«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 04 2024, 15:12
ЎЗO‘Z

Абдулқодир Машарипов Ўзбекистонни 6 йил аввал тарк этган

19 янв, 00:44 7 573 Дунё
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Абдулқодир Машарипов Ўзбекистонни 6 йил аввал тарк этган 1 январь куни маҳаллий вақт билан соат 01:15да Истанбулнинг Бешиктош туманидаги Reina тунги клубига қуролли ҳужум уюштирган террорчи Абдулқодир Машарипов Ўзбекистон фуқароси экани тасдиқланди, деб ёзмоқда Кун.кз сайти.

«Анадолу» агентлиги хабарига кўра, ўзига Абу Муҳаммад Хуросоний лақабини орттирган Абдулқодир Машарипов Фарғонанинг Қўқон шаҳрида рўйхатда турган. У 6 йил муқаддам Ўзбекистондан Афғонистонга ўтган ва шундан кейин ортга қайтмаган. Ушбу шахс террорчилик гуруҳига аъзолиги туфайли Ўзбекистонда қидирувдаги шахслар рўйхатида бўлган.

Ўзбекистон хавфсизлик хизмати вакиллари Туркия томони билан Абдулқодир Машарипов иши бўйича яқин алоқада экани, террорчининг ҳаракати бўйича терговда мавжуд маълумотларни тақдим этишга тайёрлиги маълум қилинган.

Бундан олдинги хабарларда Машарипов 1983 йилда Ўзбекистонда туғилгани, 4 тилни билиши, Афғонистонда машғулот ўтагани, пухта тайёргарлик кўрган террорчи экани айтилганди. У 2016 йилнинг январида Туркияга кириб келган. Шундан сўнг, Истанбулга келиб, квартира ижарага олган, теракт содир этишдан олдин эса турар-жойини тез-тез ўзгартириб турган.

У Reina тунги клубига уюштирган ҳужум оқибатида 39 киши ҳалок бўлган, 69 киши жароҳатланганди.

Бу теракт учун жавобгарликни ИШИД ўз зиммасига олди, аммо биринчи кунларда теракт ижрочисидан дарак йўқ эди.

Аввалига ушбу террорчи Туркиядан чиқиб кетган бўлиши мумкинлиги айтилганди. Аммо воқеадан 16 кун ўтгач уни Туркия махсус хизматлари Истанбулнинг Эсонюрт туманидаги квартирадан топишди. У тез орада барча айбловларни тан олди.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Россиялик Винник АҚШда пул ювиш бўйича айбини тан олди 04 мая, 13:43 5
  • Ғазо ҳимоясидаги олийгоҳлар ёхуд АҚШда "талабалар баҳори" 04 мая, 13:18 15
  • Тбилисида номаълум шахслар намойишчиларга ҳужум қилди 04 мая, 11:37 47
  • Украина ярадорлар билан қандай муомала қилаётгани маълум қилинди 04 мая, 09:02 239
  • Москвада "Фалуньгун" сектаси тарафдорлари қўлга олинди 04 мая, 08:35 101
  • Грузия Бош вазири АҚШга ташриф буюришдан бош тортди 04 мая, 07:40 165
  • Сўнгги янгиликлар
  • Кеча Ўзбекистон олимпия терма жамоасига ғалаба учун нима етишмади? 04 мая, 14:54 0
  • Жасур Жалолиддинов: "Финалда кучли жамоа ютқазди" 04 мая, 14:35 0
  • Организмда гормонлар билан боғлиқ муаммо борлигини билдирадиган симптомлар 04 мая, 14:10 0
  • Россиялик Винник АҚШда пул ювиш бўйича айбини тан олди 04 мая, 13:43 5
  • Ғазо ҳимоясидаги олийгоҳлар ёхуд АҚШда "талабалар баҳори" 04 мая, 13:18 15
  • Экология инспекторларига ҳужум қилган браконерлар қамоққа олинди 04 мая, 13:02 12
  • Энди мактабларда педагогик синфлар ташкил этилади 04 мая, 12:00 19
  • Мессининг келиши "Интер Майами" бюджетига қандай таъсир қилди? 04 мая, 11:50 54
  • 5 май куни республика ҳудудида кузатиладиган об-ҳаво маълумотлари 04 мая, 11:46 42
  • "Манчестер Сити" футболчиси Гвардиола ҳақида бор ҳақиқатларни айтди 04 мая, 11:41 61
  • Тбилисида номаълум шахслар намойишчиларга ҳужум қилди 04 мая, 11:37 47
  • Украина ярадорлар билан қандай муомала қилаётгани маълум қилинди 04 мая, 09:02 239
  • Бўлимлар