«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 04 2024, 04:49
ЎЗO‘Z

Трамп Россияга қарши санкциялар қандай вазиятда бекор қилинишини билдирди

14 янв, 09:48 7 545 Дунё
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Трамп Россияга қарши санкциялар қандай вазиятда бекор қилинишини билдирди АҚШ президенти этиб сайланган Дональд Трамп ундан аввалги президент Барак Обаманинг Россияга қарши киритган санкцияларини "ҳеч бўлмаса, муайян вақтга сақлаб қолиши"ни, бироқ Москва билан муваффақиятли ҳамкорлик вазиятида уларнинг бекор қилиниши мумкинлигини айтди. У бу ҳақда The Wall Street Journal нашрига берган интервьюсида маълум қилди, деб хабар беради "Kun.uz".

Трамп Обама томонидан киберҳужумлар сабабли Россияга киритилган декабрдаги санкциялар агар Москва террорчиликка қарши кураш ва бошқа масалаларни ҳал қилишда ёрдам берса, бекор қилиниши мумкинлигини айтди. "Агар биз чиқиша олсак ва Россия ҳақиқатда бизга ёрдам берса, бирор ким ҳақиқатда яхши ишлар қилаётган бўлса, унга қарши санкцияларни сақлаб қолишнинг нима кераги бор?", деб айтган Трамп.

Трамп инаугурациясидан кейин Россия президенти Владимир Путин билан учрашишга тайёрлигини билдирди. "Улар мен билан учрашишни истаётганларини тушунаман ва бу мени қониқтиради", деб таъкидлаб ўтган Трамп.

Аввалроқ 13 январда Обама Украинадаги вазият сабабли амал қилиш муддати март ойида тугаши керак бўлган Россияга қарши санкцияларни яна бир йилга узайтирган эди.

29 декабрда АҚШ Россиянинг бир қатор фуқаролари ва ташкилотларига қарши санкциялар киритиб, АҚШдаги 35 нафар россиялик дипломатни мамлакатдан чиқартириб юборганди. Шу куннинг ўзида АҚШ Миллий хавфсизлик агентлиги ва Федерал қидирувлар бюроси Россиянинг АҚШдаги киберҳужумларга алоқадорлиги ҳақидаги қўшма ҳужжатни чоп этганди.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Украина бош вазири: “Россия уруш давомида Украинада 250 мингдан ортиқ турар жой биносини вайрон қилди” 04 мая, 00:03 16
  • Олтмиш йиллик муҳаббат: 86 ёшли қария ўз курсдошига уйланди 03 мая, 23:20 45
  • Россияда ўзбекистонлик қул савдогари қўлга олинди 03 мая, 23:15 148
  • Байден: “АҚШ бутун дунёда матбуот эркинлиги бўғилишига жавобан санкциялар жорий қилмоқчи” 03 мая, 22:39 85
  • Украина миллий банки нохуш маълумотни ошкор этди 03 мая, 22:00 251
  • Собиқ бош вазир сайлов участкасига киритилмади 03 мая, 21:43 162
  • Сўнгги янгиликлар
  • Тимур Кападзе Японияга қарши кечган финалдан сўнг нималар деди? 04 мая, 00:43 61
  • Ўзбекистон ОТЖ U-23 Осиё кубоги "Fair Play" соврини билан тақдирланди 04 мая, 00:35 29
  • Ўзбекистонда Хитой билан ҳамкорликда чиқиндиларни ёқиш заводи қурилади 04 мая, 00:23 10
  • Украина бош вазири: “Россия уруш давомида Украинада 250 мингдан ортиқ турар жой биносини вайрон қилди” 04 мая, 00:03 16
  • Ўзбекистон Олимпия ўйинларининг "С" гуруҳидан жой олди 03 мая, 23:35 128
  • U-23 Осиё кубоги. Абдувоҳид Неъматов турнирнинг энг яхши дарвозабони деб топилди! 03 мая, 23:25 62
  • Олтмиш йиллик муҳаббат: 86 ёшли қария ўз курсдошига уйланди 03 мая, 23:20 45
  • Россияда ўзбекистонлик қул савдогари қўлга олинди 03 мая, 23:15 148
  • Ироқ қаршилик кучлари Исроил пойтахтига ҳаво ҳужуми уюштирди 03 мая, 23:07 149
  • Шахмат. Нодирбек Абдусатторов "TePe Sigeman" турнирида чемпион бўлди 03 мая, 23:03 52
  • U-23 Осиё Кубоги. Ўзбекистон сўнгги дақиқаларда гол ўтказиб юборди ва 2-ўрин билан якунлади 03 мая, 22:43 85
  • Байден: “АҚШ бутун дунёда матбуот эркинлиги бўғилишига жавобан санкциялар жорий қилмоқчи” 03 мая, 22:39 85
  • Бўлимлар