«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 07 2024, 22:00
ЎЗO‘Z

«Эронда ўзгаришлар даври келди!»

01 янв, 21:29 6 048 Дунё
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
«Эронда ўзгаришлар даври келди!» АҚШ президенти Дональд Трамп Эронни муваффақиятга эришган давлат деб ҳисобламаслиги ва бу давлатда ўзгаришлар вақти келганини маълум қилди, деб ёзмоқда Кун.уз нашри.

«Эрон барча соҳада муваффақиятсизликка учради. Бу давлат АҚШ билан келишувга эришганига қарамасдан (Обама давридаги атом бўйича келишув - таҳр.) омадсизликка юз тутди. Буюк Эрон халқи кўп йиллар давомида репрессия остида яшади. Эронликлар овқат ва озодлик истайди. Эрон халқи талон-тарож қилинди, инсон ҳуқуқлари бузилди.

Энди эса ўзгаришлар даври келди!», деб ёзган Трамп ўз твиттерида.

Трамп бунга қадар ҳам Эрон билан ядровий келишувни кўп марта қоралаган. Келишувга кўра, «олтилик» давлатлари Эрон ядровий дастурида айрим чекловлар қилиши эвазига бу давлатга қўлланган бир қатор халқаро санкцияларни бекор қилган.

Кейинги кунларда Эронда диний ҳокимиятга қарши норозилик намойишлари бўлиб ўтмоқда. Айни вақтга келиб полиция билан тўқнашувлар вақтида 12 киши ҳалок бўлди. Намойишчилар мамлакатдаги иқтисодий муаммоларда нотўғри ташқи сиёсат олиб бораётган ҳукуматни айбламоқда.

Якшанба куни Трамп Эрондаги норозилик акциялари Теҳрон терроризмни қўллаш учун катта маблағлар сарфлаётгани туфайли ички ҳаёт оғир аҳволга тушиб қолгани ортидан келиб чиққанини айтганди. Шу куни у Эрон ҳукуматига мурожаат қилиб, расмий Теҳронни фуқароларнинг ҳуқуқларини тан олишга чақирганди. Ўз навбатида Эрон Ташқи ишлар вазирлиги АҚШ президентининг чиқишини «асоссиз равишда намойишларни қўллаб-қувватлаш» дея баҳолаганди.

2015 йилнинг июлида Эрон ва 5 давлат - АҚШ, Россия, Хитой, Буюк Британия, Франция ва Германия иштирокида Эроннинг ядровий дастури фақат тинч мақсадларда сақлаб қолиниши бўйича келишув тузилганди. Унга кўра, Эрондан бир қатор халқаро санкциялар ечилганди.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Машҳур ёзувчи Стивен Кинг Путин ва Зеленскийга ўзаро муштлашишни таклиф қилди 07 мая, 21:55 0
  • Америкаликларнинг 60 фоиздан ортиғи АҚШ президентининг иқтисодий ислоҳотларидан норози бўлмоқда 07 мая, 21:30 1
  • Турк дунёсининг умумий алифбоси 2026 йилгача шаклланиши мумкин 07 мая, 21:01 1
  • Путин бешинчи муддатга Россия президенти лавозимига киришди 07 мая, 17:41 58
  • Зеленский ва Будановни йўқ қилмоқчи бўлган агентлар фош этилди 07 мая, 17:34 179
  • Россияда америкалик аскар ўғриликда айбланиб қўлга олинди 07 мая, 15:00 243
  • Сўнгги янгиликлар
  • Турк дунёсининг умумий алифбоси 2026 йилгача шаклланиши мумкин 07 мая, 21:01 0
  • Фуқаро фойдасига 130 миллион сўм ундирилди 07 мая, 20:45 0
  • Суперлига. "Пахтакор" 7 та гол урилган ўйинда "Металлург"ни мағлуб этди 07 мая, 20:32 0
  • Хотира – абадий, қадр – муқаддас! 07 мая, 20:23 0
  • Осиё чемпионати. Ўзбекистон терма жамоаси умумжамоа ҳисобида учинчи бўлди 07 мая, 20:02 1
  • Шавкат Мирзиёев бешта давлат элчиларидан ишонч ёрлиқларини қабул қилди 07 мая, 19:36 5
  • АҚШ элчиси «оддий, аммо инқилобий ғоя» ҳақида гапирди 07 мая, 19:08 13
  • Овқат егингиз келмаслиги саломатликдаги жиддий ўзгаришлар аломати бўлиши мумкин 07 мая, 18:41 12
  • Файзуллаев Олимпиадада иштирок этиши борасидаги саволга нима деб жавоб берди? 07 мая, 18:18 58
  • Доллар курси яна «сакради» 07 мая, 18:02 55
  • Файзуллаевга танқид қандай таъсир қилди? 07 мая, 18:00 95
  • Республика тез тиббий ёрдам маркази филиали амалдори қўлга олинди 07 мая, 17:45 80
  • Бўлимлар