«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 03 2024, 16:17
ЎЗO‘Z

Путиннинг танқидчиси Навальний озодликка чиқди

07 июл, 20:25 6 547 Дунё
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Путиннинг танқидчиси Навальний озодликка чиқди Россиялик мухолифатчи, Коррупцияга қарши курашиш фонди раҳбари Алексей Навальний 25 суткалик қамоқ жазосини ўтаб, озодликка чиқди.

«Бугун Алексей Навальний Москвадаги махсус сақлаш жойидан қўйиб юборилди», дейилган «Интерфакс» хабарида.

Ўтган ой бошида суд уни рухсат олинмаган норозилик намойишини ташкил этишда айбдор деб топганди. Навальний бундан аввал ҳам шу каби ҳуқуқбузарлик учун маъмурий жавобгарликка тортилганди.

Навальний 13 июнь куни Россия Федерацияси Маъмурий ҳуқуқбузарликлар кодекси 20.2-моддаси 8-қисми (митинг ташкил этиш ёки уни ўтказишнинг белгиланган тартибини такроран бузиш) бўйича айбдор деб топилган ва 30 кунга қамалганди. Кейинроқ, 16 июнь куни Москва шаҳар суди унга белгиланган жазо муддатини 5 суткага қисқартирди.

11 июнь куни Навальний Москва шаҳридаги Академик Сахаров проспектида ўтказилиши режалаштирилган акцияни бекор қилган ва тарафдорларини ҳукумат билан келишмаган ҳолда Россия куни байрами нишонланаётган Тверская кўчасига чақирганди.

Навальнийнинг тарафдорлари шанба куни сиёсатчини қўллаб-қувватлаб, бир қатор тадбирлар уюштиришни режалаштиришган, жумаладан, унинг илк сайловолди газетаси чиқарилади.

Тергов ходимлари ҳафта бошида Навальнийнинг Москвадаги штабида тинтувлар ўтказишган, полициячилар омборхонага ҳам кирган, фаолларнинг сўзларига кўра, улардан сайловолди варақалари тортиб олинган.

Навальнийнинг сафдоши бўлмиш Леонид Волковнинг айтишича, полиция рейдлари кейинги кунларда мамлакатнинг бошқа шаҳарларидаги штабларда ҳам давом этган.

Манба: Kun.uz




Мавзуга оид янгиликлар
  • АҚШда эркак хотинини пичоқлаб, уни тириклайин кўмди, аёл эса тирик... 03 мая, 15:54 15
  • Ўзбекистон ва Қатар ишчиларни жалб этиш бўйича ҳамкорликни йўлга қўйяпти 03 мая, 15:47 6
  • Россия қўшинлари Нигердаги АҚШ базасига жойлашди 03 мая, 14:59 48
  • АҚШда оғир-босиқлиги билан машҳур бўлган аллигатор ўғирлаб кетилди (фото) 03 мая, 13:43 60
  • ОАВ эркинлиги рейтинги: Дунёдаги вазият - охирги 10 йилдаги энг ёмони 03 мая, 13:00 43
  • Ўзбекистон ва Қирғизистон фуқаролари ҳам Россияга киритилмаяпти 03 мая, 12:00 185
  • Сўнгги янгиликлар
  • АҚШда эркак хотинини пичоқлаб, уни тириклайин кўмди, аёл эса тирик... 03 мая, 15:54 15
  • Ўзбекистон ва Қатар ишчиларни жалб этиш бўйича ҳамкорликни йўлга қўйяпти 03 мая, 15:47 6
  • Россия қўшинлари Нигердаги АҚШ базасига жойлашди 03 мая, 14:59 48
  • «Зики эски шаҳар» лақаби билан танилган Лутфулла Умаровга суд ҳукми ўқилди 03 мая, 14:56 40
  • Осиё кубоги финал учрашуви: Бугун “оқ бўрилар” япон “самурайлари”га қарши майдонга тушади 03 мая, 14:10 40
  • АҚШда оғир-босиқлиги билан машҳур бўлган аллигатор ўғирлаб кетилди (фото) 03 мая, 13:43 60
  • ЦСКА устози Федотов Аббос Файзуллаевнинг жамоага қайтгани ҳақида нима деди? 03 мая, 13:25 129
  • ОАВ эркинлиги рейтинги: Дунёдаги вазият - охирги 10 йилдаги энг ёмони 03 мая, 13:00 43
  • Ироқ U-23 устози Радҳи Шенаишил: "Қўл остимдаги барча футболчилар Олимпиадага боришга муносиб" 03 мая, 12:44 39
  • Индонезия U-23 мураббийи Шин Таэ Йонг: "Охирги имкониятдан фойдаланишга уриниб кўрамиз" 03 мая, 12:23 62
  • Ўзбекистон ва Қирғизистон фуқаролари ҳам Россияга киритилмаяпти 03 мая, 12:00 185
  • Бахт аслида нимадалигини тушунишга ёрдам берадиган 5 та фильм 03 мая, 11:37 40
  • Бўлимлар