«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 27 2024, 17:29
ЎЗO‘Z

Бир америкалик лотереяда деярли ярим миллиард доллар ютиб олди

12 июн, 19:58 6 295 Дунё
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Бир америкалик лотереяда деярли ярим миллиард доллар ютиб олди АҚШда энг машҳур бўлган Powerball лотереясида калифорниялик одам 447 млн доллар жекпотни ютиб олди.

Ташкилотчиларнинг хабар беришича, чипта озиқ-овқат дўконидан сотиб олинган. Уни ким харид қилгани ҳозирча маълум эмас. Ютуқни эса бугуноқ олиш мумкин.

Powerball вакилининг таъкидлашича, бу бутун Америкада ўтказилган ўйинлар тарихида энг катта ўнинчи ютуқ ҳисобланади.

Мавжуд қоидаларга мувофиқ, чипта сотиб олинган дўкон эгаси ҳам 1 млн доллар қийматидаги мукофотга эга бўлади.

Лотерея шартларига кўра, ютуқ Powerball айтган 5 та оқ ва битта қизил шар рақамини тўғри топган одамга берилади.

Шунингдек, жекпотни қўлга киритган бахтли одам уни 29 йил давомида бўлиб олиши ёки бирдан ҳаммасини қўлга киритиши мумкин.

Маълумот учун, Powerball лотереяси 44 штатда, Колумбия федераль округида, Американинг Виргиния оролларида ва
Пуэрто-Рикода ўтказилади. Чипта нархи 2 доллардан иборат, уларнинг барчасидан келиб тушадиган даромад эса бир неча миллиард долларни ташкил қилади.Ўтган йилнинг январь ойида Powerball жекпоти рекорд натижа 1,5 млрд долларга етган эди. Шунда бирдан 3 киши ютуққа эга бўлган эди.




Мавзуга оид янгиликлар
  • АҚШ разведка идоралари Россия раҳбариятини Навальнийнинг ўлимига алоқадор деб ҳисобламайди 27 апр, 16:21 1
  • Санкт-Петербургда аёлларни ёнғиндан қутқарган қаҳрамон ўзбек ким эди? 27 апр, 14:14 60
  • АҚШда бензин ва пропан олиб кетаётган поезд рельсдан чиқиб, ёниб кетди 27 апр, 11:21 58
  • Санкт-Петербургда ўзбекистонлик ишчи одамларни ёнғиндан қутқарди 27 апр, 07:00 286
  • «Крокус»даги теракт иши бўйича яна бир тожикистонлик қўлга олинди 27 апр, 06:03 301
  • Песков: АҚШ Украинадаги можарода бевосита иштирок этмоқда 27 апр, 00:00 199
  • Сўнгги янгиликлар
  • Евроиттифоқ Ўзбекистон қишлоқ хўжалигини ривожлантириш учун 6 миллион евро ажратди 27 апр, 16:27 1
  • АҚШ разведка идоралари Россия раҳбариятини Навальнийнинг ўлимига алоқадор деб ҳисобламайди 27 апр, 16:21 0
  • 10 мингдан ортиқ ўзбекистонлик тиббиёт соҳаси вакиллари Британиядаги шифохоналарга ишга қабул қилинади 27 апр, 16:19 1
  • "Dong Feng pessenger" жарима майдончасида 27 апр, 14:38 24
  • Санкт-Петербургда аёлларни ёнғиндан қутқарган қаҳрамон ўзбек ким эди? 27 апр, 14:14 60
  • Шаҳрисабзда туризм бўйича халқаро тадбир ўтказилди 27 апр, 13:50 20
  • Тошкентда 80 дан ортиқ фуқаро номига кредитга техника харид қилган аёл ва унинг икки шериги қамалди 27 апр, 13:24 67
  • Шифокор депрессияга учраганларни машина ҳайдашдан воз кечишга чақирди 27 апр, 12:35 22
  • Хитойда энг кўп сотилаётган смартфонлар номи маълум қилинди 27 апр, 12:15 74
  • Японларни дунёдаги энг узоқ умр кўрувчи миллатга айлантираётган фойдали одатлар 27 апр, 11:27 71
  • АҚШда бензин ва пропан олиб кетаётган поезд рельсдан чиқиб, ёниб кетди 27 апр, 11:21 58
  • Сурхондарё вилоятида ўрик пишди (фото) 27 апр, 10:37 86
  • Бўлимлар