«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 02 2024, 16:45
ЎЗO‘Z

Америкалик нейрожарроҳ Эбен ўлимдан кейинги ҳаёт борлигини амалда исботлади

17 дек, 16:44 21 460 Дунё
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Америкалик нейрожарроҳ Эбен ўлимдан кейинги ҳаёт борлигини амалда исботлади Маълумот беришларича, у 2008 йили мияга инфекция тушиши оқибатида икки ҳафтадан кўпроқ кома ҳолатида ётди. Врачлар нейрожарроҳ комадан уйғонмаслиги мумкинлигини тахмин қилишганди. Бироқ эҳтиёт шарт сунъий ҳаёт бағишловчи ускунага улаб қўйишди. Қариндошлари ҳам Эбендан буткул умидини узди. Қарангки, Оллоҳнинг мўъжизаси яна бир карра ўзини намоён этиб, нейрожарроҳ кутилмаганда кома ҳолатидан чиқди. Шундан сўнг 63 ёшли врач ўлимдан кейинги ҳаёт ҳақида яқинларига гапириб бера бошлади.

— Мен аввал юмалоқ бир масканни кўрдим, — деди у. — Бу маскандан жудаям ёқимли мусиқа тараларди. Бу мусиқани тинглаб тўймайди одам. Кейин эса ўта кучли ёруғлик бағридан ўтиб қандайдир водийга бориб қолдим. Водийда ям-яшил, бўйи нақ белга урар майсалар оҳиста чайқаларди. Эсаётган майин, ёқимли шабада кўнгилга янада кўпроқ ҳузур бағишларди. Шаршаралар суви ўзидан ёрқин нур таратарди. Осмондаги булутлар ҳам ажойиб гўзал. Мен водийда кўплаб одамларни, жониворларни кўрдим… Йўқ, бу туш ҳам, иллюзия ҳам эмасди. Мен руҳим билан биргаликда ўша водийда ҳақиқатан бўлиб қайтдим. Ишондим, амин бўлдим. Ўлимдан кейинги ҳаёт бор. Фақат бу ҳаётга ростакамига оламдан ўтганлар Яратганнинг барча синовлари, савол-жавобларидан ўтгач, ёруғ дунёда йўл қўйган гуноҳлари ажрини тўлагачгина етишса керак…

Эбен Александр кома ҳолатидаги кўрган-кечирганларини ўзининг «Коинотдаги тийрак ҳаёт. Нейрожарроҳнинг боқий мавжудликка саёҳати» номли китобига киритди.

Манба: Hordiq.uz




Мавзуга оид янгиликлар
  • Саудиядаги форумда Ғазо уруши муҳокама қилинди: «Исроилни тўхтата оладиган ягона давлат – АҚШ» 02 мая, 15:05 22
  • Россиянинг еттита вилоятига дронлар ҳужум қилди 02 мая, 14:45 60
  • АҚШ Россияга қарши янги санкциялар киритди 02 мая, 13:29 84
  • Истанбул: расмийлар бош майдондаги норозилик намойишини тарқатиб юборди 02 мая, 12:10 33
  • Запорожье вилоятининг Работино шаҳри шимолида Россия байроғи кўтарилди 02 мая, 11:30 233
  • Колумбия Исроил билан дипломатик алоқаларни узди 02 мая, 11:06 82
  • Сўнгги янгиликлар
  • “От айланиб қозиғини топади” дейишарди, мен “қозиғимни” тополмадим (Ҳаётий ҳикоя) 02 мая, 15:48 1
  • Яна икки хорижий компания Ўзбекистонда пуллик автомобил йўли қуришга қизиқяпти 02 мая, 15:30 10
  • Саудиядаги форумда Ғазо уруши муҳокама қилинди: «Исроилни тўхтата оладиган ягона давлат – АҚШ» 02 мая, 15:05 22
  • Тошкент вилоятида муқаддам 8 маротаба судланган “сохта оператор” қайта жиноятга қўл урди 02 мая, 14:48 23
  • Россиянинг еттита вилоятига дронлар ҳужум қилди 02 мая, 14:45 60
  • Ушбу модданинг етишмаслиги тамаки каби умрни қисқартиради 02 мая, 13:33 48
  • АҚШ Россияга қарши янги санкциялар киритди 02 мая, 13:29 84
  • Шавкат Мирзиёев: Жаҳонда инвесторлар учун мислсиз кураш кетяпти 02 мая, 12:33 35
  • Истанбул: расмийлар бош майдондаги норозилик намойишини тарқатиб юборди 02 мая, 12:10 33
  • Русланбек Жиянов: "Япония терма жамоаси билан икки йил аввал ҳам тўқнаш келганмиз" 02 мая, 11:53 179
  • Запорожье вилоятининг Работино шаҳри шимолида Россия байроғи кўтарилди 02 мая, 11:30 233
  • Колумбия Исроил билан дипломатик алоқаларни узди 02 мая, 11:06 82
  • Бўлимлар