«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 03 2024, 01:46
ЎЗO‘Z

Рим папаси зирҳли папамобилдан воз кечди

08 янв, 16:26 6 292 Дунё
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Рим папаси зирҳли папамобилдан воз кечди Рим папаси Франциск ўз вазифадошларидан фарқли ўлароқ, чет элга сафарлари чоғида зирҳли автомобилда ҳаракатланмоқчи эмаслигини маълум қилди, деб ёзади Дарё нашри. Бу ҳақда понтифик италиялик журналист ва Ватикан бўйича мутахассис Андреа Торниеллининг «Саёҳат» китобига ёзган сўзбошида айтиб ўтди.

Руҳонийнинг аниқлик киритишича, юзага келиши мумкин бўлган хавфларга қарамай, у одамларга яқин бўлишни истайди. «Балки бу тентакликдир, бироқ шуни айтишим керакки, мен ўзим учун ҳеч ҳам хавотирланмайман. Аммо мен билан бирга саёҳат қиладиган ва мен турли мамлакатларда учратадиган одамлар ҳақида ташвишланаман», — дея қайд этди Рим папаси.

У, шунингдек, кучайтирилган хавфсизлик чоралари зарур эканлигини тушунишини, бироқ «епископ — бу руҳоний, ота эканлиги ҳамда у ва одамлар ўртасида ҳеч қандай тўсиқ бўлмаслиги кераклиги»ни қўшимча қилди.

Reuters таъкидлашича, сўнгги икки йил ичида Италия полицияси Европада терактлар кўпайгани туфайли Ватикан ҳудудида хавфсизлик чораларини анча кучайтирди. Шунга қарамай, Франциск Рим бўйлаб ҳамон Ford Focus’да ҳаракатланиб, соқчилари кўзга ташланмаслигини талаб қилмоқда.
Рим, қайд, кучайтирилган, бўлишни, ҳаракатланмоқчи, ҳақида




Мавзуга оид янгиликлар
  • Кулеба Россия қачон музокараларда иштирок этиши мумкинлиги ҳақида гапирди 02 мая, 23:30 51
  • Туркия Исроил билан барча савдо алоқаларини тўхтатди 02 мая, 22:50 86
  • Макрон Европага таҳдид солаётган учта хавф ҳақида гапирди 02 мая, 22:07 115
  • Туркия Курдистон ишчи партиясига алоқадор 43 нафар террорчини йўқ қилди 02 мая, 21:20 20
  • Саудиядаги форумда Ғазо уруши муҳокама қилинди: «Исроилни тўхтата оладиган ягона давлат – АҚШ» 02 мая, 15:05 136
  • Россиянинг еттита вилоятига дронлар ҳужум қилди 02 мая, 14:45 274
  • Сўнгги янгиликлар
  • Россия кубоги. ЦСКА илк ўйинда Зенит билан дуранг ўйнади, Файзуллаев заҳирадан туширилди 02 мая, 23:39 18
  • U-23 Осиё кубоги. Ироқ 3-ўринни ва Париж Олимпиадаси йўлланмасини қўлга киритди 02 мая, 23:35 23
  • Кулеба Россия қачон музокараларда иштирок этиши мумкинлиги ҳақида гапирди 02 мая, 23:30 51
  • Кексайганда ҳам ёш кўриниш учун қандай ҳаёт тарзини кечириш керак? 02 мая, 23:23 16
  • Шифокор картошканинг айрим зарарларини очиқлади 02 мая, 23:02 30
  • Туркия Исроил билан барча савдо алоқаларини тўхтатди 02 мая, 22:50 86
  • Макрон Европага таҳдид солаётган учта хавф ҳақида гапирди 02 мая, 22:07 115
  • Ўзбошимчалик билан қурилган ноқонуний қурилмалар узоққа бормайди 02 мая, 21:28 84
  • Туркия Курдистон ишчи партиясига алоқадор 43 нафар террорчини йўқ қилди 02 мая, 21:20 20
  • Сурхондарёда дунёдаги энг катта сўзана тикилди 02 мая, 20:36 28
  • Самарқандда ҳайдовчидан пора сўраган ЙПХ ходимлари ишдан бўшатилди 02 мая, 20:33 89
  • Навоийда ЙПХ ходимлари кўз олдидаги қоидабузарликка кўз юмди 02 мая, 19:45 124
  • Бўлимлар