«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 27 2024, 20:31
ЎЗO‘Z

Қирғизистондаги барча мактаблар 5 кунлик ўқишга ўтади

21 фев, 20:17 4 552 Дунё
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Қирғизистондаги барча мактаблар 5 кунлик ўқишга ўтади Қирғизистон президенти Сооронбай Жээнбеков мамлакатдаги барча мактабларни 5 кунлик ўқиш тизимига ўтказиш ҳақидаги қонунни имзолади.

Президент қонунни 21 февраль куни имзолади, у 10 кундан кейин кучга киради.

10 январь куни Қирғизистон парламенти учинчи ўқишда таълим ҳақидаги қонунга тузатишларни маъқуллаганди. Унга кўра мамлакатдаги барча мактаблар 5 кунлик ўқиш графигига ўтиши кўзда тутилган.

Кloop.kg нашрига таяниб Кун.уз ёзишича, гимназиялар ва лицейларнинг ўқувчилари айрим фанлардан чуқурлаштирилган таълим берилиши туфайли 6 кунлик ўқишни давом эттиришади.

Ушбу қонун ташаббускори СДПК фракцияси депутати Дастан Бекешев ҳисобланади. У ташаббусини ўқувчиларга ҳам, ўқитувчиларга ҳам юкламаларни камайтириш зарурати билан изоҳлаганди.

«Хусусий мактабларда ҳам ҳафтасига 5 кун ўқиш бўлиши керак, олтинчи куни эса болалар маданий тадбирларга, тўгаракларга боришлари ёки вақтини ота-оналари билан ўтказишлари мумкин. Ўқитувчилар ҳам дам олиши керак», — деганди Бекешев.

2017 йилнинг январидан мамлакатдаги мактабларнинг 75 фоизида ҳафтасига 5 кунлик ўқиш тизими жорий қилинганди, гимназия ва лицейлар 6 кунлик графикда давом этмоқда.

Бундан аввалроқ Ўзбекистондаги мактабларда 1 мартдан бошланғич синфларни 5 кунлик ўқишга ўтказиш режалаштирилаётгани ҳақида хабар берилганди.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Қозоғистон “Толибон” учун рақамли бошқарувни йўлга қўйиш ва афғон мактабларини интернетга улашга тайёр 27 апр, 20:00 1
  • Санкт-Петербургда 24 ёшли ўзбекистонлик йигит ўғирлаб кетилди 27 апр, 18:37 97
  • АҚШ разведка идоралари Россия раҳбариятини Навальнийнинг ўлимига алоқадор деб ҳисобламайди 27 апр, 16:21 72
  • Санкт-Петербургда аёлларни ёнғиндан қутқарган қаҳрамон ўзбек ким эди? 27 апр, 14:14 220
  • АҚШда бензин ва пропан олиб кетаётган поезд рельсдан чиқиб, ёниб кетди 27 апр, 11:21 78
  • Санкт-Петербургда ўзбекистонлик ишчи одамларни ёнғиндан қутқарди 27 апр, 07:00 301
  • Сўнгги янгиликлар
  • Қозоғистон “Толибон” учун рақамли бошқарувни йўлга қўйиш ва афғон мактабларини интернетга улашга тайёр 27 апр, 20:00 0
  • Марказий банк раиси: “Уй-жой учун ажратилаётган кредитлар фоизи пасайиши кутилмоқда” 27 апр, 19:36 9
  • Санкт-Петербургда 24 ёшли ўзбекистонлик йигит ўғирлаб кетилди 27 апр, 18:37 97
  • Вазирликлар Янги Тошкентга кўчирилади 27 апр, 18:17 57
  • Жасурбек Жалолиддинов: "Бугун майдонда қўрққан жамоа ютқазди" 27 апр, 17:52 101
  • Тожикистон терма жамоаси бош мураббийи: " Бу бизга яхши тажриба бўлди ва унинг самарасини Жаҳон чемпионатида кўрсатамиз" 27 апр, 17:30 55
  • Хосе Венансио Лопес: "Ушбу Осиё кубогидан мамнунман" 27 апр, 17:22 43
  • Саудия Арабистони U-23 бош мураббийи: "Шогирдимнинг четлатилишига Ўзбекистон терма жамоасининг тактикаси сабаб бўлди" 27 апр, 17:19 137
  • Воҳид Шамсаи: "Ўзбекистон Осиёда бизга энг яқин ва энг қийин рақиблардан бири эканлигини амалда кўрсатди" 27 апр, 17:11 70
  • Евроиттифоқ Ўзбекистон қишлоқ хўжалигини ривожлантириш учун 6 миллион евро ажратди 27 апр, 16:27 22
  • АҚШ разведка идоралари Россия раҳбариятини Навальнийнинг ўлимига алоқадор деб ҳисобламайди 27 апр, 16:21 72
  • 10 мингдан ортиқ ўзбекистонлик тиббиёт соҳаси вакиллари Британиядаги шифохоналарга ишга қабул қилинади 27 апр, 16:19 28
  • Бўлимлар