«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 20 2024, 06:17
ЎЗO‘Z

Қозоғистонда тўхтаб қолган автобусдан қутқарилган фуқаролар Ўзбекистонга қайтди (Фото)

27 янв, 12:30 5 877 Дунё
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Қозоғистонда тўхтаб қолган автобусдан қутқарилган фуқаролар Ўзбекистонга қайтди (Фото) 2018 йил 21 январь куни тахминан соат 23:10 ларда Ўзбекистон фуқароси Улуғбек Болтабоев ФВВ Марказий аппаратида фавқулодда вазиятларни олдини олиш бўйича ташкил этилган тезкор штаби билан алоқага чиқиб, жорий йилнинг 21 январь куни тахминан соат 22:50да Петропавловск шаҳридан Ўзбекистон Республикасига «Сетра» русумли автобусда 43 нафар Ўзбекистон фуқароси келаётган вақтда, Остона шаҳрига 54 км қолганда ҳаво ҳарорати совуқлиги сабабли, дизель ёқилғиси музлаши натижасида, йўл четида ҳаракатланмай туриб қолганини хабар берган. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ФВВ Фавқулодда вазиятларда бошқарув маркази маълум қилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси ФВВ ФВБМ тезкор навбатчиси зудлик билан мазкур фуқаро билан алоқага чиқиб, ундан вазиятга аниқлик киритилгандан сўнг, Қозоғистон Республикаси ФВҚ ФВБМга ва Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигига маълумот тақдим этилди ва сўнгра ҳамкорликда кўрилган чоралар натижасида, Қозоғистон Республикаси ФВҚ ва маҳаллий ижро органлари ходимлари томонидан мазкур автобус йўловчилари Шўртанди тумани А-1 «Остона-Боровой» трассаси яқинида жойлашган 5-сонли Агротехника коллежининг ётоқхонасида ташкил этилган исиниш масканига вақтинчалик эвакуация қилинган. Исиниш масканида Ўзбекистон фуқароларига иссиқ жойлар, уч маҳал иссиқ овқат ва тиббий кўрик ташкил этилди.

Ўзбекистон фуқароларини ўз ватанига тезкор қайтариш мақсадида, Ўзбекистон Республикаси ФВВ ва Қозоғистон Республикаси ИИВ ФВҚ томонидан фуқароларга «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ поездининг плацкарт вагонлари бепул асосда таклиф этилди.

Қайд этилишича, ёмон об-ҳаво ва совуққа қарши огоҳлантиришга қарамасдан, йўловчилар рухсатсиз автобусда йўлга чиққан, фақатгина 5 нафар йўловчигина Қозоғистон Республикаси ИИВ ФВҚ ходимлари томонидан Остона шаҳри вокзалига етказилиб, поездда Тошкент шаҳрига етиб келдилар.

Жорий йилнинг 2018 йил 25 январь куни соат 22:00да мазкур фуқаролар Тошкент вилояти Тошкент тумани ҳудудидаги «Ғишт кўприк», «Зангиота» ва «Тошкент» чегара назорат ўтказиш пунктлари орқали республика ҳудудига соғ-омон кириб келишди.


Ўзбекистон Республикаси ФВВ Қозоғистон Республикаси ИИВ ФВҚ Оқмўла вилояти Фавқулодда вазиятлар департаменти, акимати, Шортанди туманидаги 5-сонли Агротехника коллежи раҳбарлари ва ходимларига, шу жумладан, Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигига, «Ўзбекистон темир йўллари» АЖга кўрсатилган ёрдам ва ҳамкорлик учун миннатдорчилик билдирган.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Суиқасдга учраган Словакия бош вазирининг аҳволи ҳақида маълумот берилди 20 мая, 06:00 1
  • Эрон олий раҳнамоси президент авиаҳалокатга учраганига муносабат билдирди 20 мая, 01:37 158
  • Лавров: Путин ва Си Цзиньпин Хитойнинг глобал хавфсизлик бўйича ташаббусини муҳокама қилди 20 мая, 00:08 34
  • Путин ва Си Цзиньпин учрашувидаги "ишора" штатларда ваҳима уйғотди 19 мая, 23:45 182
  • Путин Хитой талабаларига қандай маслаҳат берди? 19 мая, 23:20 120
  • Собиқ разведкачи: F-16 қирувчилари Украина учун лаънатга айланади 19 мая, 22:30 429
  • Сўнгги янгиликлар
  • Суиқасдга учраган Словакия бош вазирининг аҳволи ҳақида маълумот берилди 20 мая, 06:00 0
  • Эрон олий раҳнамоси президент авиаҳалокатга учраганига муносабат билдирди 20 мая, 01:37 158
  • Виталий Левченко: "Бугун мағлубиятга лойиқ эмас эдик" 20 мая, 01:29 38
  • Самвел Бабаян: "Бугунги футбол байрамида биз ғолиб бўлдик. Бундай дербиларда катта бўлганман" 20 мая, 01:22 37
  • Лавров: Путин ва Си Цзиньпин Хитойнинг глобал хавфсизлик бўйича ташаббусини муҳокама қилди 20 мая, 00:08 34
  • Путин ва Си Цзиньпин учрашувидаги "ишора" штатларда ваҳима уйғотди 19 мая, 23:45 181
  • Путин Хитой талабаларига қандай маслаҳат берди? 19 мая, 23:20 120
  • Миржалол Қосимов: "Бугун очиқ футбол гувоҳига айландик" 19 мая, 23:01 57
  • Иван Бошкович: "Жами 8 та гол урилган ўйинда натижа биз учун кўнгилдагидек бўлмади" 19 мая, 22:45 54
  • Пара дзюдочиларимиз Тбилиси Гран-присини 5 та медаль билан якунлашди 19 мая, 22:40 29
  • Собиқ разведкачи: F-16 қирувчилари Украина учун лаънатга айланади 19 мая, 22:30 429
  • АПЛ. “Манчестер Сити” кетма-кет 4 марта Англия чемпионлигини қўлга киритди 19 мая, 22:08 106
  • Бўлимлар