда оғир-босиқлиги билан машҳур бўлган аллигатор ўғирлаб кетилди (фото) 03 мая, 13:43 60
  • ЦСКА устози Федотов Аббос Файзуллаевнинг жамоага қайтгани ҳақида нима деди? 03 мая, 13:25 129
  • ОАВ эркинлиги рейтинги: Дунёдаги вазият - охирги 10 йилдаги энг ёмони 03 мая, 13:00 43
  • Ироқ U-23 устози Радҳи Шенаишил: "Қўл остимдаги барча футболчилар Олимпиадага боришга муносиб" 03 мая, 12:44 39
  • Индонезия U-23 мураббийи Шин Таэ Йонг: "Охирги имкониятдан фойдаланишга уриниб кўрамиз" 03 мая, 12:23 63
  • Ўзбекистон ва Қирғизистон фуқаролари ҳам Россияга киритилмаяпти 03 мая, 12:00 185
  • Бўлимлар