«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 05 2024, 14:38
ЎЗO‘Z

Таиландда кучли сув тошқинлари оқибатида 80 киши ҳалок бўлди

21 янв, 11:04 6 720 Дунё
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Таиландда кучли сув тошқинлари оқибатида 80 киши ҳалок бўлди Таиланд жанубида кузатилаётган кучли сув тошқинлари оқибатида қурбон бўлганлар сони 80 кишига етди, яна 4 киши бедарак йўқолган деб ҳисобланмоқда. Бу ҳақда фавқулодда ҳолатлар оқибатини бартараф этиш департаменти шанба куни хабар берди, дея ёзади Кун.уз сайти.

Кучли сув тошқинларига минтақада январь бошидан бери кузатилаётган кучли ёмғирлар сабаб бўлган. Синоптиклар етти вилоят ҳудудида дам олиш кунлари яна ёмғир ёғишини тахмин қилмоқда. Сиам бўғозида катта тўлқинлар кутилмоқда, кичик кемалар эгаларига соҳилда қолиш тавсия қилинди.

Қутқарувчилар маълумотига кўра, Жанубий Таиландда кучли ёмғирлар оқибатида юз минглаб уй хўжаликлари сув остида қолган. У ерда 1,7 миллион киши истиқомат қилади. Хорижлик фуқаролар орасида жабрланганлар борасида хабар берилмади.

Сув тошқинлари катта иқтисодий зарар етказди. Кўплаб ҳудудлардаги гуруч майдонлари, шунингдек юзлаб фабрика ва заводлар сув остида қолган. Табиий офат оқибатида етказилган молиявий зарар миқдори 2,8 миллард АҚШ доллари атрофида баҳоланмоқда.

Таиланд жанубига кучли ёмғирларни циклон (атмосфера гирдоби) олиб келган. Бош вазир Прают Чан-Оча мамлакатда кузатилаётган ноқулай об-ҳавони “сўнгги 30 йил давомидаги энг ёмони” деб атади. Аксарият курортларга сув тошқинларидан зарар етмаган.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Макронни Россия ракеталари қўрқитиб юборди 05 мая, 14:31 0
  • Порошенко Россияда қидирувга берилганига жавоб қайтарди 05 мая, 11:48 156
  • Германияда Геббелснинг вилласи исталган одамга бериб юборилиши эълон қилинди 05 мая, 07:16 178
  • 2025 йилги Green Card натижалари эълон қилинди 05 мая, 05:48 147
  • Содиқ Хон учинчи бор Лондон мэри этиб сайланди 04 мая, 23:36 139
  • Сергей Шойгу: “Украина Россия билан урушда 111 мингдан ортиқ аскарини йўқотди” 04 мая, 21:45 167
  • Сўнгги янгиликлар
  • Тайсон Фьюри Олександр Усикка қарши жанг учун Ар-Риёдга етиб борди 05 мая, 13:49 5
  • Голливудда ҳам машҳур бўлган ҳинд актрисалари (фото) 05 мая, 13:23 6
  • UFC 301. Александр Пантожа ҳакамлар қарорига кўра Стив Эрсегни мағлуб этди 05 мая, 13:00 6
  • Ўзбекистоннинг қайси ҳудудида парранда кўп боқилади? 05 мая, 12:38 42
  • Икки тоифа одамлар бор: улар ҳеч нимани қўлга кирита олмайди 05 мая, 12:11 66
  • Порошенко Россияда қидирувга берилганига жавоб қайтарди 05 мая, 11:48 156
  • Роналду Мессидан узоқлашмоқда! 05 мая, 11:23 65
  • Россиялик зобитнинг Бухорода кўрган-кечирганлари... 05 мая, 11:05 168
  • 118:9: “Барселона” футбол ўйнашни қизлардан ўргансин! 05 мая, 11:00 83
  • Аёллар эркакларга қараганда узоқроқ яшашади, лекин... 05 мая, 10:13 62
  • Сауль Альварес ва Хайме Мунгиа иштирокидаги жанг тўлиқ давом этди 05 мая, 09:59 39
  • Месси америкаликларни ҳайратга солишда давом этмоқда 05 мая, 09:53 66
  • Бўлимлар