ИШИД террорчилик гуруҳининг камида 12 жангариси Афғонистон шарқидаги Нангархар провинциясида ўлдирилди, дея хабар бермоқда «Интерфакс» афғон ОАВларига таяниб.
Маҳаллий ҳукумат вакиллари сўзларига кўра, жангарилар Ачин уездида Афғонистон миллий хавфсизлик кучлари билан отишмалар чоғида йўқ қилинган. Отишма эса, уезд маъмурияти раҳбари айтишича, жангарилар Абдул Хел аҳоли пункти яқинидаги хавфсизлик кучлари постига ҳужум қилгач, бошланган.
Отишма Афғонистон кучлари ҳужумни даф қилгунига қадар бир неча соат давом этган. Унда уч нафар ҳарбий хизматчи яраланган.