«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 05 2024, 18:14
ЎЗO‘Z

Остона «талабалар билан боғлиқ вазият» сабаб Мисрга норозилик нотасини юборди

01 авг, 16:45 5 837 Дунё
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Остона «талабалар билан боғлиқ вазият» сабаб Мисрга норозилик нотасини юборди Мисрда ушланган олти нафар қозоғистонлик талабалар билан боғлиқ вазиятда айни дамда ўзгаришлар йўқ. Бу ҳақда Остонада бўлиб ўтган матбуот анжуманида Қозоғистон ташқи ишлар вазирлигининг матбуот котиби Ануар Жайнақов маълум қилди.

Унинг айтишича, Миср ҳозирча Қозоғистонга ушланганлар билан боғлиқ вазият ва уларнинг нима сабабдан ушлангани ҳақида ахборот бермаган.

Шу муносабат билан Қозоғистон ТИВ Миср ТИВга норозилик нотасини юборди ва бу каби нотани Мисрнинг Қозоғистондаги Муваққат ишлар вакилига ҳам топширди, деди Жайнақов ҳукумат мажлиси танаффуси вақтида журналистларга берган интервьюсида.

Унинг айтишича, Ташқи ишлар вазирлиги раҳбарияти ва Миср ҳуқуқ тартибот идоралари вакиллари ўртасида бўлиб ўтган музокаралар “самара бермади”, бироқ Қозоғистон томони Қозоғистон фуқароларининг ҳибсга олиниши билан боғлиқ вазият юзасидан тушунтириш берилишини ва ҳибсга олинганларнинг олдига кириш имконияти яратилишини талаб қилмоқда.

«Қоҳирада Қозоғистоннинг олти нафар фуқароси йўқолиб қолганидан бери 12 кун ўтди. Бизда бўлган ишончли маълумотларга кўра, 20 июль оқшомида улар Миср махсус хизмати ходимлари томонидан ушланган. Шундан бери биз Миср томонидан ушланганлар билан боғлиқ вазият ҳақида расмий маълумот олганимиз йўқ”, — деди Жайнақов.

Миср хавфсизлик идоралари томонидан олти нафар қозоғистонлик талабанинг ҳибсга олиниши 25 июлда маълум бўлди. Уларнинг икки нафари тил ўрганиш курсларида ўқиш мақсадида 11 июль куни Қоҳирага келган ва бошқалар билан бирга битта уйда истиқомат қилиб келишаётган эди. 20 июль кундан бошлаб улар қариндошлари билан алоқага чиқишни тўхтатишди.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Тарихдаги энг машҳур икки томонлама жосуслар 05 мая, 17:20 29
  • Трамп Украинадаги можарога барҳам бериш учун “махфий” режа ишлаб чиқди 05 мая, 16:30 25
  • Байденнинг маслаҳатчиси: АҚШнинг Украинага ёрдами Россияни тўхтата олмайди 05 мая, 15:48 86
  • 2024 йил ёзида Украинадаги уруш ва Россиянинг юриши қандай бўлади? 05 мая, 14:55 159
  • Макронни Россия ракеталари қўрқитиб юборди 05 мая, 14:31 297
  • Порошенко Россияда қидирувга берилганига жавоб қайтарди 05 мая, 11:48 328
  • Сўнгги янгиликлар
  • Ўзбекистон халқаро инвестиция форумида қандай келишувларга эришди? 05 мая, 17:50 0
  • Тарихдаги энг машҳур икки томонлама жосуслар 05 мая, 17:20 29
  • Президент ижтимоий хизматлар кўламини кенгайтириш бўйича таклифлар билан танишди 05 мая, 16:54 10
  • Трамп Украинадаги можарога барҳам бериш учун “махфий” режа ишлаб чиқди 05 мая, 16:30 25
  • Тошкент метрополитенида 1 кунда ўртача қанча йўловчи ташилаётгани маълум қилинди 05 мая, 16:11 15
  • Байденнинг маслаҳатчиси: АҚШнинг Украинага ёрдами Россияни тўхтата олмайди 05 мая, 15:48 86
  • Бухорода бировнинг номига яширинча онлайн кредит олган 23 ёшли қиз ушланди 05 мая, 15:25 28
  • 2024 йил ёзида Украинадаги уруш ва Россиянинг юриши қандай бўлади? 05 мая, 14:55 159
  • Макронни Россия ракеталари қўрқитиб юборди 05 мая, 14:31 297
  • Ўзбекистон U-23 терма жамоаси гуруҳ босқичидаги 2 ўйинини “ПСЖ” стадионида ўтказади 05 мая, 14:13 73
  • Тайсон Фьюри Олександр Усикка қарши жанг учун Ар-Риёдга етиб борди 05 мая, 13:49 44
  • Голливудда ҳам машҳур бўлган ҳинд актрисалари (фото) 05 мая, 13:23 60
  • Бўлимлар