«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 04 2024, 09:23
ЎЗO‘Z

Ўзбекистонликларни қулликда ушлаб турган жиноий гуруҳ қўлга олинди

19 фев, 17:38 7 692 Дунё
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ўзбекистонликларни қулликда ушлаб турган жиноий гуруҳ қўлга олинди Жиноятчилар 2016 йили ўзбекистонлик ва қирғизистонлик 16 нафар фуқарони, уларнинг паспортини олиб қўйган ҳолда, текстиль фабрикасида мажбурлаб ишлатишган.

Уч нафар бурятиялик ва бир нафар Ўзбекистон фуқароси (аёл киши) бу қилмиши учун суд олдида жавоб бермоқда. Бу ҳақида «Хабар» нашри хабар берди.

Гуруҳ аъзолари хорижликларни Россия ҳудудида ноқонуний ушлаб туриш ва улардан мажбурий меҳнатда фойдаланганликда айбланмоқда.

Терговда аниқланишича, жиноий гуруҳ аъзолари 2015 йили 11 нафар хорижликни Россия ҳудудига ноқонуний кириб келишини ташкил этган ва уларни Прибайкаль районидаги Турунтаево қишлоғида жойлашган ишлаб чиқариш базаларининг хўжалик иншоотларига жойлаштиришган.

2016 йилнинг мартидан то июлига қадар ушбу гуруҳ аъзолари ўша иншоотларда Ўзбекистон ва Қирғизистоннинг 16 нафар фуқаросини, уларнинг паспортини олиб қўйган ҳолда, ноқонуний ушлаб туришган. Жиноятчилар уларни фақат егулик эвазига текстиль фабрикасида ишлашга мажбурлашган, турли қийноқ, психологик ва жисмоний зўрлик ишлатишган.

Бурятия Республикасининг Прибайкаль райони суди мазкур жиноий иш материалларини яқин вақт ичида кўриб чиқади.
Ўзбекистонликлар, қуллик, жиноий гуруҳ




Мавзуга оид янгиликлар
  • Украина ярадорлар билан қандай муомала қилаётгани маълум қилинди 04 мая, 09:02 0
  • Москвада "Фалуньгун" сектаси тарафдорлари қўлга олинди 04 мая, 08:35 1
  • Грузия Бош вазири АҚШга ташриф буюришдан бош тортди 04 мая, 07:40 1
  • АҚШ ва Япония гипертовушли қуролларни уриб тушириш учун ракета яратади 04 мая, 06:50 18
  • Ҳусийлар Ўртаер денгизида Исроилга кетаётган кемалар ўққа тутилишини эълон қилди 04 мая, 06:00 35
  • Вашингтондаги мактабда отишма содир бўлди 04 мая, 05:23 41
  • Сўнгги янгиликлар
  • Москвада "Фалуньгун" сектаси тарафдорлари қўлга олинди 04 мая, 08:35 1
  • Тошкентда МДҲ кўнгиллилари форуми бошланди 04 мая, 08:08 0
  • Грузия Бош вазири АҚШга ташриф буюришдан бош тортди 04 мая, 07:40 1
  • Россия билан ҳамкорликда Қашқадарёда осма йўл қурилади 04 мая, 07:13 4
  • АҚШ ва Япония гипертовушли қуролларни уриб тушириш учун ракета яратади 04 мая, 06:50 18
  • Умарали Раҳмоналиев: "Бутун Ўзбекистон халқидан минг бор узр сўрайман" 04 мая, 06:30 53
  • Ҳусийлар Ўртаер денгизида Исроилга кетаётган кемалар ўққа тутилишини эълон қилди 04 мая, 06:00 35
  • "Ал Ваҳда" ОЧЛ финалчисини мағлуб қилиб, Лига кубогини қўлга киритди! 04 мая, 05:33 82
  • Вашингтондаги мактабда отишма содир бўлди 04 мая, 05:23 41
  • Тимур Кападзе Японияга қарши кечган финалдан сўнг нималар деди? 04 мая, 00:43 236
  • Ўзбекистон ОТЖ U-23 Осиё кубоги "Fair Play" соврини билан тақдирланди 04 мая, 00:35 104
  • Ўзбекистонда Хитой билан ҳамкорликда чиқиндиларни ёқиш заводи қурилади 04 мая, 00:23 30
  • Бўлимлар