«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 04 2024, 09:17
ЎЗO‘Z

Парагвайда намойишчилар парламент биносини ёқиб юборишди

01 апр, 10:36 5 513 Дунё
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Парагвайда намойишчилар парламент биносини ёқиб юборишди Мамлакат конституциясига ўзгартишлар киритишга қарши фикр билдираётган намойишчилар Парагвай пойтахтидаги Конгресс биносига ўт қўйишди. Бу ҳақда Ultima Hora сайтига таяниб Кун.уз хабар қилмоқда. Конституцияга ўзгартишлар амалдаги президентни иккинчи муддатга қайта сайланишига рухсат беришни кўзда тутади.

Унинг ёзишича, Конгресснинг биринчи қавати аланга домида қолган. Ўт қўйиш вақтида бино ичида одамлар бўлган.

Парагвай президенти Орасио Картеснинг баёнот беришича, Конгресс биносига ўт қўйганлар ортида республикадаги демократияга қарши турувчи кучлар бор.

"Конгресс биносидаги ёнғин сиёсат ва ОАВларига киритилган парагвайликлар гуруҳи ўз мақсадларига етиш учун барча нарсага тайёрликларини кўрсатади. Улар – мамлакатдаги демократия, сиёсий ва иқтисодий барқарорликни издан чиқаришмоқчи", - дейилади давлат раҳбари баёнотида.

Президент, шунингдек, "фуқароларни тинчликни сақлашга ва зўравонликларни тарғиб қилаётганлар ортидан юрмасликка" чақирган. "Ишончингиз комил бўлсин, ҳукумат мамлакатда тартибни сақлаш учун барча чораларни кўради", - деган Картес.

Президентни қўллаб-қувватловчи 25 нафар сенатор давлат раҳбари ва вице-президентга иккинчи муддатга сайланиш ҳуқуқини берувчи қонун лойиҳасини маъқуллаганидан сўнг, Конгресс биносига ўт қўйилган эди. Овоз бериш чоғида 45 ўринли юқори палатанинг бошқа аъзолари ва унинг раиси Роберто Асеведо қатнашмаган.

Полиция резина ўқлар ва сувпуркагичлардан фойдаланган ҳолда намойишчиларни тарқатишга уринган. Бунга жавобан, тартибни сақлаш кучлари тошбўрон қилинган. Тартибсизликлар оқибатида жабрланганлар борлиги айтилмоқда.

Сенат ташаббуси яқин орада Депутатлар палатаси томонидан муҳокама қилинади. Бу ерда ҳам аксарият президент тарафдорлари ҳисобланади. Қонун давлат раҳбари томонидан имзоланса, Парагвайда референдум бўлиб ўтади. Унинг натижасига кўра, президент иккинчи муддатга сайланиш имконига эга бўлиши ёки бўлмаслигига ойдинлик киритилади.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Украина ярадорлар билан қандай муомала қилаётгани маълум қилинди 04 мая, 09:02 0
  • Москвада "Фалуньгун" сектаси тарафдорлари қўлга олинди 04 мая, 08:35 1
  • Грузия Бош вазири АҚШга ташриф буюришдан бош тортди 04 мая, 07:40 1
  • АҚШ ва Япония гипертовушли қуролларни уриб тушириш учун ракета яратади 04 мая, 06:50 18
  • Ҳусийлар Ўртаер денгизида Исроилга кетаётган кемалар ўққа тутилишини эълон қилди 04 мая, 06:00 35
  • Вашингтондаги мактабда отишма содир бўлди 04 мая, 05:23 41
  • Сўнгги янгиликлар
  • Москвада "Фалуньгун" сектаси тарафдорлари қўлга олинди 04 мая, 08:35 1
  • Тошкентда МДҲ кўнгиллилари форуми бошланди 04 мая, 08:08 0
  • Грузия Бош вазири АҚШга ташриф буюришдан бош тортди 04 мая, 07:40 1
  • Россия билан ҳамкорликда Қашқадарёда осма йўл қурилади 04 мая, 07:13 4
  • АҚШ ва Япония гипертовушли қуролларни уриб тушириш учун ракета яратади 04 мая, 06:50 18
  • Умарали Раҳмоналиев: "Бутун Ўзбекистон халқидан минг бор узр сўрайман" 04 мая, 06:30 53
  • Ҳусийлар Ўртаер денгизида Исроилга кетаётган кемалар ўққа тутилишини эълон қилди 04 мая, 06:00 35
  • "Ал Ваҳда" ОЧЛ финалчисини мағлуб қилиб, Лига кубогини қўлга киритди! 04 мая, 05:33 82
  • Вашингтондаги мактабда отишма содир бўлди 04 мая, 05:23 41
  • Тимур Кападзе Японияга қарши кечган финалдан сўнг нималар деди? 04 мая, 00:43 236
  • Ўзбекистон ОТЖ U-23 Осиё кубоги "Fair Play" соврини билан тақдирланди 04 мая, 00:35 104
  • Ўзбекистонда Хитой билан ҳамкорликда чиқиндиларни ёқиш заводи қурилади 04 мая, 00:23 30
  • Бўлимлар