«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 06 2024, 00:18
ЎЗO‘Z

Шавкат Мирзиёев Лондонда Буюк Британия ҳукумати аъзоси билан учрашди

15 мая, 22:20 4 838 Дунё
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Шавкат Мирзиёев Лондонда Буюк Британия ҳукумати аъзоси билан учрашди Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев учиб кетаётган самолёт президентнинг АҚШга расмий ташрифи давомида Лондонга тўхтаб ўтди. Давлат раҳбари Лондон шаҳрида Буюк Британия Консервативлар партияси вакили, ҳукумат аъзоси сэр Алан Дункан билан суҳбатлашди. Бу ҳақда инглиз сиёсатчиси Твиттердаги саҳифасида маълум қилган.

«Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ҳамда Ташқи ишлар вазири Комилов билан дўстона ва илиқ учрашув бўлди. Унга бошлаган ислоҳотларини бардавом бўлишини тилаб, Буюк Британиянинг кучли кўмаги таклиф этилди», деб ёзади у.

Ўзбекистоннинг биринчи рақамли самолёти Лондоннинг Станстед халқаро аэропортида ёқилғи ғамлаб олиш учун тўхтаган.

Президент матбуот хизмати хабарига кўра, суҳбат давомида Ўзбекистон раҳбари икки томонлама ҳамкорлик борасида мавжуд улкан салоҳиятни самарали рўёбга чиқариш муҳим эканини алоҳида таъкидлади.

«Турли даражалардаги мулоқотларни жадаллаштириш, амалий ҳамкорликни ривожлантириш, савдо-иқтисодий, инвестициявий, инновацион, молиявий, маданий-гуманитар ва бошқа соҳалардаги қўшма дастур ва лойиҳаларни амалга ошириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.

Ташқи ишлар вазири ўринбосари давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёевга Буюк Британия Бош вазири Тереза Мэйнинг саломи ва эзгу тилакларини етказди.

Алан Дункан мамлакатимизда янги босқичда амалга оширилаётган ислоҳотларга, Ўзбекистоннинг минтақада хавфсизлик, барқарорлик ва изчил тараққиётни таъминлашга қаратилган фаол саъй-ҳаракатларига, жумладан, жорий йил март ойида Тошкент шаҳрида Афғонистон бўйича халқаро конференция муваффақиятли ўтказилганига юксак баҳо берди», дейилади хабарда.

Буюк Британия давлатларимиз ўртасидаги кенг кўламли ҳамкорликни янада мустаҳкамлашга тайёр экани қайд этилди.

Лондондаги техник тўхташдан сўнг Президентимиз АҚШ йўлида сафарини давом эттирган.

Маълумот учун, Алан Дункан Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон Президенти сифатида қасамёд қилганидан сўнг Ўзбекистонга ташриф буюрган биринчи хорижий юқори мартабали меҳмон бўлган.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Испания ва Аргентина ўртасида дипломатик можаро юзага келди 05 мая, 23:50 0
  • Польша ташқи ишлар вазири: “Хитой Путинни урушни тўхтатишга мажбурлаши мумкин” 05 мая, 22:40 41
  • Йоав Галант тез орада Рафаҳга ҳужум бўлишига ишора қилди 05 мая, 21:53 41
  • Нетаньяху: “Исроил гаровга олинганлар эвазига ҳарбий ҳаракатларни тўхтатишга тайёр” 05 мая, 20:43 71
  • Украинада урушнинг 801-куни: Одессадаги ёнғинлар ва Часив Яр атрофида жанг қилаётган «Вампир» 05 мая, 19:13 202
  • Туркиянинг кутилмаган қадами: Исроил билан савдо тўхтатилгани нимани англатади? 05 мая, 18:44 191
  • Сўнгги янгиликлар
  • Испания ва Аргентина ўртасида дипломатик можаро юзага келди 05 мая, 23:50 0
  • Александр Стоймирович: "Таркибимизда йўқотишлар бор" 05 мая, 23:34 4
  • Самвел Бабаян: "Исталган жамоа Наманганга келганида ҳимоявий услубда ўйнайди" 05 мая, 23:20 12
  • Илёс Зейтуллаев: "Ҳозир камроқ гапириб, кўпроқ ишлашимиз керак" 05 мая, 23:05 44
  • Польша ташқи ишлар вазири: “Хитой Путинни урушни тўхтатишга мажбурлаши мумкин” 05 мая, 22:40 41
  • Тошкентда Tesla ҳамда Lacetti иштирокида ЙТҲ содир бўлди 05 мая, 22:18 9
  • Йоав Галант тез орада Рафаҳга ҳужум бўлишига ишора қилди 05 мая, 21:53 41
  • Ўзбекистонда коррупцияни камайтиришга қаратилган 7 млн евролик ташаббус бошланди 05 мая, 21:25 32
  • Суперлига. "Бунёдкор" бу сафар "Сурхон"га имкониятни бой берди 05 мая, 21:02 32
  • Нетаньяху: “Исроил гаровга олинганлар эвазига ҳарбий ҳаракатларни тўхтатишга тайёр” 05 мая, 20:43 71
  • Суперлига. "Навбаҳор" ўз майдонида "Локомотив"ни йирик ҳисобда мағлуб этди 05 мая, 20:13 46
  • Шомуродов ўз номини тарихга муҳрлади 05 мая, 20:03 234
  • Бўлимлар