«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 04 2024, 19:01
ЎЗO‘Z

Эронда отишма: номаълум шахслар парламент ва Ҳомейни мақбарасига ҳужум қилди

07 июн, 18:51 6 057 Дунё
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Эронда отишма: номаълум шахслар парламент ва Ҳомейни мақбарасига ҳужум қилди Теҳронда номаълум шахслар бир вақтнинг ўзида Эрон парламенти биноси ва сайёҳларнинг севимли масканларидан бири бўлмиш имом Ҳомейнининг мақбарасига ҳужум уюштирди. Ҳужум оқибатида бир неча киши жароҳат олди. Ҳозирча жароҳатлаганларнинг аниқ сони ҳақида маълумот йўқ.

Эрон ахборот агентликларининг маълум қилишича, ҳар икки ҳужум «деярли бир вақтда» маҳалий вақт билан 10.30да амалга оширилди. Парламент биносида қуролли жиноятчилар бир нечта қўриқчига қарата ўқ узди. Ҳомейни мақбарасида эса ҳужум уюштирганлардан бири ўзини портлатиб юборди. Бунинг натижасида бир неча киши жароҳат олди.

ILNA агентлигининг маълум қилишича, мақбарада ҳаракат қилган икки нафар жиноятчи ҳибсга олинди. IRIB агентлигининг хабарларига қараганда, ҳужумни тўрт киши, жумладан бир аёл уюштирган. Кўп ўтмай аёл қўлга олинди.

Эрон парламентининг депутати Элиас Ҳазратининг айтишича, Мажлис биносига Калашников автомати ва тўппонча билан қуролланган уч эркак бостириб кирган. Кириш эшигига қилинган ҳужумдан сўнг, бино қуршовда қолган. Бино ичида бўлган барча депутат ва ходимларнинг ташқарига чиқишларининг имкони бўлмади. FARC агентлигининг маълумотларига кўра, Эрон хавфсизлик кучлари томонидан ҳужум қилинганлар ҳам қуршаб олинган. Ҳужум уюштирганлар орасида портловчи мосламаси бўлган ўзини ўлимга маҳкум қилган шахс ҳам борлиги айтилмоқда.

Шуни таъкидлаш керакки, Эрондаги барча ҳукумат биноларини қўриқлаш масъулияти миллий гвардия - Ислом инқилоби Қўриқчилари корпуси зиммасига юклатилган.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Парагвайда футбол учрашувида махсус кучлар футболчилар ва мухлисларга қарата ўт очди 04 мая, 18:46 0
  • АҚШ Украинага яна 50 млрд доллар ажратишни таклиф қилди 04 мая, 18:00 1
  • Украинада ОИВ ва саратон касаллигига чалинган беморлар армияга чақирилади 04 мая, 16:10 32
  • Фаластин тарафдорлари намойишлари бутун дунё университетларини қамраб олмоқда 04 мая, 15:45 22
  • Украинада сафарбарлик тўғрисидаги янги қонуннинг бир қисми кучга кирди 04 мая, 15:21 43
  • Россиялик Винник АҚШда пул ювиш бўйича айбини тан олди 04 мая, 13:43 56
  • Сўнгги янгиликлар
  • Парагвайда футбол учрашувида махсус кучлар футболчилар ва мухлисларга қарата ўт очди 04 мая, 18:46 0
  • Фёдор Емеляненко: “Мен Майк Тайсон билан жанг қилишни режа қилгандим” 04 мая, 18:23 0
  • АҚШ Украинага яна 50 млрд доллар ажратишни таклиф қилди 04 мая, 18:00 1
  • Евро-2024 учун қайдномадаги футболчилар сони 23 дан 26 нафарга оширилди 04 мая, 17:39 1
  • Дунёдаги энг тез суперкар концепцияси ишлаб чиқилди (видео) 04 мая, 17:14 4
  • Наманганда 50 долларлик қалбаки купюраларни сотишга уринган шахс ушланди 04 мая, 16:53 6
  • Ўзбекистон тиббиёт ОТМда 5 минг нафардан кўпроқ ҳиндистонлик ўқиётгани маълум бўлди 04 мая, 16:33 12
  • Украинада ОИВ ва саратон касаллигига чалинган беморлар армияга чақирилади 04 мая, 16:10 32
  • Фаластин тарафдорлари намойишлари бутун дунё университетларини қамраб олмоқда 04 мая, 15:45 22
  • Украинада сафарбарлик тўғрисидаги янги қонуннинг бир қисми кучга кирди 04 мая, 15:21 43
  • Кеча Ўзбекистон олимпия терма жамоасига ғалаба учун нима етишмади? 04 мая, 14:54 88
  • Жасур Жалолиддинов: "Финалда кучли жамоа ютқазди" 04 мая, 14:35 76
  • Бўлимлар