«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 03 2024, 13:14
ЎЗO‘Z

Туркия парламенти депутатлари мажлисда муштлашишди

12 янв, 23:14 7 474 Дунё
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Туркия парламенти депутатлари мажлисда муштлашишди Туркия парламентининг Адолат ва тараққиёт партияси ва мухолиф Халқ-республика партияси депутатлари ўртасида мамлакат конституциясига ўзгартириш киритиш ҳақида ўтказилган муҳокама чоғида оммавий муштлашув келиб чиқди. Бу ҳақда Туркиянинг “NTV” телеканалига асосланиб “Қалампир.уз” хабар берди.

Мамлакат бош қонунига асосий ўзгартиришни асосан Адолат ва тараққиёт партияси депутатлари киритишди. Муштлашув эса мухолиф партия вакиллари томонидан трибунани тўсиб қўйиш ҳаракати вақтида юзага келди.

Муштлашув сабаб бир неча киши жароҳат олди, адолат ва тараққиёт партияси раҳбар ўринбосари Фотиҳ Шаҳин бурнини синдириб олган. Шунингдек, юзага келган воқеа оқибатида микрофонлар, стол ва стулларга зарар етган.

Туркия парламенти 330 дан ортиқ депутат овоз берган тақдирда, конституцияга ўзгартириш киритиши мумкин. Адолат ва тараққиёт партияси ва Миллий ҳаракат партияси парламентда 355 та овозга эга. Яна иккита мухолиф партиялар, яъни Халқ-республика партияси ва Халқлар демократияси партияси депутатлари парламент тизими эмас, президентлик тизимини амалга киритишга қарши чиқишмоқда. Бу икки партия мамлакат президенти Ражаб Тойиб Эрдўғанни яккаҳокимлик ўрнатишга уринишда айблашмоқда.




Мавзуга оид янгиликлар
  • ОАВ эркинлиги рейтинги: Дунёдаги вазият - охирги 10 йилдаги энг ёмони 03 мая, 13:00 0
  • Ўзбекистон ва Қирғизистон фуқаролари ҳам Россияга киритилмаяпти 03 мая, 12:00 1
  • АҚШ сунъий интеллектга ядро қуроли устидан назоратни бермасликка чақирди 03 мая, 10:40 29
  • Макрон француз қўшинларини Украинага юбориш шартларини айтди 03 мая, 09:09 170
  • Байден талабаларнинг норозилик намойишлари унинг Исроилга нисбатан сиёсатини ўзгартирмаслигини айтди 03 мая, 09:05 46
  • Кулеба Россия қачон музокараларда иштирок этиши мумкинлиги ҳақида гапирди 02 мая, 23:30 390
  • Сўнгги янгиликлар
  • Ироқ U-23 устози Радҳи Шенаишил: "Қўл остимдаги барча футболчилар Олимпиадага боришга муносиб" 03 мая, 12:44 0
  • Индонезия U-23 мураббийи Шин Таэ Йонг: "Охирги имкониятдан фойдаланишга уриниб кўрамиз" 03 мая, 12:23 0
  • Ўзбекистон ва Қирғизистон фуқаролари ҳам Россияга киритилмаяпти 03 мая, 12:00 1
  • Бахт аслида нимадалигини тушунишга ёрдам берадиган 5 та фильм 03 мая, 11:37 7
  • Заргарлик дўконидан 49 млн сўмлик тилла буюмларни ўғирлаб кетган 12 ёшли бола ушланди 03 мая, 11:30 13
  • Индонезия устидан иродали ғалабани қўлга киритган Ироқ Олимпиада лицензиясига эга чиқди (видео) 03 мая, 11:09 21
  • Хоразмда Эрон корхоналари учун алоҳида саноат зонаси ташкил этиляпти 03 мая, 10:42 16
  • АҚШ сунъий интеллектга ядро қуроли устидан назоратни бермасликка чақирди 03 мая, 10:40 29
  • Европа Лигаси. “Байер” сафарда “Рома”ни таслим этди, “Марсель” эса “Аталанта” билан дуранг ўйнади 03 мая, 09:34 46
  • U23 Осиё кубоги. Бугун финал! Ўзбекистон терма жамоаси Японияга қарши ўйнайди 03 мая, 09:24 118
  • Макрон француз қўшинларини Украинага юбориш шартларини айтди 03 мая, 09:09 170
  • Байден талабаларнинг норозилик намойишлари унинг Исроилга нисбатан сиёсатини ўзгартирмаслигини айтди 03 мая, 09:05 46
  • Бўлимлар