«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 02 2024, 14:28
ЎЗO‘Z

Марказий Осиёда уюшган жиноятчилик даражаси қайси давлатда энг юқори?

28 ноя, 11:23 7 812 Дунё
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Марказий Осиёда уюшган жиноятчилик даражаси қайси давлатда энг юқори? Қирғизистон Марказий Осиё минтақаси давлатлари орасида уюшган жиноятчилик даражаси бўйича етакчи саналади. Бундан Жаҳон иқтисодий форуми мутахассислари томонидан тузилган рейтинг маълумотлари дарак бермоқда. У REGNUM АА томонидан келтирилган.

Рейтингга кўра, Қирғизистон 137 ўрин ичида 102-поғонани банд этган.

Тожикистон ва Қозоғистондаги вазият бир мунча яхши – бу давлатлар рўйхатнинг ўртасидан жой олган бўлиб, мос равишда 61- ва 63-ўринни эгаллади. Ўзбекистон ва Туркманистон бўйича рейтингда маълумотлар йўқ.

Собиқ СССР республикалари орасида уюшган жиноятчиликнинг энг паст кўрсаткичи Эстонияда қайд этилган, уни рейтинг муаллифлари 10-ўринга жойлаштиришди. Кейинги поғоналардан Латвия – 33-ўрин, Литва – 34, Грузия – 38, Озарбойжон – 43, Арманистон – 62, Россия – 86 ва Молдова – 94-ўринда бормоқда.

Собиқ СССР ҳудудидаги уюшган жиноятчилик даражаси энг юқори мамлакат сифатида Украина тан олинди, у рейтингнинг 113-поғонасидан жой олди.

Жаҳон иқтисодий форуми таҳлилчиларининг билдиришича, Финляндия, Уммон, Исландия ва Сингапурда бу борада энг яхши натижа қайд этилган.

Уюшган жиноятчилик даражаси энг юқори бўлган давлатлар рўйхатидан эса Сальвадор, Ҳондурас, Венесуэла, Мексика ва Гватемала жой олди.




Мавзуга оид янгиликлар
  • АҚШ Россияга қарши янги санкциялар киритди 02 мая, 13:29 21
  • Истанбул: расмийлар бош майдондаги норозилик намойишини тарқатиб юборди 02 мая, 12:10 15
  • Запорожье вилоятининг Работино шаҳри шимолида Россия байроғи кўтарилди 02 мая, 11:30 155
  • Колумбия Исроил билан дипломатик алоқаларни узди 02 мая, 11:06 58
  • Россия ҳудудлари дронлар ҳужуми ҳақида хабар берди 02 мая, 10:20 124
  • Германияда Rheinmetall қурол компанияси раҳбарининг дачаси ёқиб юборилди 02 мая, 09:56 94
  • Сўнгги янгиликлар
  • Ушбу модданинг етишмаслиги тамаки каби умрни қисқартиради 02 мая, 13:33 10
  • АҚШ Россияга қарши янги санкциялар киритди 02 мая, 13:29 21
  • Шавкат Мирзиёев: Жаҳонда инвесторлар учун мислсиз кураш кетяпти 02 мая, 12:33 14
  • Истанбул: расмийлар бош майдондаги норозилик намойишини тарқатиб юборди 02 мая, 12:10 15
  • Русланбек Жиянов: "Япония терма жамоаси билан икки йил аввал ҳам тўқнаш келганмиз" 02 мая, 11:53 109
  • Запорожье вилоятининг Работино шаҳри шимолида Россия байроғи кўтарилди 02 мая, 11:30 155
  • Колумбия Исроил билан дипломатик алоқаларни узди 02 мая, 11:06 58
  • Саудия Арабистони энергетика вазири Ўзбекистонга ташриф буюради 02 мая, 10:43 20
  • Россия ҳудудлари дронлар ҳужуми ҳақида хабар берди 02 мая, 10:20 124
  • Германияда Rheinmetall қурол компанияси раҳбарининг дачаси ёқиб юборилди 02 мая, 09:56 94
  • Таниқли актёр ва режиссёр Машраб Кимсанов 69 ёшида вафот этди 02 мая, 09:36 132
  • Тошкентда вояга етмаган қизга шилқимлик қилган йигитга суд ҳукми ўқилди 02 мая, 09:31 100
  • Бўлимлар