«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 03 2024, 00:07
ЎЗO‘Z

“Коинот гўзали – 2017” номи аниқланди

27 ноя, 11:40 10 299 Дунё
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
“Коинот гўзали – 2017” номи аниқланди Америка Қўшма Штатларининг Лас-Вегас шаҳрида дунёнинг энг машҳур ва ҳашаматли танловларидан бири бўлмиш “Коинот гўзали – 2017” ғолибаси номи аниқланди. Ушбу танлов 1996 йилдан 2015 йилга қадар ҳозирги АҚШ президенти Дональд Трампга тегишли бўлган.

Planet Hollywood меҳмонхонасида ўтиб ўтган шоу 3 соат давом этди ва унда коинотнинг турли бурчакларидан келган 92 нафар соҳибжамол ўзаро беллашдилар. Бу йилги “Коинот гўзали” номини Жанубий Африка Республикаси вакиласи Деми Ли Нел Питерс қўлга киритди.

Танловнинг асосий совринларидан бири бўлмиш гўзаллик тожини ўтган йилги ғолиба – франциялик Ирис Миттенар Деми Ли Нел бошига тақиб қўйди.

Танлов ғолибаси эълон қилинишидан бир неча дақиқа аввал Деми Лига анъанавий тарзда “ Қайси бир сифатингиз билан ғурурланасиз ва уни танлов пайтида қандай қўлладингиз?” деган савол берилди. Деми Ли эса энг муҳими ўзига бўлган ишонч эканлиги, ўз қўрқувларини енгиб ўта олганлигини айтиб, бошқа аёлларга ҳам айнан шуни тавсия қилди.

Шунингдек Питерс танлов чоғида “Мисс ЖАР” номига эришган куни тунда уни ўғирлаб кетмоқчи бўлганлари ва қаттиқ руҳий жароҳат олгани, шу сабабли аёллар учун ўз-ўзини ҳимоялаш дастурига асос солгани ҳақида гапириб берди, дейилади хабарда.

Танловда иккинчи ўринни колумблиялик Лаура Гонсалес, учинчи ўринни эса Ямайкалик Давина Беннетлар қўлга киритишган.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Кулеба Россия қачон музокараларда иштирок этиши мумкинлиги ҳақида гапирди 02 мая, 23:30 50
  • Туркия Исроил билан барча савдо алоқаларини тўхтатди 02 мая, 22:50 86
  • Макрон Европага таҳдид солаётган учта хавф ҳақида гапирди 02 мая, 22:07 115
  • Туркия Курдистон ишчи партиясига алоқадор 43 нафар террорчини йўқ қилди 02 мая, 21:20 20
  • Саудиядаги форумда Ғазо уруши муҳокама қилинди: «Исроилни тўхтата оладиган ягона давлат – АҚШ» 02 мая, 15:05 136
  • Россиянинг еттита вилоятига дронлар ҳужум қилди 02 мая, 14:45 274
  • Сўнгги янгиликлар
  • Россия кубоги. ЦСКА илк ўйинда Зенит билан дуранг ўйнади, Файзуллаев заҳирадан туширилди 02 мая, 23:39 16
  • U-23 Осиё кубоги. Ироқ 3-ўринни ва Париж Олимпиадаси йўлланмасини қўлга киритди 02 мая, 23:35 22
  • Кулеба Россия қачон музокараларда иштирок этиши мумкинлиги ҳақида гапирди 02 мая, 23:30 50
  • Кексайганда ҳам ёш кўриниш учун қандай ҳаёт тарзини кечириш керак? 02 мая, 23:23 16
  • Шифокор картошканинг айрим зарарларини очиқлади 02 мая, 23:02 30
  • Туркия Исроил билан барча савдо алоқаларини тўхтатди 02 мая, 22:50 86
  • Макрон Европага таҳдид солаётган учта хавф ҳақида гапирди 02 мая, 22:07 115
  • Ўзбошимчалик билан қурилган ноқонуний қурилмалар узоққа бормайди 02 мая, 21:28 83
  • Туркия Курдистон ишчи партиясига алоқадор 43 нафар террорчини йўқ қилди 02 мая, 21:20 20
  • Сурхондарёда дунёдаги энг катта сўзана тикилди 02 мая, 20:36 28
  • Самарқандда ҳайдовчидан пора сўраган ЙПХ ходимлари ишдан бўшатилди 02 мая, 20:33 89
  • Навоийда ЙПХ ходимлари кўз олдидаги қоидабузарликка кўз юмди 02 мая, 19:45 124
  • Бўлимлар