«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 04 2024, 17:18
ЎЗO‘Z

Бир танада 2 юрак: Ҳиндистонлик эркак "иккита юрак" билан яшай бошлади

23 фев, 19:22 8 000 Дунё
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Бир танада 2 юрак: Ҳиндистонлик эркак "иккита юрак" билан яшай бошлади Ҳиндистоннинг Ҳайдаробод шаҳридаги шифохоналардан бирига 56 ёшли эркак ўткир юрак етишмовчилиги хуружи билан олиб келинди. Унинг аҳволи шу даражада оғир эдики, яшаб кетишига ҳатто умид ҳам қолмаганди.

Шундай бўлса-да жарроҳлар унинг ҳаётини сақлаб қолиш учун юракни кўчириб ўтказиш бўйича тезкор жарроҳлик амалиётини ўтказишга қарор қилишди. Бундай қалтис пайтда беморга тўғри келадиган донор орган мия ўлими факти тасдиқланган 17 ёшли ўсмирга тегишли эди, деб ёзади “Халқ сўзи” нашри.

Операция пайтининг ўзидаёқ шифокорлар донор юрак беморникига қараганда анча кичик эканлигини аниқлашди. Ўша пайтда эркак кишининг аҳволи ниҳоятда оғир ва катталиги жиҳатдан мос бошқа донор орган йўқ эди. Шунда хирурглар бемор юрагини олиб ташлашдек таваккал ишга қўл урмади. Балки юракни гетеротопик кўчириш амалиёти бажарилди. Яъни ўсмирнинг митти юраги бемор кўкрак қафасининг чап ўпка ва юраги оралиғига қўйилди. Икки орган бир-бири билан бириктирилганда, улар организмда қон айланишини қўллаб-қувватлаб, биргаликда ура бошлади.

Операция етти соат давом этди ва муваффақиятли якунланди.
Эслатиб ўтамиз, юракнинг гетеротопик трансплантацияси ёки “қўш юрак” амалиёти жуда камёб ҳодиса ҳисобланади. Даволовчи врач Кришна Гокхалнинг айтишича, бундай мураккаб операциялар ҳозиргача дунё бўйича бор-йўғи 150 маротаба амалга оширилган.

Икки юрак эгасининг аҳволи аста-секин яхшиланаяпти. Бироқ шифокорлар янги хавф вужудга келишидан хавотирга тушишаётганини ҳам айтиб ўтишган. Сабаби агар шундай таҳдид юзага келса, бу муаммо қайси юракда пайдо бўлганини аниқлаш қийин кечади.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Украинада ОИВ ва саратон касаллигига чалинган беморлар армияга чақирилади 04 мая, 16:10 2
  • Фаластин тарафдорлари намойишлари бутун дунё университетларини қамраб олмоқда 04 мая, 15:45 2
  • Украинада сафарбарлик тўғрисидаги янги қонуннинг бир қисми кучга кирди 04 мая, 15:21 8
  • Россиялик Винник АҚШда пул ювиш бўйича айбини тан олди 04 мая, 13:43 42
  • Ғазо ҳимоясидаги олийгоҳлар ёхуд АҚШда "талабалар баҳори" 04 мая, 13:18 50
  • Тбилисида номаълум шахслар намойишчиларга ҳужум қилди 04 мая, 11:37 77
  • Сўнгги янгиликлар
  • Наманганда 50 долларлик қалбаки купюраларни сотишга уринган шахс ушланди 04 мая, 16:53 0
  • Ўзбекистон тиббиёт ОТМда 5 минг нафардан кўпроқ ҳиндистонлик ўқиётгани маълум бўлди 04 мая, 16:33 0
  • Украинада ОИВ ва саратон касаллигига чалинган беморлар армияга чақирилади 04 мая, 16:10 2
  • Фаластин тарафдорлари намойишлари бутун дунё университетларини қамраб олмоқда 04 мая, 15:45 2
  • Украинада сафарбарлик тўғрисидаги янги қонуннинг бир қисми кучга кирди 04 мая, 15:21 8
  • Кеча Ўзбекистон олимпия терма жамоасига ғалаба учун нима етишмади? 04 мая, 14:54 18
  • Жасур Жалолиддинов: "Финалда кучли жамоа ютқазди" 04 мая, 14:35 37
  • Организмда гормонлар билан боғлиқ муаммо борлигини билдирадиган симптомлар 04 мая, 14:10 12
  • Россиялик Винник АҚШда пул ювиш бўйича айбини тан олди 04 мая, 13:43 42
  • Ғазо ҳимоясидаги олийгоҳлар ёхуд АҚШда "талабалар баҳори" 04 мая, 13:18 50
  • Экология инспекторларига ҳужум қилган браконерлар қамоққа олинди 04 мая, 13:02 34
  • Энди мактабларда педагогик синфлар ташкил этилади 04 мая, 12:00 30
  • Бўлимлар