«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 02 2024, 23:14
ЎЗO‘Z

Қишлоқда яшашни истаганларга 2 минг евродан пул бериладиган бўлди

13 мая, 12:16 8 287 Дунё
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Қишлоқда яшашни истаганларга 2 минг евродан пул бериладиган бўлди Италиянинг тоғли Бормида қишлоғи мери Даниеле Галлиано қишлоқни кимсасиз жойга айланиб қолишидан сақлаб қолишнинг йўлини топди. У қишлоққа одамларни қайтариш учун кўчиб борувчиларга пул таклиф қилмоқда, деб ёзади Sof.uz​ нашри.

Бормида қишлоғи Италия шимоли-ғарбидаги Лигурия вилоятида, денгиз сатҳидан 420 метр баландликда жойлашган бўлиб бор-йўғи 394 нафар аҳоли истиқомат қилади. Қишлоқдаги нархлар шаҳарлар билан солиштирганда анча арзон. Бормидада энг арзон уй ижараси бир ойга атиги 50 евро туради.

Аммо охирги бир неча ўн йил давомида қишлоқ аҳолиси муттасил камайиб бормоқда. Қишлоқ ёшлари иш излаб яқин орадаги Савона ва бошқа шаҳарларга кўчиб кетишмоқда. Бормида раҳбари келаси йилдан бошлаб қишлоққа кўчиб борган, у ердан кўчмас мулк сотиб олган ёки ижарага олган ҳар бир кишига икки минг евро совға қилишни ваъда қилмоқда.

Қишлоқ раҳбари Фейсбукдаги саҳифасида мукофот ҳақида эълон қилар экан, тармоқ фойдаланувчилари орасида қизиқиш пайдо бўлган. Фойдаланувчилар асосан қишлоқда иш топиш имкониятлари билан қизиқишмоқда. Амедео Алока исмли Фейсбук фойдаланувчиси, модомики қишлоқда унга иш топилган тақдирда, 2 минг евро мукофотдан воз кечиб қишлоққа боришини айтган. Бормида раҳбарияти қишлоққа кўчишни истаганларга тоза ҳаво, ажойиб табиат, ўрмон, чорва ҳайвонлари ва деҳқончилик маҳсулотларинигина таклиф қилишлари мумкин.

Италияда аҳоли томонидан қишлоқларнинг тарк этилиши ҳолати ортиб бормоқда. Ўтган йили Италия атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ассоциацияси эълон қилган ҳисоботда мамлакатда икки ярим минг қишлоқ қаровсиз қолиш хавфи остида эканлиги қайд этилган. Январь ойида Италия маданият вазирлиги 2017 йилни «Қишлоқлар йили» деб эълон қилган. Вазирлик қишлоқларда туризмни ривожлантириш ва аҳоли кўчиб кетишини камайтириш учун бу тадбирга қўл урган.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Туркия Исроил билан барча савдо алоқаларини тўхтатди 02 мая, 22:50 0
  • Макрон Европага таҳдид солаётган учта хавф ҳақида гапирди 02 мая, 22:07 1
  • Туркия Курдистон ишчи партиясига алоқадор 43 нафар террорчини йўқ қилди 02 мая, 21:20 8
  • Саудиядаги форумда Ғазо уруши муҳокама қилинди: «Исроилни тўхтата оладиган ягона давлат – АҚШ» 02 мая, 15:05 110
  • Россиянинг еттита вилоятига дронлар ҳужум қилди 02 мая, 14:45 237
  • АҚШ Россияга қарши янги санкциялар киритди 02 мая, 13:29 145
  • Сўнгги янгиликлар
  • Туркия Исроил билан барча савдо алоқаларини тўхтатди 02 мая, 22:50 0
  • Макрон Европага таҳдид солаётган учта хавф ҳақида гапирди 02 мая, 22:07 1
  • Ўзбошимчалик билан қурилган ноқонуний қурилмалар узоққа бормайди 02 мая, 21:28 27
  • Туркия Курдистон ишчи партиясига алоқадор 43 нафар террорчини йўқ қилди 02 мая, 21:20 8
  • Сурхондарёда дунёдаги энг катта сўзана тикилди 02 мая, 20:36 12
  • Самарқандда ҳайдовчидан пора сўраган ЙПХ ходимлари ишдан бўшатилди 02 мая, 20:33 45
  • Навоийда ЙПХ ходимлари кўз олдидаги қоидабузарликка кўз юмди 02 мая, 19:45 74
  • 2024 йилга субсидия миқдори белгиланди 02 мая, 19:28 39
  • Тақиқланган усулда ов қилганлик учун жазони кучайтириш таклиф қилинди 02 мая, 19:25 21
  • Япония терма жамоаси бош мураббийи: "Париж Олимпиадасига қитъа чемпионлари мақомида боришни мақсад қилганмиз" 02 мая, 17:44 171
  • Ботир Қодиров ва Жўраевларга оид суд иши ёпиқ тарзда кўриб чиқиладиган бўлди 02 мая, 17:38 141
  • Тимур Кападзе Японияга қарши кечадиган финал учрашуви олдидан нималар деди? 02 мая, 16:15 254
  • Бўлимлар