«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 05 2024, 22:57
ЎЗO‘Z

Стокгольмдаги теракт. Асосий маълумотлар (+видео)

08 апр, 15:25 6 318 Дунё
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Стокгольмдаги теракт. Асосий маълумотлар (+видео) Швеция пойтахти Стокҳолм шаҳри марказидаги пиёдалар кўчасида юк машинаси катта тезликда одамларни босиб юрди, деб ёзади "Соф.уз" нашри.

Охирги маълумотларга кўра, ушбу ҳужум оқибатида 3 киши қурбон бўлиб, 10га яқин киши тан жароҳати олди. Ҳужум ҳақидаги хабарлардан кўп ўтмай швед нашрлари гумонланувчи қўлга олингани ҳақида ахборот берди. Meduza нашри Стокгольм марказидаги теракт юзасидан асосий маълумотларни бир саҳифага жамлади.

Ҳужум Стокгольмнинг қоқ марказида юз берди. Юк машинаси Дротнинггатан пиёдалар кўчасидаги одамларнинг устига босиб борган, сўнг Åhlens универмаги ойнасига бориб урилган. Швеция ҳукумати маълумотларига кўра, ҳодиса оқибатида икки киши ҳалок бўлган, бироқ ОАВ уч ва ҳатто беш киши қурбон бўлгани ҳақида ёзмоқда. Камида саккиз киши жабрланган. Шунингдек, ҳодиса жойи яқинида отишма овозлари эшитилгани ҳақида ҳам хабарлар пайдо бўлган эди, бироқ бу ҳозирча тасдиқланмади.

Юк машинаси Швециянинг Spendrups компаниясига тегишли эди. Компания вакилларининг маълум қилишича, машина ҳужумдан бироз аввал ўғирланган. 7 апрель куни машина Стокгольмдаги дўконлар ва ресторанлар бўйлаб маҳсулот тарқатган, ҳайдовчи Caliente ресторани олдида маҳсулотни тушириш учун машинадан тушган вақтида, номаълум шахс машинага ўтириб, уни олиб қочган. Spendrups вакилининг қўшимча қилишича, компания ҳайдовчиси жабрланмаган.

Швеция бош вазири юз берган ҳодисани дарҳол теракт деб атади. «Швеция ҳужумга учради», — деди сиёсий арбоб. Унинг сўзларига кўра, ҳукумат ихтиёрида мавжуд барча маълумотлар гап террорчилик ҳаракати ҳақида бораётганини кўрсатмоқда. Лёвеннинг қўшимча қилишича, полициячилар ҳужумни уюштиришда гумон қилинган шахс қўлга олинганини маълум қилди, бироқ полиция ҳозирча мазкур баёнотни тасдиқлаганича йўқ.

Стокгольмдаги терактдан сўнг шаҳар метроси ёпилди. Бундан ташқари, полиция талабига мувофиқ шаҳарнинг марказий вокзали билан боғланган барча темирйўл бўлакларида ҳаракат тўхтатилди. Вокзал биносидан барча йўловчилар олиб чиқилган, ОАВ хабарига кўра, эвакуация вақтида ваҳима юзага келган. Швеция парламенти биноси ўраб олинган, ҳукумат аҳолини имкон қадар шаҳар марказига бормасликка чақирмоқда.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Польша ташқи ишлар вазири: “Хитой Путинни урушни тўхтатишга мажбурлаши мумкин” 05 мая, 22:40 0
  • Йоав Галант тез орада Рафаҳга ҳужум бўлишига ишора қилди 05 мая, 21:53 1
  • Нетаньяху: “Исроил гаровга олинганлар эвазига ҳарбий ҳаракатларни тўхтатишга тайёр” 05 мая, 20:43 32
  • Украинада урушнинг 801-куни: Одессадаги ёнғинлар ва Часив Яр атрофида жанг қилаётган «Вампир» 05 мая, 19:13 135
  • Туркиянинг кутилмаган қадами: Исроил билан савдо тўхтатилгани нимани англатади? 05 мая, 18:44 141
  • Халқаро молия бозори шарҳи: олтин ва нефт арзонлашди 05 мая, 18:15 29
  • Сўнгги янгиликлар
  • Йоав Галант тез орада Рафаҳга ҳужум бўлишига ишора қилди 05 мая, 21:53 0
  • Ўзбекистонда коррупцияни камайтиришга қаратилган 7 млн евролик ташаббус бошланди 05 мая, 21:25 8
  • Суперлига. "Бунёдкор" бу сафар "Сурхон"га имкониятни бой берди 05 мая, 21:02 17
  • Нетаньяху: “Исроил гаровга олинганлар эвазига ҳарбий ҳаракатларни тўхтатишга тайёр” 05 мая, 20:43 32
  • Суперлига. "Навбаҳор" ўз майдонида "Локомотив"ни йирик ҳисобда мағлуб этди 05 мая, 20:13 35
  • Шомуродов ўз номини тарихга муҳрлади 05 мая, 20:03 154
  • Самарқандда мактаб ўқувчисини уриб юборган ҳайдовчининг ўзи ҳам ўқувчи экан 05 мая, 19:56 43
  • Украинада урушнинг 801-куни: Одессадаги ёнғинлар ва Часив Яр атрофида жанг қилаётган «Вампир» 05 мая, 19:13 134
  • Туркиянинг кутилмаган қадами: Исроил билан савдо тўхтатилгани нимани англатади? 05 мая, 18:44 140
  • Халқаро молия бозори шарҳи: олтин ва нефт арзонлашди 05 мая, 18:15 28
  • Ўзбекистон халқаро инвестиция форумида қандай келишувларга эришди? 05 мая, 17:50 30
  • Тарихдаги энг машҳур икки томонлама жосуслар 05 мая, 17:20 193
  • Бўлимлар