«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 28 2024, 14:01
ЎЗO‘Z

Истанбулдаги теракт ижрочиси ўзбек миллатига мансуб бўлгани аниқланди

08 янв, 12:22 8 571 Дунё
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Истанбулдаги теракт ижрочиси ўзбек миллатига мансуб бўлгани аниқланди Истанбул полицияси 1 январга ўтар кечаси Истанбулдаги тунги клубда отишма содир этган кимсанинг шахсини аниқлади. Бу ҳақда Daily Sabah нашрига асосланиб Кун.уз хабар бермоқда.

Таъкидланишича, Истанбул полиция бошқармаси террорчи ўзбек миллатига мансуб Абдулқодир Машарипов исмли эркак бўлганини аниқлаган. У шунингдек Абу Муҳаммад Хуросоний номи билан ҳам маълум бўлган.

Полиция айни вақтда ҳужумдан кейин қочиб кетишга муваффақ бўлган террорчини қидирмоқда.

Тергов маълумотларига кўра, террорчи 6 та ўқдонни алмаштириб, 180 тадан кўп ўқ узган. 7 дақиқа давом этган ҳужумдан кейин у ошхонага кириб, у ерда 13 дақиқа ичида кийимларини алмаштириб, клубдан бошқа одамлар билан бирга чиқиб, воқеа жойини таксида тарк этган. Бироқ у қўшни туманда таксичига пули йўқлигини айтиб, машинадан тушиб қолган. Айнан таксичи террорчининг шахсини аниқлашга ёрдам берган.

Шунингдек, террорчи Истанбулга Конья шаҳридан келгани, 1988 йилда туғилгани ва учта тил – турк, араб ва рус тилини билиши малум бўлган.

3 январда Туркия ҳукумати терактни содир этишда гумонланувчининг шахсини аниқлагани ҳақида маълумот пайдо бўлганди, бироқ ушбу маълумот расман тасдиқланмаганди.

Reina тунги клубидаги ҳужум оқибатида 39 киши ҳалок бўлган, 69 киши яраланган.
ҳақида, бироқ, Абдулқодир, Тергов, расман, кечаси




Мавзуга оид янгиликлар
  • Тожикистон ўз фуқароларини «ўта зарурат бўлмаса» Россияга бормасликка чақирди 28 апр, 08:41 115
  • АҚШ Украинага Patriot ҳаво-мудофаа тизимларининг янги тўпламини етказиб беради 28 апр, 06:00 80
  • Украина урушидаги вазият: АҚШнинг ёрдами кечикмадими? 28 апр, 00:30 333
  • Истанбулда кучли зилзила юз бериши айтилди 27 апр, 23:44 180
  • Глобал Жануб кимники? 27 апр, 23:41 266
  • АҚШ 13 миллиард долларга янги «Қиёмат куни самолёти»ни қуради 27 апр, 23:38 230
  • Сўнгги янгиликлар
  • Ўзбекистоннинг демографик кўрсаткичлари эълон қилинди 28 апр, 13:43 6
  • “Барса” икки юлдуз учун биттасини “қурбон” қилади 28 апр, 13:37 7
  • Сенсация! Афғонистон футзал бўйича жаҳон чемпионатига чиқди! 28 апр, 13:20 41
  • Ўзбекистоннинг тоғли ҳудудларида қор ёғди 28 апр, 12:45 42
  • “Байер” янги асрнинг янги рекордини ўрнатди 28 апр, 12:20 26
  • Ҳарри Кейн такрорланмас рекорд ўрнатди 28 апр, 12:00 38
  • Футзал, Осиё кубоги. Ўзбекистон терма жамоасининг Тожикистонга қарши асосий таркиби 28 апр, 11:52 24
  • Салоҳ ва Клопп ҳамманинг олдида баҳслашди. «Ливерпул»да яна йўқотиш 28 апр, 11:36 74
  • “Ўзгидромет” 29 апрель куни кузатиладиган об-ҳаво прогнозини эълон қилди 28 апр, 11:05 44
  • UFC Vegas 91. Ўзбекистонлик Богдан Гусков америкалик жангчини нокаутга учратди (видео) 28 апр, 10:49 75
  • Саиджамшид Жаъфаров қозоғистонлик рақибини мағлуб этиб, IBA Asia камарини қўлга киритди 28 апр, 10:43 24
  • Футзал. Бугун Ўзбекистон бронза медали учун Тожикистон билан ўйнайди 28 апр, 09:34 63
  • Бўлимлар