«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 02 2024, 06:58
ЎЗO‘Z

16 ёшли қиз ўгай отасидан фарзанд кўрди...

27 апр, 17:27 22 546 Дунё
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
16 ёшли қиз ўгай отасидан фарзанд кўрди... Қирғизистоннинг Ўзган туман суди Б. Ж. исмли эркакни ўтган йили 15 йил муддатга озодликдан маҳрум этиш ҳақида ҳукм эълон қилганди. Аммо жабрланувчининг адвокати у бир умрлик қамоқ жазосига лойиқлигини айтган ҳолда аппеляция судига мурожаат этди. Шикоят аризасида айтиладики, эркак ўгай қизини 5 йил давомида зўрлаб келган. Ариза Ўш вилоят судида кўриб чиқилди ва жиноятчи 20 йил муддатга озодликдан маҳрум этилиши ҳақида янги ҳукм эълон қилинди.

Тергов баённомасидан:

Жабрланувчининг қариндошлари айтишдики, онаси эри узоқ давом этган хасталикдан сўнг оламдан ўтгач, 2011 йили болалари бўлишига қарамай, Ўзганда яшовчи эркакка турмушга чиқди. Ўшанда қизи 11 ёшни қаршилаганди. Ўшандаёқ ўгай отаси унинг номусини поймол қилган ва агар кимга чурқ этса, ўлдириб, онаси билан бирга дарёга чўктириб юборишини айтиб қўрқитган. Шундай қилиб у беш йил давомида қизни зўрлаб келган. Оқибатда 2017 йили қиз ҳомиладор бўлиб қолган.

Ҳомиладорлигидан хабар топди дегунча, ўгай ота уни гўё турмушга чиққан қиз қиёфасида врач кўригидан ўтиш учун юборган. Врач ҳомила беш ойлик бўлганини маълум қилган. Шундан кейин уни вақтинча яшаб туриши учун Бишкекка жўнатган. Аммо тез орада қиз яна Ўзганга қайтди. Ўгай ота азбаройи ваҳимага тушганидан ўзи қизни врачга олиб борди ва жами 26 минг сўм эвазига ҳомилани олдириб ташлашга ҳаракат қилиб кўрди. Иложи бўлмади. Врачлар бу ишга қўл уришдан тийилишди.

Ойни этак билан ёпиб бўлармиди. Қариндошлар воқеадан барибир хабар топишди. Лекин боланинг отаси кимлигини идрок эта олмай қолишди. Негаки, қиз сукут сақлашдан нарига ўтмасди. Ўгай отасидан қўрқарди.

Руҳий зарба қизни ўлимга етаклайверди. Уч маротаба жонига қасд қилиб кўрди. Ажали етмаган экан, тирик қолди. Охири бардоши тамом бўлди. Яқин қариндош аёллардан бирига ёрилди. Ўгай отасидан ҳомиладорлигини, у беш йил давомида номусига тегиб келганини… Ҳамма-ҳаммасини тўкиб солди…

Эркак 2017 йил 28 августида қўлга олинди.

Жабрланувчи эса фарзандини барибир дунёга келтирди. Аммо туғруқ жараёни оғир кечгани сабабли узоқ вақт касалхонада ётишга мажбур бўлди. Ана шундан кейин уни оналик ҳуқуқидан маҳрум этишди. Болага унинг синглиси боқувчи сифатида танланди.

Ҳозирги вақтда жабрланувчи билан психологлар иш олиб бормоқда.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Пентагон Украина юзасидан кутилмаган муаммога дуч келди 02 мая, 06:34 1
  • Шойгу Украина дронларига қарши қўлланиладиган янги воситалар билан танишди 02 мая, 06:00 0
  • Хитойда автомобиль йўлининг ўпирилиши оқибатида камида 24 киши ҳалок бўлди 02 мая, 00:24 45
  • Ар-Риёдда форум: АҚШ-Хитой тирашуви ва Яқин Шарқ инқирози диққат марказида 02 мая, 00:02 40
  • Нетаняҳу ҲАМАСга қарши операцияни якунлашдан бош тортди 01 мая, 23:45 72
  • Украина камикадзе дронлари Белгород вилоятидаги аҳоли пунктларига ҳужум уюштирди 01 мая, 23:28 59
  • Сўнгги янгиликлар
  • Шойгу Украина дронларига қарши қўлланиладиган янги воситалар билан танишди 02 мая, 06:00 0
  • Хитойда автомобиль йўлининг ўпирилиши оқибатида камида 24 киши ҳалок бўлди 02 мая, 00:24 45
  • Навоийда автомашинасига сирена ўрнатиб ҳаракатланган ҳайдовчига чора кўрилди 02 мая, 00:03 22
  • Ар-Риёдда форум: АҚШ-Хитой тирашуви ва Яқин Шарқ инқирози диққат марказида 02 мая, 00:02 39
  • Жарималардан 100 млн сўм қарзи бор автомобил Қамчиқ довонида ушланди 01 мая, 23:50 40
  • Нетаняҳу ҲАМАСга қарши операцияни якунлашдан бош тортди 01 мая, 23:45 72
  • Украина камикадзе дронлари Белгород вилоятидаги аҳоли пунктларига ҳужум уюштирди 01 мая, 23:28 59
  • Жозе Моуриньо Евро—2024 фаворитларини санаб ўтди 01 мая, 23:10 49
  • Москвада Украинадан тортиб олинган НАТО ҳарбий техникалари кўргазмаси ўтказилди 01 мая, 22:44 171
  • Нью-Йорк полицияси Фаластин тарафдори бўлиб намойиш ўтказган 282 талабани ҳибсга олди 01 мая, 22:22 37
  • Самарқандда ЙПХ ходими ҳайдовчидан пора сўради: “Уч кишига тушлик олиб келинг” 01 мая, 22:00 154
  • Франциялик таниқли актёр Жерар Депардье жинсий тажовузда айблаб, ҳибсга олинди 01 мая, 21:36 103
  • Бўлимлар