«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 28 2024, 17:36
ЎЗO‘Z

Сноуден ўзининг АҚШга топширилишига доир хабарларга муносабат билдирди

11 фев, 18:47 6 727 Дунё
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Сноуден ўзининг АҚШга топширилишига доир хабарларга муносабат билдирди АҚШ Миллий хавфсизлик агентлиги ва МРБ собиқ ходими Эдвард Сноуден Россия уни АҚШга топшириш масаласини муҳокама қилаётганига доир хабарларга ўз муносабатини билдирди. Унинг сўзларига кўра, Россиянинг уни президент Дональд Трампга "ҳадя" қилмоқчи экани, Сноуденнинг РФ разведкаси билан умуман алоқаси бўлмаганини тасдиқлайди. Бу ҳақда Кун ёзмоқда.

"Ниҳоят: менинг Россия разведкаси учун ҳеч қачон ишламаганимни тасдиқлайдиган далил. Ҳеч бир мамлакат ўз айғоқчиларини топширмайди, чунки бошқалар (айғоқчилар) ўзларини навбатдаги деб тушунишади", - деб ёзган Сноуден.

Аввалроқ, NBC телеканали тарқатган хабарга кўра, АҚШ разведкаси Россия махсус хизматлари МРБ собиқ ходими Эдвард Сноуденни президент Дональд Трампга "ҳадя қилиш" масаласини кўриб чиқаётгани ҳақида маълумотларга эгалигини таъкидлаган.

Эслатиб ўтамиз, Сноуден – МХАнинг собиқ таҳлилчиси бўлиб, 2013 йилда Америка махсус хизматларининг электрон таъқибларини оммага ошкор қилган эди. Хусусан, унинг қилмишлари натижасида хорижий давлат раҳбарларининг телефон суҳбатлари ноқонуний равишда тинглангани маълум бўлганди. Сноуден АҚШ ҳукумати таъқибидан қочиб, 20дан ортиқ мамлакат ҳукуматига бошпана сўраб мурожаат қилган. Россия шулар жумласидан бўлди. 2014 йил 1 августида РФнинг уч йиллик яшаш ва ишлашга рухсат берувчи гувоҳномасини олди. Шундан буён Россияда истиқомат қилади.

АҚШ Сноуденни жосуслик бўйича иккита моддани бузганликда айблайди. Уларнинг ҳар бири учун Эдвардга 10 йиллик жазо чораси қўлланилиши мумкин. АҚШ маъмурияти Сноуденни хоин деб ҳисоблайди ва уни афв этишни истамайди. У Америка миллий хавфсизлиги манфаатларига катта зарар етказган.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Фаластин президенти: “Исроилнинг Рафаҳдаги амалиёти яқин кунларда бошланади” 28 апр, 17:20 0
  • Петербургда ёнғин вақтида одамларни қутқарган ўзбекистонликка сурат совға қилинди 28 апр, 16:33 0
  • Хитойда торнадо беш кишининг умрига зомин бўлди (видео) 28 апр, 14:55 22
  • Илон Маск кутилмаганда Хитойга борди. Нега? 28 апр, 14:28 76
  • Тожикистон ўз фуқароларини «ўта зарурат бўлмаса» Россияга бормасликка чақирди 28 апр, 08:41 136
  • АҚШ Украинага Patriot ҳаво-мудофаа тизимларининг янги тўпламини етказиб беради 28 апр, 06:00 89
  • Сўнгги янгиликлар
  • Петербургда ёнғин вақтида одамларни қутқарган ўзбекистонликка сурат совға қилинди 28 апр, 16:33 0
  • Ўзбекистоннинг экспорт ва импортида юқори улушга эга давлатлар маълум қилинди 28 апр, 16:06 0
  • Тошкентда фуқароларга ҳужжатсиз уйларни сотганлар қидирилмоқда 28 апр, 15:20 1
  • Осиё кубоги. Ўзбекистон пенальтилар сериясида Тожикистонни мағлуб этди ва бронза медалларини қўлга киритди 28 апр, 14:55 54
  • Хитойда торнадо беш кишининг умрига зомин бўлди (видео) 28 апр, 14:55 22
  • Илон Маск кутилмаганда Хитойга борди. Нега? 28 апр, 14:28 76
  • Ўзбекистоннинг демографик кўрсаткичлари эълон қилинди 28 апр, 13:43 45
  • “Барса” икки юлдуз учун биттасини “қурбон” қилади 28 апр, 13:37 39
  • Сенсация! Афғонистон футзал бўйича жаҳон чемпионатига чиқди! 28 апр, 13:20 115
  • Ўзбекистоннинг тоғли ҳудудларида қор ёғди 28 апр, 12:45 85
  • “Байер” янги асрнинг янги рекордини ўрнатди 28 апр, 12:20 61
  • Ҳарри Кейн такрорланмас рекорд ўрнатди 28 апр, 12:00 86
  • Бўлимлар