«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 27 2024, 22:06
ЎЗO‘Z

Путин тўртинчи бор Россия президенти этиб сайланди

19 мар, 10:54 5 354 Дунё
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Путин тўртинчи бор Россия президенти этиб сайланди Владимир Путин Россия президенти сайловида рекорд даражадаги натижа билан ғалаба қозонди: унинг учун 52 миллиондан кўпроқ сайловчи овоз берди (76,5 фоиздан ошиқ). Бу ҳақда «Дарё» хабар бермоқда.

Қайта сайланган давлат раҳбари россияликларга ишонч учун миннатдорлик билдирди ва аввалгидек ғайрат-шижоат билан, бироқ янада самарали ишлашда давом этишини билдирди.

Путин президентлик сайловида тўртинчи бор иштирок этди. 18 мартга қадар унинг учун 2004 йилги сайлов натижалари (49,563 миллион киши, 71,31 фоиз) рекорд кўрсаткич эди. 2012 йилда уни 45,602 миллион сайловчи (63,60 фоиз) қўллаб-қувватлади.

Салкам 12 фоиз овоз билан иккинчи ўринни КПРФ номзоди Павел Грудинин эгаллади. Учинчи ўринда қайд этилган ЛДПР етакчиси Владимир Жириновский 6 фоизга етмаган овоз олди.

Телебошловчи Ксения Собчакни сайловчиларнинг 1,65 фоизи қўллаб-қувватлади. Қолган 4 нафар номзод 0,65 фоиздан 1,03 фоизгача бўлган овоз олди.

Путин кейинчалик президентлик сайловида иштирок этган барча номзодлар билан учрашиш ниятини билдирди.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Ҳалокатли торнадо АҚШ бўйлаб юзлаб уйларга зарар етказди (видео) 27 апр, 21:49 7
  • Мигрантларни Россиядан чиқариб юборишнинг янги тартиби таклиф этилди 27 апр, 21:24 62
  • Олмаотада автобус ҳайдовчисини уриб, фожиали ЙТҲ сабабчиси бўлган йўловчига ҳукм ўқилди 27 апр, 20:50 18
  • Қозоғистон “Толибон” учун рақамли бошқарувни йўлга қўйиш ва афғон мактабларини интернетга улашга тайёр 27 апр, 20:00 16
  • Санкт-Петербургда 24 ёшли ўзбекистонлик йигит ўғирлаб кетилди 27 апр, 18:37 203
  • АҚШ разведка идоралари Россия раҳбариятини Навальнийнинг ўлимига алоқадор деб ҳисобламайди 27 апр, 16:21 103
  • Сўнгги янгиликлар
  • Ҳалокатли торнадо АҚШ бўйлаб юзлаб уйларга зарар етказди (видео) 27 апр, 21:49 7
  • Мигрантларни Россиядан чиқариб юборишнинг янги тартиби таклиф этилди 27 апр, 21:24 62
  • Олмаотада автобус ҳайдовчисини уриб, фожиали ЙТҲ сабабчиси бўлган йўловчига ҳукм ўқилди 27 апр, 20:50 18
  • 17 ёшли ҳиндистонлик Доммаражу жаҳон шахмат тожи учун курашади 27 апр, 20:29 29
  • Қозоғистон “Толибон” учун рақамли бошқарувни йўлга қўйиш ва афғон мактабларини интернетга улашга тайёр 27 апр, 20:00 16
  • Марказий банк раиси: “Уй-жой учун ажратилаётган кредитлар фоизи пасайиши кутилмоқда” 27 апр, 19:36 60
  • Санкт-Петербургда 24 ёшли ўзбекистонлик йигит ўғирлаб кетилди 27 апр, 18:37 203
  • Вазирликлар Янги Тошкентга кўчирилади 27 апр, 18:17 123
  • Жасурбек Жалолиддинов: "Бугун майдонда қўрққан жамоа ютқазди" 27 апр, 17:52 182
  • Тожикистон терма жамоаси бош мураббийи: " Бу бизга яхши тажриба бўлди ва унинг самарасини Жаҳон чемпионатида кўрсатамиз" 27 апр, 17:30 99
  • Хосе Венансио Лопес: "Ушбу Осиё кубогидан мамнунман" 27 апр, 17:22 77
  • Саудия Арабистони U-23 бош мураббийи: "Шогирдимнинг четлатилишига Ўзбекистон терма жамоасининг тактикаси сабаб бўлди" 27 апр, 17:19 234
  • Бўлимлар