«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 02 2024, 18:07
ЎЗO‘Z

Техасдаги черковда 27 киши ўлдирилди. Отишма ижрочисининг шахси аниқ

06 ноя, 10:10 6 465 Дунё
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Техасдаги черковда 27 киши ўлдирилди. Отишма ижрочисининг шахси аниқ 5 ноябрь куни Техас штатида маҳаллий вақт билан соат 11:30да ўқотар қурол билан қуролланган шахс Сазерленд-Спрингс черкови биносига бостириб кириб, у ерга йиғилган одамларни ўққа тутган.

Уилсон округи полиция вакили Альберт Гамез берган маълумотга кўра, отишма оқибатида 27 киши ҳалок бўлган, яна 20-25 киши жароҳат олган.

Кейинроқ маълум бўлишича, хунрезликни амалга оширган кимса АҚШ ҳарбий-ҳаво кучларида хизмат қилган. Бу ҳақда ҳуқуқ-тартибот идоралари вакилларига иқтибос келтирган ҳолда CBS телекомпанияси хабар бермоқда.

Жиноятни содир этган шахснинг исми Девин Келли бўлиб, у оқ танли ва 26 ёшда бўлган. 2010 йилдан 2014 йилгача АҚШ ҳарбий-ҳаво кучларида хизмат ўтаган. Сўнгра трибуналга берилиб, ҳарбий хизматдан ҳайдалган.

Ҳозирда ФҚБ Келлининг бирор-бир радикал гуруҳга алоқадорлигини текширмоқда.

Шунингдек, жиноятчининг уйида тинтув ўтказилмоқда. Шу мақсадда қотилнинг уйига кинологлар жамоаси жўнатилган.

Манба: Kun.uz




Мавзуга оид янгиликлар
  • Саудиядаги форумда Ғазо уруши муҳокама қилинди: «Исроилни тўхтата оладиган ягона давлат – АҚШ» 02 мая, 15:05 49
  • Россиянинг еттита вилоятига дронлар ҳужум қилди 02 мая, 14:45 119
  • АҚШ Россияга қарши янги санкциялар киритди 02 мая, 13:29 100
  • Истанбул: расмийлар бош майдондаги норозилик намойишини тарқатиб юборди 02 мая, 12:10 42
  • Запорожье вилоятининг Работино шаҳри шимолида Россия байроғи кўтарилди 02 мая, 11:30 275
  • Колумбия Исроил билан дипломатик алоқаларни узди 02 мая, 11:06 95
  • Сўнгги янгиликлар
  • Япония терма жамоаси бош мураббийи: "Париж Олимпиадасига қитъа чемпионлари мақомида боришни мақсад қилганмиз" 02 мая, 17:44 19
  • Ботир Қодиров ва Жўраевларга оид суд иши ёпиқ тарзда кўриб чиқиладиган бўлди 02 мая, 17:38 18
  • Тимур Кападзе Японияга қарши кечадиган финал учрашуви олдидан нималар деди? 02 мая, 16:15 102
  • “От айланиб қозиғини топади” дейишарди, мен “қозиғимни” тополмадим (Ҳаётий ҳикоя) 02 мая, 15:48 72
  • Яна икки хорижий компания Ўзбекистонда пуллик автомобил йўли қуришга қизиқяпти 02 мая, 15:30 39
  • Саудиядаги форумда Ғазо уруши муҳокама қилинди: «Исроилни тўхтата оладиган ягона давлат – АҚШ» 02 мая, 15:05 49
  • Тошкент вилоятида муқаддам 8 маротаба судланган “сохта оператор” қайта жиноятга қўл урди 02 мая, 14:48 40
  • Россиянинг еттита вилоятига дронлар ҳужум қилди 02 мая, 14:45 119
  • Ушбу модданинг етишмаслиги тамаки каби умрни қисқартиради 02 мая, 13:33 65
  • АҚШ Россияга қарши янги санкциялар киритди 02 мая, 13:29 100
  • Шавкат Мирзиёев: Жаҳонда инвесторлар учун мислсиз кураш кетяпти 02 мая, 12:33 43
  • Истанбул: расмийлар бош майдондаги норозилик намойишини тарқатиб юборди 02 мая, 12:10 42
  • Бўлимлар