«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 28 2024, 04:34
ЎЗO‘Z

Марказий Осиё етакчилари Остонада. Нималар муҳокама қилинади?

15 мар, 10:51 4 554 Дунё
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Марказий Осиё етакчилари Остонада. Нималар муҳокама қилинади? Марказий Осиё давлатлари етакчилари 15 март куни бирор бир кун тартибини назарда тутмайдиган амалий (маслаҳат) учрашувда иштирок этишади.

Учрашув Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоевнинг Остонадаги қароргоҳида ўтади. Аввалроқ бу ҳақда Назарбоевнинг матбуот котиби Айдўс Укибай учрашувда Қозоғистон, Ўзбекистон, Қирғизистон, Тожикистон етакчилари иштирок этишларини маълум қилганди. Учрашувда фақатгина Туркманистон президенти бўлмайди, унинг ўрнига учрашувда Туркманистон мажлиси вакили Акжа Нурбердива иштирок этади.

Учрашув арафасида Қозоғистоннинг Тожикистондаги элчиси Нурлан Сейтимов журналистларга бу учрашув “катта ҳодиса” бўлишини айтган.

“Марказий Осиё давлатлари етакчилари бундай форматда қатъий кун тартибисиз, эркин тарзда улар зарур деб ҳисоблаган барча, жумладан минтақавий кун тартиби, икки томонлама ва кенгроқ кўламдаги масалаларни муҳокама қилиш имкониятига эга бўладилар”, деб айтган Сейтимов.

Унинг айтишича, бундай форматдаги учрашув қўшма ҳужжатлар қабул қилинишини кўзда тутмайди.

Бундай норасмий учрашув ўтказиш ғоясини илк бор Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев билдирган. Шавкат Мирзиёев 2017 йил сентябрда БМТ Бош ассамблеясининг 72-сессиясида Марказий Осиёда сиёсий ишонч даражаси анча ошгани, кўплаб масалалар бўйича принципиал муҳим ечимлар топишга муваффақ бўлинганини айтган.

“Қисқа вақт ичида минтақада мутлақ янги сиёсий муҳитни яратишга муваффақ бўлинди. Ўйлайманки, Марказий Осиё давлатлари етакчиларининг мунтазам консултатив учрашувларини ўтказиш бу тенденциянинг мустаҳкамланишига кўмак беради”, деб айтган ўшанда Шавкат Мирзиёев.

Кейинроқ Самарқандда ўтган, Марказий Осиё муаммоларига бағишланган халқаро анжуманда Қозоғистон ташқи ишлар вазири Қайрат Абдрахманов Нурсултон Назарбоев Шавкат Мирзиёевнинг ташаббусини қўллаб-қувватлаганини ва бу учрашувни Остонада ўтказишни таклиф қилганини маълум қилган.
Учрашувни ўтказиш санаси бежиз танланмаган. Қозоғистон ташқи ишлар вазирининг таъкидлашича, Марказий Осиё давлатлари учун умумий ҳисобланган ва мартда ўтказиладиган Наврўз байрами узоқ йиллар давомида бундай учрашувни илк бор ўтказиш учун рамзий фон бўлади.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Украина урушидаги вазият: АҚШнинг ёрдами кечикмадими? 28 апр, 00:30 94
  • Истанбулда кучли зилзила юз бериши айтилди 27 апр, 23:44 52
  • Глобал Жануб кимники? 27 апр, 23:41 76
  • АҚШ 13 миллиард долларга янги «Қиёмат куни самолёти»ни қуради 27 апр, 23:38 73
  • Crocus’даги терактда айбланган яна бир Тожикистон фуқароси ҳибсга олинди 27 апр, 22:14 123
  • Ҳалокатли торнадо АҚШ бўйлаб юзлаб уйларга зарар етказди (видео) 27 апр, 21:49 120
  • Сўнгги янгиликлар
  • Тошкентда ўғлини онасидан ажратмоқчи бўлиб калтаклаган ота 5 суткага қамалди 28 апр, 00:33 36
  • Украина урушидаги вазият: АҚШнинг ёрдами кечикмадими? 28 апр, 00:30 94
  • Умарали Раҳмоналиев: "Ярим финалга ҳеч қачон кучсиз жамоалар йўл олмайди" 28 апр, 00:00 33
  • Бундеслига. "Байер" 90+6 дақиқада гол уриб яна мағлубиятдан қутулиб қолди! 27 апр, 23:54 31
  • Истанбулда кучли зилзила юз бериши айтилди 27 апр, 23:44 52
  • Глобал Жануб кимники? 27 апр, 23:41 76
  • АҚШ 13 миллиард долларга янги «Қиёмат куни самолёти»ни қуради 27 апр, 23:38 73
  • "Бугун гапирсам, ҳаммаси ёнади!". Муҳаммад Салоҳ Клопп билан уришиб қолди 27 апр, 22:40 123
  • Crocus’даги терактда айбланган яна бир Тожикистон фуқароси ҳибсга олинди 27 апр, 22:14 123
  • Ҳалокатли торнадо АҚШ бўйлаб юзлаб уйларга зарар етказди (видео) 27 апр, 21:49 120
  • Мигрантларни Россиядан чиқариб юборишнинг янги тартиби таклиф этилди 27 апр, 21:24 432
  • Олмаотада автобус ҳайдовчисини уриб, фожиали ЙТҲ сабабчиси бўлган йўловчига ҳукм ўқилди 27 апр, 20:50 145
  • Бўлимлар