«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 08 2024, 05:58
ЎЗO‘Z

Алишер Усмонов ва Олег Дерипаска Навальнийнинг текширувлари билан қандай кураш олиб борди?

18 фев, 13:15 4 949 Дунё
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Алишер Усмонов ва Олег Дерипаска Навальнийнинг текширувлари билан қандай кураш олиб борди? Сиёсатчи Алексей Навальнийнинг сайти Алоқа, ахборот технологиялари ва оммавий коммуникациялар соҳасидаги назорат бўйича федерал хизмат («Роскомнадзор») талаби билан Россияда блоклаб қўйилган, деб ёзади Дарё. Бунга сабаб — Навальний ҳукумат бош вазири ўринбосарига пора берганликда айблаган миллиардер Олег Дерипаска даъвоси бўйича суд ажрими. Дерипаскагача Навальний билан судлашишга бошқа бир миллиардер — Алишер Усмонов уриниб кўрган. Бу иккала даъволашувнинг тақдири бир-бирига мутлақо ўхшамайди.

Текширув
2017 йилнинг 2 мартида Алексей Навальнийнинг Коррупцияга қарши кураш фонди (ККФ) бош вазир Дмитрий Медведев фойдаланадиган кўчмас мулк ва яхталар ҳақида олиб борилган тадқиқотни эълон қилди. «У сизга Димон эмас» фильмида миллиардер Алишер Усмонов сохта фондлар орқали Медведевга 5 миллиард рубллик ҳовли-жой совға қилиш орқали пора бергани айтилганди.

2018 йилнинг 8 февралида эса ККФ миллиардер Олег Дерипаска ҳақидаги текширувни эълон қилди. Унда Навальний тадбиркор бош вазир ўринбосари Сергей Приходько билан бирга яхтада дам олгани ҳақида гапириб берган. Биргаликдаги бундай ҳордиқни Навальний миллиардер томонидан мансабдорга берилган пора деб атади. Дерипаска ва Приходьконинг суратларини Настя Рибка (Анастасия Вашукевич)нинг Instagram’идан топишди.

Муносабат
Дмитрий Медведев Навальнийнинг текширувига бир ойдан кейингина жавоб қилди ва уни сафсата деб атади. Алишер Усмонов икки ойдан кейин Навальнийга аталган иккита видеомурожаатини эълон қилди.

Олег Дерипаска ва бош вазир ўринбосари Сергей Приходько Навальнийнинг текширувига кун давомида жавоб қайтарди — иккаласи ҳам ўз вакиллари орқали қисқа пресс-релизларни юборди. Улар тадқиқотни ёлғон ва гиж-гижлаш деб атаб, судга мурожаат қилишга ваъда берди.

Суд даъвоси
Усмонов Навальнийнинг «тадқиқоти»дан бир ой ўтиб, уни ва ККФни туҳмат учун судга берди. Миллиардер унинг шаънини булғайдиган гапларни рад этиб, «У сизга Димон эмас» фильмининг тегишли парчаларини ўчиришни талаб қилди.

Дерипаска Навальнийнинг текшируви эълон қилинганининг эртаси куни судга мурожаат қилди. Аммо даъво Навальнийга эмас, Настя Рибкага қарши берилди. Текширувнинг ўзига Дерипаска эътироз билдирмаяпти: даъвода у Рибканинг Instagram’идан, шунингдек, Навальнийнинг сайти ва YouTube’дан ўзи ҳақидаги шахсий маълумотни ўчириб ташлашни талаб қилди. Миллиардер, шунингдек, маънавий зарар қопланишига эришмоқчи.

Суд қарори
Усмонов Москванинг Люблинский туман судида 2017 йил майида ютиб чиқди. Августда Москва шаҳар суди апелляцияни кўриб чиқиб, унда ҳам бизнесменнинг фойдасига қарор чиқарди. Суд Навальний ва ККФга обрўни тўкувчи ахборотни ўчириб, раддия эълон қилишни юклади.

Дерипасканинг даъвоси бўйича суд ҳали бўлгани йўқ. Биринчи мажлис 2018 йил 1 мартга белгиланган.

Натижа
Усмоновнинг даъвоси бўйича суд қароридан буён ярим йил ўтди, аммо на Навальнийнинг тадқиқоти саҳифаси, на YouTube’даги ролик ўзгарди. Ягона раддия ККФ сайтида пайдо бўлди. Суд ижрочилари Навальний ва фонд директори Роман Рубановга суд қарори бажарилмагани учун жарималар солмоқда.

Дерипасканинг даъвосини кўриб чиқиш ҳали бошланмаган бўлса-да, суд таъминлаш чоралари сифатида миллиардер ҳақидаги шахсий маълумот ўчирилиши керак, деб қарор чиқарди. Instagram’дан фотосуратлар ўчириб ташланди. 15 февралдан эса Россия провайдерлари Навальнийнинг сайтини блоклашни бошлади.
Алишер Усмонов, Дерипаска, Навальний, текширув




Мавзуга оид янгиликлар
  • Исроил расмийси: “Исроил урушни тўхтатмайди” 08 мая, 00:13 45
  • Путин тактик ядро қуроли билан машғулот ўтказишни буюрди. Бу нимани англатади? 07 мая, 23:49 110
  • Куба президенти ҳарбий парадда иштирок этиш учун Москвага келди 07 мая, 22:16 91
  • Машҳур ёзувчи Стивен Кинг Путин ва Зеленскийга ўзаро муштлашишни таклиф қилди 07 мая, 21:55 124
  • Америкаликларнинг 60 фоиздан ортиғи АҚШ президентининг иқтисодий ислоҳотларидан норози бўлмоқда 07 мая, 21:30 56
  • Турк дунёсининг умумий алифбоси 2026 йилгача шаклланиши мумкин 07 мая, 21:01 77
  • Сўнгги янгиликлар
  • Исроил расмийси: “Исроил урушни тўхтатмайди” 08 мая, 00:13 45
  • Путин тактик ядро қуроли билан машғулот ўтказишни буюрди. Бу нимани англатади? 07 мая, 23:49 110
  • Apple янги iPad Air ва iPad Pro тақдимотини ўтказди 07 мая, 23:25 26
  • Миржалол Қосимов: "Ўйинни ташлаб юбормай, охиригача курашганимиз мени қувонтирди" 07 мая, 23:03 55
  • Рўзиқул Бердиев: "Таблодаги ҳисоб 4:1 кўринишига келганидан сўнг хотиржамликка берилдик" 07 мая, 22:44 94
  • Куба президенти ҳарбий парадда иштирок этиш учун Москвага келди 07 мая, 22:16 91
  • Машҳур ёзувчи Стивен Кинг Путин ва Зеленскийга ўзаро муштлашишни таклиф қилди 07 мая, 21:55 124
  • Америкаликларнинг 60 фоиздан ортиғи АҚШ президентининг иқтисодий ислоҳотларидан норози бўлмоқда 07 мая, 21:30 56
  • Суперлига. ОКМК ва "Насаф" ўртасидаги ўйинда 7 та гол урилди 07 мая, 21:11 95
  • Турк дунёсининг умумий алифбоси 2026 йилгача шаклланиши мумкин 07 мая, 21:01 77
  • Фуқаро фойдасига 130 миллион сўм ундирилди 07 мая, 20:45 33
  • Суперлига. "Пахтакор" 7 та гол урилган ўйинда "Металлург"ни мағлуб этди 07 мая, 20:32 61
  • Бўлимлар