«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 02 2024, 20:46
ЎЗO‘Z

Хавфли Лондон: фургон масжиддан чиқаётган одамларни босиб кетди

19 июн, 16:05 7 038 Дунё
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Хавфли Лондон: фургон масжиддан чиқаётган одамларни босиб кетди Сўнгги кунларда турли фалокатлар марказида бўлиб турган Лондон шаҳрида яна бир кўнгилсиз воқеа юз берди. Шаҳарнинг Финсбери-парк туманида жойлашган масжид яқинида фургон одамлар устидан босиб кетди. Воқеа тунда, яъни Рамазон ойида мусулмон кишиларнинг саҳарликда ўқиладиган намозидан сўнг, масжиддан чиқиб келаётган вақтида содир бўлган. Бу ҳақда “Qalampir.uz” нашри хабар берди.

Гувоҳларнинг айтишича, фургон одамларни босиб кетгач, тўхтаган. Кейин машинадан пичоқ кўтарган ҳайдовчи чиққан. Айрим манбаларда келтирилишича, ҳайдовчи пичоқ билан 1 кишига ҳужум қилган.

Буюк Британия мусулмонлар Кенгашидан хабар қилишларича, фургон атайлаб одамлар устига ҳайдаган, бу бахтсиз ҳодиса бўлмаган. Шундай бўлса-да, полиция вакиллари ҳозирча бўлиб ўтган воқеани теракт деб баҳолашмаяпти.

Сўнгги хабарларга кўра, воқеа оқибатида 1 киши ҳалок бўлган, 8 киши яраланган.

Лондоннинг маҳаллий аҳолиси ҳужумни содир этган кишини ушлаб, полицияга топширишган. 48 ёшли эркак руҳий хасталиклар шифохонасида текширувдан ўтказилади.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Саудиядаги форумда Ғазо уруши муҳокама қилинди: «Исроилни тўхтата оладиган ягона давлат – АҚШ» 02 мая, 15:05 80
  • Россиянинг еттита вилоятига дронлар ҳужум қилди 02 мая, 14:45 179
  • АҚШ Россияга қарши янги санкциялар киритди 02 мая, 13:29 120
  • Истанбул: расмийлар бош майдондаги норозилик намойишини тарқатиб юборди 02 мая, 12:10 53
  • Запорожье вилоятининг Работино шаҳри шимолида Россия байроғи кўтарилди 02 мая, 11:30 318
  • Колумбия Исроил билан дипломатик алоқаларни узди 02 мая, 11:06 105
  • Сўнгги янгиликлар
  • Навоийда ЙПХ ходимлари кўз олдидаги қоидабузарликка кўз юмди 02 мая, 19:45 7
  • 2024 йилга субсидия миқдори белгиланди 02 мая, 19:28 11
  • Тақиқланган усулда ов қилганлик учун жазони кучайтириш таклиф қилинди 02 мая, 19:25 5
  • Япония терма жамоаси бош мураббийи: "Париж Олимпиадасига қитъа чемпионлари мақомида боришни мақсад қилганмиз" 02 мая, 17:44 105
  • Ботир Қодиров ва Жўраевларга оид суд иши ёпиқ тарзда кўриб чиқиладиган бўлди 02 мая, 17:38 86
  • Тимур Кападзе Японияга қарши кечадиган финал учрашуви олдидан нималар деди? 02 мая, 16:15 184
  • “От айланиб қозиғини топади” дейишарди, мен “қозиғимни” тополмадим (Ҳаётий ҳикоя) 02 мая, 15:48 141
  • Яна икки хорижий компания Ўзбекистонда пуллик автомобил йўли қуришга қизиқяпти 02 мая, 15:30 57
  • Саудиядаги форумда Ғазо уруши муҳокама қилинди: «Исроилни тўхтата оладиган ягона давлат – АҚШ» 02 мая, 15:05 80
  • Тошкент вилоятида муқаддам 8 маротаба судланган “сохта оператор” қайта жиноятга қўл урди 02 мая, 14:48 56
  • Россиянинг еттита вилоятига дронлар ҳужум қилди 02 мая, 14:45 179
  • Ушбу модданинг етишмаслиги тамаки каби умрни қисқартиради 02 мая, 13:33 94
  • Бўлимлар