«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 05 2024, 18:31
ЎЗO‘Z

Олма-Ота метросида “Москва” ва “Сайрон” номли икки янги бекат очилди

20 апр, 11:44 7 492 Дунё
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Олма-Ота метросида “Москва” ва “Сайрон” номли икки янги бекат очилди 18 апрель куни Олма-Ота шаҳридаги метрода икки янги бекат фойдаланишга топширилди. “Москва” ва “Сайрон” деб номланган ушбу бекатларнинг очилиши маросимида Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев иштирок этди, деб ёзади Kun.uz.

Қозоғистон раҳбари “Москва” метро бекатига тушиб, қурувчи ва метрополитен ходимлари билан учрашди. У билан биргаликда очилиш маросимида Олма-Ота ҳокими Ахметжон Есимов, Транспорт бошқармаси раҳбари Талгат Абдураҳмонов, тадбиркор Кенес Ракишев, Россия бош консули ҳамда бошқа юқори лавозимли амалдорлар иштирок этишди.

Назарбоев Олма-Ота мегаполисга айланиб бораётганини таъкидлаб, шаҳардаги 1,5 млн нафарлик аҳолининг ҳаракатланиши учун қулайликлар яратилиши ишлари давом этишини билдирди. Унинг айтишича, шаҳарда ҳалқа йўли қурилади ва экология ҳолатининг яхшиланиши борасида ишлар амалга оширилади.

Хабар қилинишича, “Москва” бекатида Москва шаҳридаги Кремл биноси ва Қизил майдон тасвирлари ифодаланган.

Шаҳар метросида 2012 йилда кунига 15-16 минг киши ташилган, 2014 йилда эса бу борадаги кўрсаткичлар 24-25 мингга етган. Янги бекатлар ишлай бошлаганидан кейин кўрсаткичлар яна икки баробар ортиши кутилмоқда.

Олма-Ота метроси 2011 йилнинг 1 декабрида фойдаланишга топширилган бўлиб, шу вақтгача унда 7та метро бекати мавжуд эди: “Райимбек ботир”, “Жибек жўли”, “Алмали”, “Байконур”, “Абай”, “Мухтор Авезов” ва “Алатау”.

Қайд этиш жоизки, шаҳарнинг янги метро бекатлари барпо этилган ҳудудларида уй-жойлар нархи 10 фоизга қимматлашиб кетган.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Халқаро молия бозори шарҳи: олтин ва нефт арзонлашди 05 мая, 18:15 0
  • Тарихдаги энг машҳур икки томонлама жосуслар 05 мая, 17:20 29
  • Трамп Украинадаги можарога барҳам бериш учун “махфий” режа ишлаб чиқди 05 мая, 16:30 25
  • Байденнинг маслаҳатчиси: АҚШнинг Украинага ёрдами Россияни тўхтата олмайди 05 мая, 15:48 86
  • 2024 йил ёзида Украинадаги уруш ва Россиянинг юриши қандай бўлади? 05 мая, 14:55 159
  • Макронни Россия ракеталари қўрқитиб юборди 05 мая, 14:31 297
  • Сўнгги янгиликлар
  • Ўзбекистон халқаро инвестиция форумида қандай келишувларга эришди? 05 мая, 17:50 0
  • Тарихдаги энг машҳур икки томонлама жосуслар 05 мая, 17:20 29
  • Президент ижтимоий хизматлар кўламини кенгайтириш бўйича таклифлар билан танишди 05 мая, 16:54 10
  • Трамп Украинадаги можарога барҳам бериш учун “махфий” режа ишлаб чиқди 05 мая, 16:30 25
  • Тошкент метрополитенида 1 кунда ўртача қанча йўловчи ташилаётгани маълум қилинди 05 мая, 16:11 15
  • Байденнинг маслаҳатчиси: АҚШнинг Украинага ёрдами Россияни тўхтата олмайди 05 мая, 15:48 86
  • Бухорода бировнинг номига яширинча онлайн кредит олган 23 ёшли қиз ушланди 05 мая, 15:25 28
  • 2024 йил ёзида Украинадаги уруш ва Россиянинг юриши қандай бўлади? 05 мая, 14:55 159
  • Макронни Россия ракеталари қўрқитиб юборди 05 мая, 14:31 297
  • Ўзбекистон U-23 терма жамоаси гуруҳ босқичидаги 2 ўйинини “ПСЖ” стадионида ўтказади 05 мая, 14:13 73
  • Тайсон Фьюри Олександр Усикка қарши жанг учун Ар-Риёдга етиб борди 05 мая, 13:49 44
  • Голливудда ҳам машҳур бўлган ҳинд актрисалари (фото) 05 мая, 13:23 60
  • Бўлимлар