«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 04 2024, 21:22
ЎЗO‘Z

Беларуссия 80 мамлакат фуқаролари учун визаларни бекор қилди

10 янв, 07:07 7 843 Дунё
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Беларуссия 80 мамлакат фуқаролари учун визаларни бекор қилди Александр Лукашенко “Чет эл фуқаролари учун визасиз кириш-чиқиш тўғрисида”ги қарорни имзолади. Унга кўра дунёнинг 80 мамлакати фуқаролари муддати 5 кундан ошмаган саёҳатлар учун Белоруссия ҳудудига визасиз кириб келиш ҳуқуқига эга бўлишди, деб ёзмоқда Спутник агентлиги.

Визасиз кириш тартиби 39 Европа мамлакатлари, Бразилия, Индонезия, АҚШ, Япония ва дунёнинг яна 37 мамлакати фуқаролари учун эълон қилинган.

“Биринчи навбатда визасиз кириш Белоруссия билан визасиз кириш-чиқиш ўрнатган мамлакатлар фуқаролари учун ва миграция масаласида хавфли бўлмаган мамлакатлар билан ўрнатилган”, — дейилган хабарда.

Белоруссия ТИВи хабарига кўра ушбу чора мамлакатга бизнесмен, сайёҳатчи ва алоҳида шахсларни фаол равишда таклиф қилишга қаратилган. Визасиз кириш тартиби расмий сафарлар уюштираётган делегация вакиллари, дипломатик ва хизмат паспортлари эгаларига таалуқли эмас.

“Белоруссияга кириш учун паспорт ёки унинг ўрнини босувчи ҳужжатга эга бўлиш, кундалик яшаш учун етарли миқдорда (камида 25$) пул маблағи ва тиббий суғуртага эга бўлиш керак”, — дейилган матбуот хизмати хабарида.

Вьетнам, Гаити, Гамбия, Гондурас, Ҳиндистон, Хитой, Ливан, Намибия ва Самоа фуқаролари учун паспортида кўп мартали фойдаланилган Шенген визаси ҳамда 5 кун ичида Белоруссиядан чиқиб кетиш учун авиачипта бўлиши керак.

Ушбу президент қарори имзоланган кунидан бир ой ўтиб кучга киради.
кетиш, саёҳатлар, мамлакатлар, етарли, қаратилган, эълон




Мавзуга оид янгиликлар
  • Индонезиянинг Сулавеси оролида сув тошқинлари сабаб 15 киши ҳалок бўлди 04 мая, 19:55 1
  • Россия ИИВ Украинанинг амалдаги ва собиқ президентини қидирувга берди 04 мая, 19:32 2
  • Парагвайда футбол учрашувида махсус кучлар футболчилар ва мухлисларга қарата ўт очди 04 мая, 18:46 47
  • АҚШ Украинага яна 50 млрд доллар ажратишни таклиф қилди 04 мая, 18:00 31
  • Украинада ОИВ ва саратон касаллигига чалинган беморлар армияга чақирилади 04 мая, 16:10 71
  • Фаластин тарафдорлари намойишлари бутун дунё университетларини қамраб олмоқда 04 мая, 15:45 40
  • Сўнгги янгиликлар
  • Собиқ "Навбаҳор" мураббийи ўзбек ва қозоқ футболадиги фарқ ҳақида гапирди 04 мая, 20:39 0
  • Гулистонда Nexia автомашинасининг газ баллони портлаб кетди (видео) 04 мая, 20:19 1
  • Индонезиянинг Сулавеси оролида сув тошқинлари сабаб 15 киши ҳалок бўлди 04 мая, 19:55 1
  • Россия ИИВ Украинанинг амалдаги ва собиқ президентини қидирувга берди 04 мая, 19:32 2
  • “Муҳташам юз йил” сериали юлдузларининг умр йўлдошлари (фото) 04 мая, 19:08 27
  • Парагвайда футбол учрашувида махсус кучлар футболчилар ва мухлисларга қарата ўт очди 04 мая, 18:46 47
  • Фёдор Емеляненко: “Мен Майк Тайсон билан жанг қилишни режа қилгандим” 04 мая, 18:23 17
  • АҚШ Украинага яна 50 млрд доллар ажратишни таклиф қилди 04 мая, 18:00 30
  • Евро-2024 учун қайдномадаги футболчилар сони 23 дан 26 нафарга оширилди 04 мая, 17:39 18
  • Дунёдаги энг тез суперкар концепцияси ишлаб чиқилди (видео) 04 мая, 17:14 25
  • Наманганда 50 долларлик қалбаки купюраларни сотишга уринган шахс ушланди 04 мая, 16:53 16
  • Ўзбекистон тиббиёт ОТМда 5 минг нафардан кўпроқ ҳиндистонлик ўқиётгани маълум бўлди 04 мая, 16:33 24
  • Бўлимлар