«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 28 2024, 18:52
ЎЗO‘Z

Мексикаликлар Трамп туфайли АҚШ билан чегарада “жонли девор” ташкил этишди

18 фев, 11:23 8 163 Дунё
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Мексикаликлар Трамп туфайли АҚШ билан чегарада “жонли девор” ташкил этишди АҚШ билан чегарада жойлашган Сьюдад-Хуарес шаҳрида жума куни минглаб мексикаликлар “жонли девор”ни ташкил этишди. Бу президент Дональд Трампнинг чегарада девор қуриш борасидаги режаларига қарши норозилик сифатида амалга ошди, деб ёзади Kun.uz сайти.

Акцияда таниқли сиёсатчилар, хусусан Демократик инқилоб партияси асосчиси ва мамлакат президентлигига уч карра номзод Куаутемок Карденас ҳам иштирок этди. Excelsior’нинг таъкидлашича, норозилик намойишига чегара олдидаги Чиуауа штати губернатори Хавьер Корраль, Сьюдад-Хуарес ҳокими Армандо Кабада ва Американинг Эль-Пасо шаҳри ҳокими Оскар Лизерлар ҳам келган.

Намойишчилар қўлида атиргул бўлган, улар гулларни қўшни мамлакат аҳолисига қараб силкитишган. “Биз деворга дўстлик девори билан қарши чиқамиз, турли овозлар битта жойга йиғилса, ягона товуш пайдо бўлади, турли қўллар бир-бири билан боғланса, бу биз биргаликда эканимиздан дарак беради”, - дея маълум қилди Чиуауа губернатори Корраль.

АҚШ ва Мексика муносабатлари Трамп ҳокимият тепасига келгач жиддий равишда кескинлашди. У президентлик лавозимига киришганидан сўнг Мексика билан чегарада девор қуриш ҳақида кўрсатма берди. Трамп Мехико бу қурилишнинг барча сарф-харажатларини қоплаши керак, деб ҳисобламоқда, аммо Мексика президенти буни кескин рад этди.






Мавзуга оид янгиликлар
  • Фронтдаги вазият: РФ армияси Донецк областида мудофаани ёриб ўтди 28 апр, 18:47 0
  • “Титаник”даги энг бой йўловчининг соати 1,4 млн долларга сотилди 28 апр, 18:00 1
  • Швецияда аёл полиция ҳимоясида Қуръонни ёқиб юборди (видео) 28 апр, 17:43 1
  • Фаластин президенти: “Исроилнинг Рафаҳдаги амалиёти яқин кунларда бошланади” 28 апр, 17:20 12
  • Петербургда ёнғин вақтида одамларни қутқарган ўзбекистонликка сурат совға қилинди 28 апр, 16:33 74
  • Хитойда торнадо беш кишининг умрига зомин бўлди (видео) 28 апр, 14:55 43
  • Сўнгги янгиликлар
  • “Титаник”даги энг бой йўловчининг соати 1,4 млн долларга сотилди 28 апр, 18:00 1
  • Швецияда аёл полиция ҳимоясида Қуръонни ёқиб юборди (видео) 28 апр, 17:43 1
  • Фаластин президенти: “Исроилнинг Рафаҳдаги амалиёти яқин кунларда бошланади” 28 апр, 17:20 12
  • Петербургда ёнғин вақтида одамларни қутқарган ўзбекистонликка сурат совға қилинди 28 апр, 16:33 73
  • Ўзбекистоннинг экспорт ва импортида юқори улушга эга давлатлар маълум қилинди 28 апр, 16:06 28
  • Тошкентда фуқароларга ҳужжатсиз уйларни сотганлар қидирилмоқда 28 апр, 15:20 41
  • Осиё кубоги. Ўзбекистон пенальтилар сериясида Тожикистонни мағлуб этди ва бронза медалларини қўлга киритди 28 апр, 14:55 86
  • Хитойда торнадо беш кишининг умрига зомин бўлди (видео) 28 апр, 14:55 43
  • Илон Маск кутилмаганда Хитойга борди. Нега? 28 апр, 14:28 140
  • Ўзбекистоннинг демографик кўрсаткичлари эълон қилинди 28 апр, 13:43 71
  • “Барса” икки юлдуз учун биттасини “қурбон” қилади 28 апр, 13:37 70
  • Сенсация! Афғонистон футзал бўйича жаҳон чемпионатига чиқди! 28 апр, 13:20 178
  • Бўлимлар