«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 28 2024, 16:43
ЎЗO‘Z

Жээнбеков Марказий Осиё етакчиларини террорчиликка қарши биргаликда курашишга чақирди

16 мар, 00:20 3 969 Дунё
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Жээнбеков Марказий Осиё етакчиларини террорчиликка қарши биргаликда курашишга чақирди Қирғизистон президенти Сооронбай Жээнбеков Марказий Осиё давлатлари етакчиларининг биринчи маслаҳатлашув учрашувида бугунги кунда минтақа давлатлари халқлари фаровонлиги учун минтақавий ҳамкорликни янгидан йўлга қўйиш вазифаси турганини айтди.

Жээнбеков ўтган учрашув Марказий Осиё давлатлари ўртасида дўстона ва яхши қўшничилик муносабатларини фаоллаштириш ва янгилашга хизмат қилишини таъкидлаб ўтди. Қирғизистон президенти Марказий Осиё давлатлари етакчиларининг дўстлик, тинчлик-тотувлик ва янгиланиш байрами – Наврўз арафасида учрашишлари рамзий маънога эгалигини айтди.

Унинг айтишича, Остонадаги учрашувда минтақавий ҳамкорлик ва жорий вазият бўйича фикрлар алмашиш учун яхши имконият пайдо бўлди. “Буни нафақат ҳозирги, балки келажак авлодлар манфаати учун қилиш керак. Шу сабабли мен Ўзбекистон президентининг давлатларимиз раҳбарлари учрашувини мунтазам равишда ўтказиш ташаббусини мамнуният билан қўллаб-қувватладим. Ўйлашимча, бу учрашувлар нафақат ўзаро интеграция, балки минтақамизнинг дунёдаги роли ва ўрнини ошириш учун хизмат қилади”, деб қўшимча қилган Жээнбеков.

Жээнбековнинг таъкидлашича, Марказий Осиё давлатлари террорчилик ва экстремизмга ҳамда бошқа хавфлар ва чақириқларга биргаликда курашишлари лозим. Қирғизистон президентининг айтишича, Қирғизистон Марказий Осиёда тинчлик ва барқарорликни қўллаб-қувватловчи биргаликдаги ҳаракатлар ва хавфсизликнинг ягона ҳудудини шакллантиришни қўллаб-қувватлайди.

Жээнбеков сўзлари ниҳоясида Қирғизистон жорий йилда бир қатор маданий-спорт тадбирлари, жумладан, III Бутунжаҳон кўчманчилар ўйинлари ва атоқли қирғиз ёзувчиси Чингиз Айтматов таваллуд кунининг 90 йиллигига бағишланган тадбирларни ўтказишни режалаштирганини маълум қилди ва Марказий Осиё давлатларининг барча раҳбарларини бу тадбирларга таклиф қилди.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Петербургда ёнғин вақтида одамларни қутқарган ўзбекистонликка сурат совға қилинди 28 апр, 16:33 0
  • Хитойда торнадо беш кишининг умрига зомин бўлди (видео) 28 апр, 14:55 22
  • Илон Маск кутилмаганда Хитойга борди. Нега? 28 апр, 14:28 76
  • Тожикистон ўз фуқароларини «ўта зарурат бўлмаса» Россияга бормасликка чақирди 28 апр, 08:41 136
  • АҚШ Украинага Patriot ҳаво-мудофаа тизимларининг янги тўпламини етказиб беради 28 апр, 06:00 89
  • Украина урушидаги вазият: АҚШнинг ёрдами кечикмадими? 28 апр, 00:30 374
  • Сўнгги янгиликлар
  • Тошкентда фуқароларга ҳужжатсиз уйларни сотганлар қидирилмоқда 28 апр, 15:20 1
  • Осиё кубоги. Ўзбекистон пенальтилар сериясида Тожикистонни мағлуб этди ва бронза медалларини қўлга киритди 28 апр, 14:55 54
  • Хитойда торнадо беш кишининг умрига зомин бўлди (видео) 28 апр, 14:55 22
  • Илон Маск кутилмаганда Хитойга борди. Нега? 28 апр, 14:28 76
  • Ўзбекистоннинг демографик кўрсаткичлари эълон қилинди 28 апр, 13:43 45
  • “Барса” икки юлдуз учун биттасини “қурбон” қилади 28 апр, 13:37 39
  • Сенсация! Афғонистон футзал бўйича жаҳон чемпионатига чиқди! 28 апр, 13:20 115
  • Ўзбекистоннинг тоғли ҳудудларида қор ёғди 28 апр, 12:45 85
  • “Байер” янги асрнинг янги рекордини ўрнатди 28 апр, 12:20 61
  • Ҳарри Кейн такрорланмас рекорд ўрнатди 28 апр, 12:00 86
  • Футзал, Осиё кубоги. Ўзбекистон терма жамоасининг Тожикистонга қарши асосий таркиби 28 апр, 11:52 41
  • Салоҳ ва Клопп ҳамманинг олдида баҳслашди. «Ливерпул»да яна йўқотиш 28 апр, 11:36 116
  • Бўлимлар