«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 03 2024, 00:28
ЎЗO‘Z

Хитой: “Европа иттифоқининг мамлакат пўлатига нисбатан киритган янги божларига жавоб қайтарилади”

06 апр, 20:38 6 005 Дунё
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Хитой: “Европа иттифоқининг мамлакат пўлатига нисбатан киритган янги божларига жавоб қайтарилади” Хитой Европа иттифоқи ушбу мамлакат пўлатига нисбатан янги демпингга қарши божлар (қўшимча импорт божи) киритганидан сўнг, ўз ишлаб чиқарувчилари манфаатини ҳимоя қилиш мақсадида жавоб чораларини қабул қилади. Бу ҳақда Хитой тижорат вазирлигининг савдо ҳимояси ва суриштирувлари департаменти директори Ван Хэцзюнь маълум қилди, деб ёзади "Кун.уз" нашри.

Аввалроқ Европа комиссияси ЕИ Хитойдан янги қуйилган пўлат импорти учун демпинг (чет эл бозорларида молни арзон сотиш)га қарши божларни киритгани ҳақида хабар берди. ХХР компаниялари томонидан ишлаб чиқарилган маҳсулотлар учун турли божлар киритилган: 18,1 фоиздан 35,9 фоизгача. Улар беш йил амалда бўлади ва жума кунидан кучга киради.

"Хитой хитойлик ишлаб чиқарувчиларнинг қонуний ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш учун тегишли чораларни қабул қилади", - дея айтиб ўтди Ван Хэцзюнь. Унинг сўзларига кўра, Хитой ЕИ билан алоқаларни мустаҳкамлаш, айни дамда пўлат қуйиш саноати тўқнаш келаётган муаммоларни ҳал қилиш ниятида.

Унинг маълум қилишича, Европа иттифоқи адолатсиз ва бемаъни усулларни қўллашда давом этмоқда, бу эса Хитой корхоналари манфаатига жиддий зарар келтирмоқда. Ван Хэцзюннинг таъкидлашича, Хитой Европа иттифоқидан “хато ҳаракатларни тезроқ тузатиши” кутмоқда.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Кулеба Россия қачон музокараларда иштирок этиши мумкинлиги ҳақида гапирди 02 мая, 23:30 51
  • Туркия Исроил билан барча савдо алоқаларини тўхтатди 02 мая, 22:50 86
  • Макрон Европага таҳдид солаётган учта хавф ҳақида гапирди 02 мая, 22:07 115
  • Туркия Курдистон ишчи партиясига алоқадор 43 нафар террорчини йўқ қилди 02 мая, 21:20 20
  • Саудиядаги форумда Ғазо уруши муҳокама қилинди: «Исроилни тўхтата оладиган ягона давлат – АҚШ» 02 мая, 15:05 136
  • Россиянинг еттита вилоятига дронлар ҳужум қилди 02 мая, 14:45 274
  • Сўнгги янгиликлар
  • Россия кубоги. ЦСКА илк ўйинда Зенит билан дуранг ўйнади, Файзуллаев заҳирадан туширилди 02 мая, 23:39 16
  • U-23 Осиё кубоги. Ироқ 3-ўринни ва Париж Олимпиадаси йўлланмасини қўлга киритди 02 мая, 23:35 22
  • Кулеба Россия қачон музокараларда иштирок этиши мумкинлиги ҳақида гапирди 02 мая, 23:30 50
  • Кексайганда ҳам ёш кўриниш учун қандай ҳаёт тарзини кечириш керак? 02 мая, 23:23 16
  • Шифокор картошканинг айрим зарарларини очиқлади 02 мая, 23:02 30
  • Туркия Исроил билан барча савдо алоқаларини тўхтатди 02 мая, 22:50 86
  • Макрон Европага таҳдид солаётган учта хавф ҳақида гапирди 02 мая, 22:07 115
  • Ўзбошимчалик билан қурилган ноқонуний қурилмалар узоққа бормайди 02 мая, 21:28 83
  • Туркия Курдистон ишчи партиясига алоқадор 43 нафар террорчини йўқ қилди 02 мая, 21:20 20
  • Сурхондарёда дунёдаги энг катта сўзана тикилди 02 мая, 20:36 28
  • Самарқандда ҳайдовчидан пора сўраган ЙПХ ходимлари ишдан бўшатилди 02 мая, 20:33 89
  • Навоийда ЙПХ ходимлари кўз олдидаги қоидабузарликка кўз юмди 02 мая, 19:45 124
  • Бўлимлар