«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 05 2024, 17:13
ЎЗO‘Z

Туркияда вертолёт қулаши оқибатида 13 ҳарбий, жумладан генерал ҳалок бўлди

01 июн, 10:17 6 533 Дунё
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Туркияда вертолёт қулаши оқибатида 13 ҳарбий, жумладан генерал ҳалок бўлди Туркиянинг жанубидаги Ширнак вилоятида ҳарбий вертолёт электр узатиш линиясига урилиб, фалокатга учради. Бу ҳақда вилоят маъмурияти маълум қилган, дейилади kun.uz нашрида. Фалокат оқибатида 13 киши ҳалок бўлган.

"Ширнак вилоятининг Улудере туманида ҳарбий самолёт ҳавога кўтарилгандан 3 дақиқа ўтиб электр узатиш линиясига урилиб қулаган. Воқеа жойига қутқарувчилар етиб келган", деб маълум қилинган хабарда.

Ҳалок бўлганлар орасида бир генерал, икки полковник ва 4 нафар ўрта бўғин зобит бўлган. Ҳарбийлар ҳалок бўлганини мамлакат бош штаби ҳам тасдиқлади.

"31 май куни соат 20:55да Сougar AS 532 туридаги вертолёт парвоздан кейин электр узатиш линиясига урилиб, фалокатга учраган. Вертолётда 13 киши бўлган. Олинган маълумотларга кўра улар ҳалок бўлганлар", деб айтилди бош штаб хабарида.

Воқеа жойига Туркия мудофаа вазири Фикри Ишик йўл олган.

Ширнак вилоятида Туркияда тақиқланган Курдистон ишчи партиясига қарши операциялар ўтказиб келинган.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Трамп Украинадаги можарога барҳам бериш учун “махфий” режа ишлаб чиқди 05 мая, 16:30 0
  • Байденнинг маслаҳатчиси: АҚШнинг Украинага ёрдами Россияни тўхтата олмайди 05 мая, 15:48 2
  • 2024 йил ёзида Украинадаги уруш ва Россиянинг юриши қандай бўлади? 05 мая, 14:55 75
  • Макронни Россия ракеталари қўрқитиб юборди 05 мая, 14:31 138
  • Порошенко Россияда қидирувга берилганига жавоб қайтарди 05 мая, 11:48 253
  • Германияда Геббелснинг вилласи исталган одамга бериб юборилиши эълон қилинди 05 мая, 07:16 208
  • Сўнгги янгиликлар
  • Президент ижтимоий хизматлар кўламини кенгайтириш бўйича таклифлар билан танишди 05 мая, 16:54 0
  • Трамп Украинадаги можарога барҳам бериш учун “махфий” режа ишлаб чиқди 05 мая, 16:30 0
  • Тошкент метрополитенида 1 кунда ўртача қанча йўловчи ташилаётгани маълум қилинди 05 мая, 16:11 0
  • Байденнинг маслаҳатчиси: АҚШнинг Украинага ёрдами Россияни тўхтата олмайди 05 мая, 15:48 2
  • Бухорода бировнинг номига яширинча онлайн кредит олган 23 ёшли қиз ушланди 05 мая, 15:25 10
  • 2024 йил ёзида Украинадаги уруш ва Россиянинг юриши қандай бўлади? 05 мая, 14:55 75
  • Макронни Россия ракеталари қўрқитиб юборди 05 мая, 14:31 138
  • Ўзбекистон U-23 терма жамоаси гуруҳ босқичидаги 2 ўйинини “ПСЖ” стадионида ўтказади 05 мая, 14:13 43
  • Тайсон Фьюри Олександр Усикка қарши жанг учун Ар-Риёдга етиб борди 05 мая, 13:49 26
  • Голливудда ҳам машҳур бўлган ҳинд актрисалари (фото) 05 мая, 13:23 36
  • UFC 301. Александр Пантожа ҳакамлар қарорига кўра Стив Эрсегни мағлуб этди 05 мая, 13:00 15
  • Ўзбекистоннинг қайси ҳудудида парранда кўп боқилади? 05 мая, 12:38 78
  • Бўлимлар