«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 05 2024, 16:15
ЎЗO‘Z

Лас-Вегасдаги терактда омон қолган эркак машина уриб юбориши оқибатида вафот этди

27 ноя, 14:18 5 776 Дунё
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Лас-Вегасдаги терактда омон қолган эркак машина уриб юбориши оқибатида вафот этди 1 октябрь куни Лас-Вегасда Стивен Пэддок томонидан уюштирилган отишмада омон қолган 52 ёшли Рой Макклеллан машина уриб юбориши оқибатида вафот этди. Бу ҳақда «Forum Daily»га таяниб «Дарё» хабар берди.

Эркакни 15 ноябрь куни Лас-Вегасдан 60 мил ғарбда жойлашган ҳудудда шоссенинг ўнг томонидан кетаётганида машина уриб юборган.

Хабарда қайд этилишича, Макклелланни уриб юборган ҳайдовчи ҳодиса жойидан яширинган. Полиция автомобиль қисмларини топишга муваффақ бўлган ва эркакни Chevrolet Camaro автомобили уриб юборганлигини аниқлаган. Ҳозирда машина топилган ва иш кўриб чиқилмоқда.

«Тахминимча, ҳайдовчи алкоголь ёки наркотик моддалар таъсирида бўлган, у полиция томонидан қўлга олинишни истамаган. У эримни машинасида уриб қочиб кетган. Рой кўчада қолиб кетган. Турмуш ўртоғим бундай таҳқирлашга номуносиб эди», — дейди марҳумнинг беваси Денез Макклеллан.

У 1 октябрда юз берган отишма пайтида яраланмаганини, у жароҳатланганларга ёрдам бериш учун ҳодиса жойида қолганини қўшимча қилди.

«Мен эримнинг ўша отишма пайтида нима учун омон қолганини тушунмайман, бироқ у бир ойдан кейин эса мана шу тарзда ҳаётдан кўз юмди. Умид қиламанки, турмуш ўртоғим хотиржамлик топди ва унинг ҳаёти энди хавфсизлик остида», — дейди Денез.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Байденнинг маслаҳатчиси: АҚШнинг Украинага ёрдами Россияни тўхтата олмайди 05 мая, 15:48 2
  • 2024 йил ёзида Украинадаги уруш ва Россиянинг юриши қандай бўлади? 05 мая, 14:55 75
  • Макронни Россия ракеталари қўрқитиб юборди 05 мая, 14:31 138
  • Порошенко Россияда қидирувга берилганига жавоб қайтарди 05 мая, 11:48 253
  • Германияда Геббелснинг вилласи исталган одамга бериб юборилиши эълон қилинди 05 мая, 07:16 208
  • 2025 йилги Green Card натижалари эълон қилинди 05 мая, 05:48 159
  • Сўнгги янгиликлар
  • Байденнинг маслаҳатчиси: АҚШнинг Украинага ёрдами Россияни тўхтата олмайди 05 мая, 15:48 2
  • Бухорода бировнинг номига яширинча онлайн кредит олган 23 ёшли қиз ушланди 05 мая, 15:25 10
  • 2024 йил ёзида Украинадаги уруш ва Россиянинг юриши қандай бўлади? 05 мая, 14:55 75
  • Макронни Россия ракеталари қўрқитиб юборди 05 мая, 14:31 138
  • Ўзбекистон U-23 терма жамоаси гуруҳ босқичидаги 2 ўйинини “ПСЖ” стадионида ўтказади 05 мая, 14:13 42
  • Тайсон Фьюри Олександр Усикка қарши жанг учун Ар-Риёдга етиб борди 05 мая, 13:49 26
  • Голливудда ҳам машҳур бўлган ҳинд актрисалари (фото) 05 мая, 13:23 36
  • UFC 301. Александр Пантожа ҳакамлар қарорига кўра Стив Эрсегни мағлуб этди 05 мая, 13:00 15
  • Ўзбекистоннинг қайси ҳудудида парранда кўп боқилади? 05 мая, 12:38 78
  • Икки тоифа одамлар бор: улар ҳеч нимани қўлга кирита олмайди 05 мая, 12:11 130
  • Порошенко Россияда қидирувга берилганига жавоб қайтарди 05 мая, 11:48 253
  • Роналду Мессидан узоқлашмоқда! 05 мая, 11:23 94
  • Бўлимлар