«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 04 2024, 19:49
ЎЗO‘Z

Қозоғистонда “мактабларда рўмол билан боғлиқ муаммо” бўйича ота-оналар жаримага тортилмоқда

20 фев, 10:50 8 032 Дунё
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Қозоғистонда “мактабларда рўмол билан боғлиқ муаммо” бўйича ота-оналар жаримага тортилмоқда Вилоят таълим соҳасини назорат қилиш департаменти маълумотларига қараганда, 19 январдан бошлаб қизлари мактабга қатнамаётган 13 нафар ота-она жаримага тортилган, деб ёзади tnews.uz нашри.

Ойлик Ҳисоб Кўрсаткичининг беш баробари (12 минг тенге ёки 37 доллар) миқдоридаги жарима Хобдин туманидаги Алия қишлоғида истиқомат қилувчи икки қизнинг ота-онасига ёзилган, дея хабар берди туман таълим бўлими раҳбари Нурлибай Айжариқов.

Айжариқовнинг сўзларига қараганда, маҳалий мактабнинг олтинчи ва саккизинчи синфларида таълим олувчи маҳаллий оиланинг икки нафар қизи учинчи чоракдан бошлаб дарсга қатнашмаяпти. «Мактаб ўқувчиларининг ота -оналари билан бир неча бор учрашув ўтказилди, биз уларни огоҳлантирдик, кейин огоҳлантириш борасидаги ҳужжатларни таълимни назорат қилувчи вилоят департаментига топширдик. Биз тақдим қилган ҳужжатга асосланиб департамент уларни жаримага тортди», — дейди Айжариқов.

Дин ишлари бўйича вилоят бошқармаси маълумотларига кўра, айни дамда вилоятда “мажбурий мактаб формаси талабларига риоя этилмаслиги” туфайли камида 103 нафар ўқувчи қиз дарсга қатнамаяпти. Расмийларнинг айтишича, улар қизларнинг ота-оналари билан суҳбатлар ўтказишмоқда.

Вазир томонидан 2016 йил февралда имзоланган мактаб формасига “турли конфессияларга тааллуқли диний либос элементларини” киритилиши тақиқланган № 26 буйруқ, бу галги ўқув йилида мактабларда мусулмон либосларини кийиш масаласида, баҳсларни келтириб чиқарди. Декабрь ойида Остона суди мазкур буйруқни бекор қилишни сўраб чиққан ўнлаб ота-оналарнинг даъвосини рад қилди.
Мактаб ўқувчилари, мусулмон либослари




Мавзуга оид янгиликлар
  • Россия ИИВ Украинанинг амалдаги ва собиқ президентини қидирувга берди 04 мая, 19:32 1
  • Парагвайда футбол учрашувида махсус кучлар футболчилар ва мухлисларга қарата ўт очди 04 мая, 18:46 1
  • АҚШ Украинага яна 50 млрд доллар ажратишни таклиф қилди 04 мая, 18:00 2
  • Украинада ОИВ ва саратон касаллигига чалинган беморлар армияга чақирилади 04 мая, 16:10 32
  • Фаластин тарафдорлари намойишлари бутун дунё университетларини қамраб олмоқда 04 мая, 15:45 22
  • Украинада сафарбарлик тўғрисидаги янги қонуннинг бир қисми кучга кирди 04 мая, 15:21 43
  • Сўнгги янгиликлар
  • Парагвайда футбол учрашувида махсус кучлар футболчилар ва мухлисларга қарата ўт очди 04 мая, 18:46 0
  • Фёдор Емеляненко: “Мен Майк Тайсон билан жанг қилишни режа қилгандим” 04 мая, 18:23 0
  • АҚШ Украинага яна 50 млрд доллар ажратишни таклиф қилди 04 мая, 18:00 1
  • Евро-2024 учун қайдномадаги футболчилар сони 23 дан 26 нафарга оширилди 04 мая, 17:39 1
  • Дунёдаги энг тез суперкар концепцияси ишлаб чиқилди (видео) 04 мая, 17:14 4
  • Наманганда 50 долларлик қалбаки купюраларни сотишга уринган шахс ушланди 04 мая, 16:53 6
  • Ўзбекистон тиббиёт ОТМда 5 минг нафардан кўпроқ ҳиндистонлик ўқиётгани маълум бўлди 04 мая, 16:33 12
  • Украинада ОИВ ва саратон касаллигига чалинган беморлар армияга чақирилади 04 мая, 16:10 32
  • Фаластин тарафдорлари намойишлари бутун дунё университетларини қамраб олмоқда 04 мая, 15:45 22
  • Украинада сафарбарлик тўғрисидаги янги қонуннинг бир қисми кучга кирди 04 мая, 15:21 43
  • Кеча Ўзбекистон олимпия терма жамоасига ғалаба учун нима етишмади? 04 мая, 14:54 88
  • Жасур Жалолиддинов: "Финалда кучли жамоа ютқазди" 04 мая, 14:35 76
  • Бўлимлар