«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 04 2024, 13:47
ЎЗO‘Z

АҚШнинг биринчи хоними ҳақида 7 та факт

21 фев, 18:34 10 488 Дунё
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
АҚШнинг биринчи хоними ҳақида 7 та факт 2016 йил якуни ва 2017 йил дунё сиёсатида катта ўзгаришларга бой бўлди. Хусусан, жаҳоннинг энг ривожланган мамлакатларидан бири саналган АҚШнинг ҳокимият тепасига янги президент келди. Дональд Трамп президент бўлмасиданоқ, шов-шувли мунозараларнинг марказига айланишга улгурди. Унинг сиёсий қарашлари, режалаштирган ислоҳотлари кенг муҳокама қилинди, деб ёзмоқда Qalampir.uz сайти.

20 январь санасида расман президентлик лавозимини эгаллаган Дональд Трампнинг рафиқаси, яъни АҚШнинг биринчи хоними Меланья Трамп ҳам мунозараларнинг бош мавзуси бўлиб келмоқда. Инаугурация маросимида сипо ва бежирим либосларда намоён бўлган Меланья Трампнинг диди юқори баҳоланди. Балки шу сабабдир у ҳақдаги маълумотлар нафақат Америка халқининг, балки бошқа мамлакатлар аҳолисининг ҳам қизиқишига сабаб бўляпти. Бугун Меланья Трамп ҳақидаги баъзи фактларни эътиборингизга ҳавола этамиз.

1. Меланья Трамп ва Дональд Трамп орасидаги ёш фарқи 24 йил (Меланья Трамп 1970 йилда, Дональд Трамп 1946 йилда туғилган).

2. Аслида словениялик бўлган Меланья 2005 йилда Трамп фамилиясини олган. 2006 йилда расман АҚШ фуқаролигини олган.

3. АҚШда президент сайловидан аввал, яъни 2016 йил июль ойида ўтган сайловолди ташвиқот давомида чиқиш қилган Меланья Трамп ижтимоий тармоқларда танқидларга учради. У ўз нутқида айрим жумлаларни ўша вақтдаги биринчи хоним Мишель Обамадан “ўғирлаган”лиги таъкидланди. Фойдаланувчилар бу нутқни 2008 йилда Мишель Обамадан эшитганликларини билдириб, Меланья Трампни танқид қилишди.

4. Меланья Трамп турмуш ўртоғи, яъни Дональд Трамп президентлик лавозимига номзоди қўйилмасидан аввал, жуда ёрқин рангдаги кийимлар ва ялтироқ тақинчоқлар ишқибози бўлган. Сўнгги вақтларда эса ўз кийимлар жавонини сипо либослар билан тўлдирмоқда.

5. Меланья Трамп 5 тилда гапира олади. Славян, инглиз, француз, серб ва немис тилларида бемалол мулоқот қила олади.

6. Сайлов вақтида Дональд Трамп ва Ҳиллари Клинтон муносабатлари кескин тус олганлиги сир эмас. Аслида эса улар аввалроқ оилавий дўст бўлишган. Меланья ва Дональд Трампнинг никоҳ кечасида Ҳиллари ва Билл Клинтон иштирок этишган.

7. Американинг бир неча ОАВлари Меланья Трампни ноқонуний равишда АҚШда ишлаганлиги ҳақида маълумотлар тарқатишган. Аммо Трамп хоним ҳеч қачон ноқонуний равишда ишламаганлигини таъкидлаб келади.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Россиялик Винник АҚШда пул ювиш бўйича айбини тан олди 04 мая, 13:43 0
  • Ғазо ҳимоясидаги олийгоҳлар ёхуд АҚШда "талабалар баҳори" 04 мая, 13:18 0
  • Тбилисида номаълум шахслар намойишчиларга ҳужум қилди 04 мая, 11:37 7
  • Украина ярадорлар билан қандай муомала қилаётгани маълум қилинди 04 мая, 09:02 138
  • Москвада "Фалуньгун" сектаси тарафдорлари қўлга олинди 04 мая, 08:35 74
  • Грузия Бош вазири АҚШга ташриф буюришдан бош тортди 04 мая, 07:40 122
  • Сўнгги янгиликлар
  • Энди мактабларда педагогик синфлар ташкил этилади 04 мая, 12:00 0
  • Мессининг келиши "Интер Майами" бюджетига қандай таъсир қилди? 04 мая, 11:50 4
  • 5 май куни республика ҳудудида кузатиладиган об-ҳаво маълумотлари 04 мая, 11:46 13
  • "Манчестер Сити" футболчиси Гвардиола ҳақида бор ҳақиқатларни айтди 04 мая, 11:41 17
  • Тбилисида номаълум шахслар намойишчиларга ҳужум қилди 04 мая, 11:37 6
  • Украина ярадорлар билан қандай муомала қилаётгани маълум қилинди 04 мая, 09:02 138
  • Москвада "Фалуньгун" сектаси тарафдорлари қўлга олинди 04 мая, 08:35 74
  • Тошкентда МДҲ кўнгиллилари форуми бошланди 04 мая, 08:08 14
  • Грузия Бош вазири АҚШга ташриф буюришдан бош тортди 04 мая, 07:40 122
  • Россия билан ҳамкорликда Қашқадарёда осма йўл қурилади 04 мая, 07:13 72
  • АҚШ ва Япония гипертовушли қуролларни уриб тушириш учун ракета яратади 04 мая, 06:50 62
  • Умарали Раҳмоналиев: "Бутун Ўзбекистон халқидан минг бор узр сўрайман" 04 мая, 06:30 219
  • Бўлимлар