«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 07 2024, 19:57
ЎЗO‘Z

Ақтўбе фожиасига сабабчи бўлган автобус ҳайдовчилари ҳибсга олинди

26 янв, 07:30 7 147 Дунё
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ақтўбе фожиасига сабабчи бўлган автобус ҳайдовчилари ҳибсга олинди Аввалроқ, Қозоғистоннинг Ақтўбе вилоятида йўловчи автобуси ёниб кетиши натижасида 52 нафар ўзбекистонлик ҳалок бўлгани ҳақида хабар берган эдик.

Ушбу автобуснинг ҳайдовчилари бўлган уч нафар ҳайдовчи ҳибсга олинди, деб хабар бермоқда Tengrinews.kz агентлиги. Улар кеча, 24 январь куни маҳаллий вақт билан соат 22.40 да Ақтўбе вилояти ИИБ вақтинчалик сақлаш ҳибсхонасига жойлаштирилган.

Учала ҳайдовчи ҳам Қозоғистон Республикаси Жиноят кодексининг 345-моддаси 4-қисми билан айбланмоқда. ИИБ берган баёнотида, “Суриштирув давомида ҳайдовчилар томонидан автомобил воситасини эксплуатация қилиш ва ёнғин хавфсизлиги қоидаларига риоя қилмасдан, автобус салонида кавшарлаш лампасидан фойдаланилгани сабабли ёнғин келиб чиққанлиги аниқланди. Олинган далилий маълумотлар автобуснинг учала ҳайдовчиси ҳам бу жиноятга алоқадор эканлигини тасдиқлайди”, дейилган.

Бу жиноий иши бўйича олиб бориладиган суриштирув-тергов ишлари назоратини Қозоғистон Республикаси Бош прокуратураси ўз зиммасига олган.

Ёнғинда омон қолган ўзбекистонликлар ҳам тергов-суриштирув ишлари давомида Қозоғистон ҳудудида қолади.

Манба: Qalampir.uz




Мавзуга оид янгиликлар
  • Путин бешинчи муддатга Россия президенти лавозимига киришди 07 мая, 17:41 20
  • Зеленский ва Будановни йўқ қилмоқчи бўлган агентлар фош этилди 07 мая, 17:34 70
  • Россияда америкалик аскар ўғриликда айбланиб қўлга олинди 07 мая, 15:00 199
  • Исроил армияси Рафаҳга авиазарбалар берди 07 мая, 14:32 139
  • Путин ҳукуматга миннатдорлик билдирди 07 мая, 12:39 259
  • Бугун Россия ҳукумати истеъфога чиқади 07 мая, 12:16 365
  • Сўнгги янгиликлар
  • Овқат егингиз келмаслиги саломатликдаги жиддий ўзгаришлар аломати бўлиши мумкин 07 мая, 18:41 0
  • Файзуллаев Олимпиадада иштирок этиши борасидаги саволга нима деб жавоб берди? 07 мая, 18:18 0
  • Доллар курси яна «сакради» 07 мая, 18:02 0
  • Файзуллаевга танқид қандай таъсир қилди? 07 мая, 18:00 0
  • Республика тез тиббий ёрдам маркази филиали амалдори қўлга олинди 07 мая, 17:45 32
  • Путин бешинчи муддатга Россия президенти лавозимига киришди 07 мая, 17:41 20
  • Зеленский ва Будановни йўқ қилмоқчи бўлган агентлар фош этилди 07 мая, 17:34 70
  • Россияда америкалик аскар ўғриликда айбланиб қўлга олинди 07 мая, 15:00 199
  • Исроил армияси Рафаҳга авиазарбалар берди 07 мая, 14:32 139
  • Кадастр соҳасида коррупциявий жиноят содир этган 33 ходим қайта ишга кириб, яна жиноятга қўл урган 07 мая, 14:04 68
  • Тошкентда Давлат кадастрлар палатаси туман филиали бошлиғи 25 минг доллар олаётганида ушланди 07 мая, 13:36 85
  • Кўк чой ичганда танада қандай ўзгаришлар содир бўлади? 07 мая, 13:08 130
  • Бўлимлар