«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 28 2024, 04:36
ЎЗO‘Z

Филиппин президенти ёшлигида одам ўлдирганини айтди

11 ноя, 10:24 6 404 Дунё
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Филиппин президенти ёшлигида одам ўлдирганини айтди Ўзининг қаттиққўлиги билан танилган Филиппин президенти Родриго Дутерте 16 ёшида одам ўлдирганини маълум қилди. У бу ҳақда Осиё-Тинч океани иқтисодий ҳамкорлиги саммити ўтаётган Вьетнамнинг Дананг шаҳрида маҳаллий филиппинликлар олдидаги нутқида айтиб ўтди.

“Мен 16 ёшимдаёқ одам ўлдирганман”, деб айтган Дутерте.

Бироқ Дутерте вакилининг айтишича, президент буни “ҳазиллашиб” айтган.

Аввалроқ ҳам Дутерте шунга ўхшаш баёнот берганди. У президентлик кампанияси вақтида уни ҳақорат қилган талабага ўқ узгани сабабли коллеждан ҳайдалгани ҳақида гапириб берган. 2015 йилда Esquire журналининг Филиппинда чиқадиган версияси Дутертенинг 17 ёшда қотиллик содир этгани ҳақидаги сўзларини келтириб ўтган. Тахминларга кўра, Дутерте Данангда ҳам шу ҳодиса ҳақида эслаб ўтган бўлиши мумкин.

Дутертенинг ёрдамчилари журналистларга Филиппин етакчиси айтаётган ҳамма сўзларга ҳам ишонавермасликни маслаҳат қилишади, чунки у “кўпинча ҳазиллашади ёки жуда ошириб юборади”.

2016 йилда собиқ ёлланма қотил Эдгар Матобато Дутертенинг қотиллик содир этгани ҳақида гапириб берган. Матобато 1980- ва 1990-йилларда ўша вақтда Давао шаҳри мэри бўлган Дутерте буйруғи билан ташкил этилган “Давао ўлим эскадрони” жиноий гуруҳи аъзоси бўлгани ҳақида сўзлаб берган. Матобатонинг айтишича, 20 йил давомида жиноий тўда аъзолари Дутертенинг буйруғи билан мингга яқин одам ўлдиришган. Унинг таъкидлашича, бир қотилликни Дутертенинг шахсан ўзи, миллий тергов бюроси ходимини тўппончадан отиб ташлаб амалга оширган.

Дутерте 2016 йил майида Филиппинга президент этиб сайлангандан кейин гиёҳвандфурушликка қарши катта кўламли кампания эълон қилган. Бу кампания судсиз амалга оширилган кўплаб қатлларга олиб келган.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Украина урушидаги вазият: АҚШнинг ёрдами кечикмадими? 28 апр, 00:30 94
  • Истанбулда кучли зилзила юз бериши айтилди 27 апр, 23:44 52
  • Глобал Жануб кимники? 27 апр, 23:41 76
  • АҚШ 13 миллиард долларга янги «Қиёмат куни самолёти»ни қуради 27 апр, 23:38 73
  • Crocus’даги терактда айбланган яна бир Тожикистон фуқароси ҳибсга олинди 27 апр, 22:14 123
  • Ҳалокатли торнадо АҚШ бўйлаб юзлаб уйларга зарар етказди (видео) 27 апр, 21:49 120
  • Сўнгги янгиликлар
  • Тошкентда ўғлини онасидан ажратмоқчи бўлиб калтаклаган ота 5 суткага қамалди 28 апр, 00:33 36
  • Украина урушидаги вазият: АҚШнинг ёрдами кечикмадими? 28 апр, 00:30 94
  • Умарали Раҳмоналиев: "Ярим финалга ҳеч қачон кучсиз жамоалар йўл олмайди" 28 апр, 00:00 33
  • Бундеслига. "Байер" 90+6 дақиқада гол уриб яна мағлубиятдан қутулиб қолди! 27 апр, 23:54 31
  • Истанбулда кучли зилзила юз бериши айтилди 27 апр, 23:44 52
  • Глобал Жануб кимники? 27 апр, 23:41 76
  • АҚШ 13 миллиард долларга янги «Қиёмат куни самолёти»ни қуради 27 апр, 23:38 73
  • "Бугун гапирсам, ҳаммаси ёнади!". Муҳаммад Салоҳ Клопп билан уришиб қолди 27 апр, 22:40 123
  • Crocus’даги терактда айбланган яна бир Тожикистон фуқароси ҳибсга олинди 27 апр, 22:14 123
  • Ҳалокатли торнадо АҚШ бўйлаб юзлаб уйларга зарар етказди (видео) 27 апр, 21:49 120
  • Мигрантларни Россиядан чиқариб юборишнинг янги тартиби таклиф этилди 27 апр, 21:24 432
  • Олмаотада автобус ҳайдовчисини уриб, фожиали ЙТҲ сабабчиси бўлган йўловчига ҳукм ўқилди 27 апр, 20:50 145
  • Бўлимлар