«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 02 2024, 10:10
ЎЗO‘Z

Кобулда жангарилар тўй маросими ўтказилаётган меҳмонхонага ҳужум қилди

21 янв, 11:44 6 001 Дунё
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Кобулда жангарилар тўй маросими ўтказилаётган меҳмонхонага ҳужум қилди Афғонистон пойтахти Кобул шаҳридаги Intercontinental Hotel меҳмонхонасига жангарилар ҳужум қилди. Ушбу ҳужум оқибатида 5 киши ҳалок бўлган, камида 35 киши жароҳатланган. Жароҳатланганларнинг кўпчилиги ҳужум вақтида ойнадан ўзини пастга ташлаган эди.

Tolo News хабарига кўра, воқеа жойига етиб келган Афғонистон хавфсизлик кучлари ва махсус хорижий жангчилар меҳмонхона ичкарисидан 30 кишини олиб чиққан. Штурм вақтида икки жангари ўлдирилган, меҳмонхона ичкарисида яна жангарилар қолаётган бўлиши мумкин.
Қурбонлар ва жароҳатланганлар сони ортиши мумкин.

Маълум қилинишича, Кобул шимоли-ғарбидаги тепаликда никоҳ маросими бўлаётган вақтда ҳужум уюштирилган. Жангарилар ичкарига бостириб кириб, тўйга йиғилганларни ўққа тутган.

Яна бир манбага кўра, меҳмонхонада бу вақтда информацион технологияларга бағишланган конференция ўтказилаётганди.
Террорчилар одамларни гаровга олган бўлиши ҳам мумкин.

Ушбу ҳужум учун жавобгарликни «Толибон» ўз зиммасига олган.
Бундан аввалги хабарларда ушбу ҳужум оқибатида камида 15 киши ҳалок бўлган ёки жароҳатланган бўлиши мумкинлиги айтилганди.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Германияда Rheinmetall қурол компанияси раҳбарининг дачаси ёқиб юборилди 02 мая, 09:56 3
  • Тбилисидаги намойишлар: полиция қалампир газидан фойдаланди 02 мая, 08:53 8
  • АҚШ Россияни Украинага қарши кимёвий қурол қўллаганликда айблади 02 мая, 08:32 68
  • Пентагон Украина юзасидан кутилмаган муаммога дуч келди 02 мая, 06:34 209
  • Шойгу Украина дронларига қарши қўлланиладиган янги воситалар билан танишди 02 мая, 06:00 121
  • Хитойда автомобиль йўлининг ўпирилиши оқибатида камида 24 киши ҳалок бўлди 02 мая, 00:24 110
  • Сўнгги янгиликлар
  • Германияда Rheinmetall қурол компанияси раҳбарининг дачаси ёқиб юборилди 02 мая, 09:56 3
  • Таниқли актёр ва режиссёр Машраб Кимсанов 69 ёшида вафот этди 02 мая, 09:36 21
  • Тошкентда вояга етмаган қизга шилқимлик қилган йигитга суд ҳукми ўқилди 02 мая, 09:31 20
  • Тбилисидаги намойишлар: полиция қалампир газидан фойдаланди 02 мая, 08:53 8
  • АҚШ Россияни Украинага қарши кимёвий қурол қўллаганликда айблади 02 мая, 08:32 68
  • Роналду "Ал Насср"ни Қирол кубоги финалига олиб чиқди 02 мая, 08:27 56
  • Чемпионлар лигаси 1/2 финал. “Боруссия Д” ўз майдонида “ПСЖ”ни кичик ҳисобда мағлуб этди 02 мая, 08:21 31
  • Жасур Абдураимов: "Олимпиадага чиққанимиз ортидан рақибларнинг бизга нисбатан ҳурмати ошади" 02 мая, 07:05 88
  • Пентагон Украина юзасидан кутилмаган муаммога дуч келди 02 мая, 06:34 209
  • Шойгу Украина дронларига қарши қўлланиладиган янги воситалар билан танишди 02 мая, 06:00 121
  • Хитойда автомобиль йўлининг ўпирилиши оқибатида камида 24 киши ҳалок бўлди 02 мая, 00:24 110
  • Навоийда автомашинасига сирена ўрнатиб ҳаракатланган ҳайдовчига чора кўрилди 02 мая, 00:03 57
  • Бўлимлар