«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 03 2024, 01:29
ЎЗO‘Z

АҚШ Хитойда ўн минглаб мусулмон уйғурлар қамалганидан жиддий ташвишланмоқда

20 апр, 12:05 6 421 Дунё
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
АҚШ Хитойда ўн минглаб мусулмон уйғурлар қамалганидан жиддий ташвишланмоқда Шинжон-Уйғур мухториятида уйғурлар ва бошқа мусулмон миллатларини таъқиб қилиш доирасида Хитой ҳукумати ўн минглаб одамларни қўлга олди. Бу ҳақда Хитой пойтахти Бейжинда ўтган анжуманда АҚШ Давлат котибининг Шарқий Осиё ва Тинч Океани минтақаси бўйича ёрдамчиси ўринбосари Лаура Стоун маълум қилди.

Унга кўра, қўлга олинганларнинг барчаси “қайта сиёсий тарбиялаш” марказларида сақланаётгани “ўта ташвишли ҳолат”дир.

"Биз Шинжондаги уйғурлар ва мусулмон озчиликнинг ҳуқуқларини чеклаш жараёни кучайиб бораётганидан ташвишдамиз,"-деди Лаура Стоун.

АҚШ расмийси бу масалани “Хитой расмийлари билан ўтадиган ҳар бир учрашувда кун тартибига киритаверамиз”, деб айтди.

Стоун Шинжон-Уйғур мухториятидан олинган маълумотларнинг озлиги туфайли қамоққа ташланганлар сони қанча эканини аниқлаш имконияти йўқлигини, бироқ уларнинг сони “ўн минглаб одамлар”ни ташкил қилишини айтди.

Ҳуқуқ фаоллари Хитой ҳукумати ислом дини ва маданиятига, мусулмонларнинг эркин ҳаракатланиш ҳуқуқига жиддий тўсиқлар қўяётганини айтиб келмоқдалар.

“Озод Осиё” радиосининг билдиришича, жорий йил январь ойида биргина Қашқардан 120 минг одам “қайта тарбиялаш марказлари”га юборилган.

Хитой Ташқи ишлар вазирлиги АҚШ расмийси Лауро Стоун билдирувини инкор этмоқда. Хитой расмийларига кўра, Шинжон-Уйғур мухториятида барча миллатлар тинч-тотувликда ва фаровон ҳаётда яшамоқда.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Кулеба Россия қачон музокараларда иштирок этиши мумкинлиги ҳақида гапирди 02 мая, 23:30 51
  • Туркия Исроил билан барча савдо алоқаларини тўхтатди 02 мая, 22:50 86
  • Макрон Европага таҳдид солаётган учта хавф ҳақида гапирди 02 мая, 22:07 115
  • Туркия Курдистон ишчи партиясига алоқадор 43 нафар террорчини йўқ қилди 02 мая, 21:20 20
  • Саудиядаги форумда Ғазо уруши муҳокама қилинди: «Исроилни тўхтата оладиган ягона давлат – АҚШ» 02 мая, 15:05 136
  • Россиянинг еттита вилоятига дронлар ҳужум қилди 02 мая, 14:45 274
  • Сўнгги янгиликлар
  • Россия кубоги. ЦСКА илк ўйинда Зенит билан дуранг ўйнади, Файзуллаев заҳирадан туширилди 02 мая, 23:39 18
  • U-23 Осиё кубоги. Ироқ 3-ўринни ва Париж Олимпиадаси йўлланмасини қўлга киритди 02 мая, 23:35 23
  • Кулеба Россия қачон музокараларда иштирок этиши мумкинлиги ҳақида гапирди 02 мая, 23:30 51
  • Кексайганда ҳам ёш кўриниш учун қандай ҳаёт тарзини кечириш керак? 02 мая, 23:23 16
  • Шифокор картошканинг айрим зарарларини очиқлади 02 мая, 23:02 30
  • Туркия Исроил билан барча савдо алоқаларини тўхтатди 02 мая, 22:50 86
  • Макрон Европага таҳдид солаётган учта хавф ҳақида гапирди 02 мая, 22:07 115
  • Ўзбошимчалик билан қурилган ноқонуний қурилмалар узоққа бормайди 02 мая, 21:28 84
  • Туркия Курдистон ишчи партиясига алоқадор 43 нафар террорчини йўқ қилди 02 мая, 21:20 20
  • Сурхондарёда дунёдаги энг катта сўзана тикилди 02 мая, 20:36 28
  • Самарқандда ҳайдовчидан пора сўраган ЙПХ ходимлари ишдан бўшатилди 02 мая, 20:33 89
  • Навоийда ЙПХ ходимлари кўз олдидаги қоидабузарликка кўз юмди 02 мая, 19:45 124
  • Бўлимлар