«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 05 2024, 10:39
ЎЗO‘Z

Европада аномал совуқ кузатилмоқда: Ноодатий совуқ ҳарорат 20дан ортиқ кишини ҳаётдан олиб кетди

08 янв, 12:15 7 601 Дунё
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Европада аномал совуқ кузатилмоқда: Ноодатий совуқ ҳарорат 20дан ортиқ кишини ҳаётдан олиб кетди Европа қитъаси мамлакатлари ноодатий кучли совуқ ҳароратдан жабрланишмоқда. Январь ойининг биринчи кунларида Скандинавиядан қитъанинг бошқа қисмларига совуқ ҳаво оқими ёпирилган. Бу ҳақда Кун.уз сайти ёзмоқда.

Кейинги икки кун давомида Европа бўйлаб кучли совуқлар туфайли 20дан ортиқ киши ҳалок бўлди, улар орасида муҳожирлар ва уйсизлар кўпчиликни ташкил қилди.

Польшанинг ўзида 10 кишининг ўлими қайд этилган. Бу давлатда ўртача ҳарорат 14 даража совуқни кўрсатмоқда, баъзи вилоятларда эса Цельсий бўйича - 20 даража қайд этилган.

Италиянинг марказий ва жанубий-шарқий қисмларида ҳам кучли совуқлар кузатилмоқда. Бу мамлакатда қор бўронлари давом этмоқда ва совуқдан 7 киши ҳалок бўлган.

Германия жанубидаги тоғли ҳудудларда ҳарорат Цельсий бўйича минус 26 даражани кўрсатмоқда, баъзи трассаларда музлаш туфайли автомобиллар ҳаракатланиши тўхтатилган.

Чехия пойтахти Прагада ўтган тунда қиш бошланганидан буён энг совуқ ҳарорат қайд этилди. Бу давлатда совуқ ҳаво 3 кишини ҳаётдан олиб кетди.

Болгарияда 3 нафар муҳожир совуқ туфайли ҳалок бўлган.

Истанбулда ёққан қор баландлиги 40 сантиметрни ташкил қилмоқда. Йўллардаги яхмалак кўп сонли ЙТҲларга сабаб бўлган.

Москвадаги фавқулодда совуқ ҳарорат натижасида 62 нафар киши жабрланди. 6 январь куни термометр 30 даража кўрсаткичдан пастлаган. Рождество кечасида сўнгги 120 йил ичидаги энг совуқ ҳарорат (-29,8 даража) қайд этилган.
жанубий, тунда, Болгарияда, совуқдан, икки, ҳудудларда




Мавзуга оид янгиликлар
  • Германияда Геббелснинг вилласи исталган одамга бериб юборилиши эълон қилинди 05 мая, 07:16 83
  • 2025 йилги Green Card натижалари эълон қилинди 05 мая, 05:48 98
  • Содиқ Хон учинчи бор Лондон мэри этиб сайланди 04 мая, 23:36 113
  • Сергей Шойгу: “Украина Россия билан урушда 111 мингдан ортиқ аскарини йўқотди” 04 мая, 21:45 136
  • Украина АҚШдан биринчи навбатда MQ-9 дронларини етказиб беришни сўрамоқда 04 мая, 21:42 162
  • Индонезиянинг Сулавеси оролида сув тошқинлари сабаб 15 киши ҳалок бўлди 04 мая, 19:55 43
  • Сўнгги янгиликлар
  • Сауль Альварес ва Хайме Мунгиа иштирокидаги жанг тўлиқ давом этди 05 мая, 09:59 0
  • Месси америкаликларни ҳайратга солишда давом этмоқда 05 мая, 09:53 2
  • Месси “даҳшатли” кўрсаткич қайд этди 05 мая, 09:51 8
  • Германияда Геббелснинг вилласи исталган одамга бериб юборилиши эълон қилинди 05 мая, 07:16 83
  • Канчельскис Ўзбекистон ва Қозоғистон футболини таққослади: "Улар жуда олдинлаб кетишган" 05 мая, 06:55 136
  • Хомяков "Андижон"нинг Суперлигадаги илк мағлубияти ҳақида қандай изоҳ билдирди? 05 мая, 06:26 67
  • Иван Бошкович: "Ўйин вақтидаги эмоциялар нормал ҳолат" 05 мая, 06:00 42
  • 2025 йилги Green Card натижалари эълон қилинди 05 мая, 05:48 98
  • Карло Анчелотти Арда Гюлер ҳақидаги саволга кескин жавоб қайтарди 05 мая, 05:30 77
  • Ла Лига. “Реал Мадрид” муддатидан олдин Испания чемпионлигини қўлга киритди 05 мая, 05:12 42
  • “Хуфёна иқтисодиётга қарши кураш иллюзияси” — Солиқ қўмитасининг режалари нега танқидга учради? 05 мая, 00:23 108
  • Шомуродов навбатдаги учрашувда антиқа рекорд ўрнатади 05 мая, 00:00 409
  • Бўлимлар