«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 03 2024, 02:29
ЎЗO‘Z

Россияда қулаган Ан-148 самолёти кабинасидаги охирги лаҳзалар аудиоёзуви

07 мар, 00:35 5 366 Дунё
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Россияда қулаган Ан-148 самолёти кабинасидаги охирги лаҳзалар аудиоёзуви ОАВда Москва вилоятида 11 февралда фалокатга учраган, “Саратовские авиалинии” компаниясининг Ан-148 самолёти экипаж командири ва иккинчи учувчининг сўнгги мулоқоти расшифровкаси чоп этилди. Москвадан Орскга учаётган самолёт фалокатга учраши оқибатида 71 киши ҳаётдан кўз юмган.

Парвоз бошлангандан бир неча дақиқа ўтгач учувчилар автоинформатор огоҳлантиришидан кейин тезлик датчикларидаги тавофутга эътибор қаратишади. Самолёт учувчиларининг бевосита фалокат олдидан мулоқотининг тўлиқ матни 78.ru томондан чоп этилган. Қуйида самолётнинг ер билан тўқнашишига бир дақиқадан камроқ вақтдаги учувчилар мулоқоти келтирилган.

Самолёт кўтарилиши вақтида тезлик датчиклари бир учувчиникида 390 км/соат, иккинчисиникида 200 км/соат кўрсатган. Бунда иккинчи учувчи фалокатга олиб келган хатога йўл қўяди: у автопилотни ўчириб, самолёт тумшуғини пастга қаратади.

- Қаерга пастга кетаяпсан? Нимага пастга кетяпсан?, - деб айтади командир Валерий Губанов.
- Чунки тезлик 200, - деб жавоб беради унинг шериги.
- Баландлик! Баландлик! Баландлик!, - деб уч марта айтади командир.
Шундан кейин у шеригига “Юқорига” деб буюради.

Бироқ кеч бўлади. Бир неча сониядан кейин самолёт 800 км/соат тезликда ерга урилади. Ер билан тўқнашув учувчиларнинг англаб бўлмас ҳайқириқлари остида юз беради.

Самолётнинг фалокатга учрашига самолёт тезлиги ҳақидаги нотўғри маълумотлар сабаб бўлган бўлиши мумкин. Тахминларга кўра, датчиклар музлаб қолгани сабабли носоз ишлаган.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Кулеба Россия қачон музокараларда иштирок этиши мумкинлиги ҳақида гапирди 02 мая, 23:30 100
  • Туркия Исроил билан барча савдо алоқаларини тўхтатди 02 мая, 22:50 121
  • Макрон Европага таҳдид солаётган учта хавф ҳақида гапирди 02 мая, 22:07 170
  • Туркия Курдистон ишчи партиясига алоқадор 43 нафар террорчини йўқ қилди 02 мая, 21:20 25
  • Саудиядаги форумда Ғазо уруши муҳокама қилинди: «Исроилни тўхтата оладиган ягона давлат – АҚШ» 02 мая, 15:05 149
  • Россиянинг еттита вилоятига дронлар ҳужум қилди 02 мая, 14:45 288
  • Сўнгги янгиликлар
  • Россия кубоги. ЦСКА илк ўйинда Зенит билан дуранг ўйнади, Файзуллаев заҳирадан туширилди 02 мая, 23:39 51
  • U-23 Осиё кубоги. Ироқ 3-ўринни ва Париж Олимпиадаси йўлланмасини қўлга киритди 02 мая, 23:35 53
  • Кулеба Россия қачон музокараларда иштирок этиши мумкинлиги ҳақида гапирди 02 мая, 23:30 100
  • Кексайганда ҳам ёш кўриниш учун қандай ҳаёт тарзини кечириш керак? 02 мая, 23:23 26
  • Шифокор картошканинг айрим зарарларини очиқлади 02 мая, 23:02 43
  • Туркия Исроил билан барча савдо алоқаларини тўхтатди 02 мая, 22:50 121
  • Макрон Европага таҳдид солаётган учта хавф ҳақида гапирди 02 мая, 22:07 170
  • Ўзбошимчалик билан қурилган ноқонуний қурилмалар узоққа бормайди 02 мая, 21:28 111
  • Туркия Курдистон ишчи партиясига алоқадор 43 нафар террорчини йўқ қилди 02 мая, 21:20 25
  • Сурхондарёда дунёдаги энг катта сўзана тикилди 02 мая, 20:36 33
  • Самарқандда ҳайдовчидан пора сўраган ЙПХ ходимлари ишдан бўшатилди 02 мая, 20:33 101
  • Навоийда ЙПХ ходимлари кўз олдидаги қоидабузарликка кўз юмди 02 мая, 19:45 140
  • Бўлимлар