«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 05 2024, 23:22
ЎЗO‘Z

АҚШ Разведкаси: Россия разведкаси Guccifer билан алоқадор

07 янв, 11:33 6 989 Дунё
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
АҚШ Разведкаси: Россия разведкаси Guccifer билан алоқадор АҚШ Разведкаси мамлакат сайлов жараёнига Россия томони аралашганини уқдирувчи ҳисоботини эълон қилди. Унга кўра, РФ Қуролли кучлари Бош штаби Бош разведка бошқармаси (БРБ) Guccifer 2.0 лақабли хакер ва DCLeaks.com сайти ортида туради. Айнан улар Америка компьютер тизимларига уюштирилган киберҳужумларда асосий айбланувчилар ҳисобланади, дейилади Кун.уз сайти хабарида.

"Биз катта ишонч билан айтамизки, Россия ҳарбий разведкаси – Бош штаб Бош разведка бошқармаси, яъни БРБ – Guccifer 2.0 шахсини ва DCLeaks.com сайтини хакерлик ҳужумидан жабр кўрган америкалик жабрдийдаларга тегишли хабарларни ошкор қилишда фойдаланган", — дейилади МРБ, ФҚБ ва АҚШ Миллий хавфсизлик агентлигининг қўшма баёнотида.

Америка разведкасига кўра, хакерлик воситасида олинган маълумотлар ОАВ ва WikiLeaks сайтига берилган.

Шу билан бирга, ҳужжатда айтилишича, "россиялик хакерлар томонидан бузилган тизимлар овозларни санаш тизимларига боғлиқ бўлмаган".

Россия томони, шунингдек, Трампга ёрдам бериш учун Sputnik ва RT телеканалларидан ҳам фойдаланган.

"Маҳаллий ОАВ аппаратидан ташкил топган ва глобал томошабинларга мўлжалланган RT ва Sputnik каби Россия ташвиқот машиналари ҳамда ҳукуматга қарашли троллар тармоғи таъсир кўрсатиш кампаниясига пойдевор бўлган", — дейилади ҳисоботда. говорится в докладе.

АҚШ разведкасининг таъкидлашича, Россия АҚШ президентлиги сайловларида қўлга киритган тажрибасини бутун дунёда қўллашни режалаштирмоқда. "Россия АҚШдаги президентлик сайлови чоғида олган малакасини бутун дунёда, хусусан, Америка иттифоқчиларидаги сайловларда қўллашни режалаштирмоқда".

Таъкидланишича, "Россия махсус хизматлари сайловолди кампаниясига таъсирини ўз муваффақияти деб ҳисобламоқда".
алоқадор, яъни, бошқармаси, хакерлик, малакасини, ҳисоботини




Мавзуга оид янгиликлар
  • Польша ташқи ишлар вазири: “Хитой Путинни урушни тўхтатишга мажбурлаши мумкин” 05 мая, 22:40 0
  • Йоав Галант тез орада Рафаҳга ҳужум бўлишига ишора қилди 05 мая, 21:53 1
  • Нетаньяху: “Исроил гаровга олинганлар эвазига ҳарбий ҳаракатларни тўхтатишга тайёр” 05 мая, 20:43 32
  • Украинада урушнинг 801-куни: Одессадаги ёнғинлар ва Часив Яр атрофида жанг қилаётган «Вампир» 05 мая, 19:13 135
  • Туркиянинг кутилмаган қадами: Исроил билан савдо тўхтатилгани нимани англатади? 05 мая, 18:44 141
  • Халқаро молия бозори шарҳи: олтин ва нефт арзонлашди 05 мая, 18:15 29
  • Сўнгги янгиликлар
  • Польша ташқи ишлар вазири: “Хитой Путинни урушни тўхтатишга мажбурлаши мумкин” 05 мая, 22:40 0
  • Тошкентда Tesla ҳамда Lacetti иштирокида ЙТҲ содир бўлди 05 мая, 22:18 0
  • Йоав Галант тез орада Рафаҳга ҳужум бўлишига ишора қилди 05 мая, 21:53 1
  • Ўзбекистонда коррупцияни камайтиришга қаратилган 7 млн евролик ташаббус бошланди 05 мая, 21:25 8
  • Суперлига. "Бунёдкор" бу сафар "Сурхон"га имкониятни бой берди 05 мая, 21:02 17
  • Нетаньяху: “Исроил гаровга олинганлар эвазига ҳарбий ҳаракатларни тўхтатишга тайёр” 05 мая, 20:43 32
  • Суперлига. "Навбаҳор" ўз майдонида "Локомотив"ни йирик ҳисобда мағлуб этди 05 мая, 20:13 35
  • Шомуродов ўз номини тарихга муҳрлади 05 мая, 20:03 154
  • Самарқандда мактаб ўқувчисини уриб юборган ҳайдовчининг ўзи ҳам ўқувчи экан 05 мая, 19:56 43
  • Украинада урушнинг 801-куни: Одессадаги ёнғинлар ва Часив Яр атрофида жанг қилаётган «Вампир» 05 мая, 19:13 135
  • Туркиянинг кутилмаган қадами: Исроил билан савдо тўхтатилгани нимани англатади? 05 мая, 18:44 141
  • Халқаро молия бозори шарҳи: олтин ва нефт арзонлашди 05 мая, 18:15 29
  • Бўлимлар