«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 04 2024, 12:55
ЎЗO‘Z

АҚШ Жанубий Кореяда бундан кейин ҳам стратегик кучларини жойлаштириши маълум бўлди

21 дек, 11:00 5 962 Дунё
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
АҚШ Жанубий Кореяда бундан кейин ҳам стратегик кучларини жойлаштириши маълум бўлди АҚШ Жанубий Кореяда бундай кейин ҳам стратегик кучларини жойлаштиришини тасдиқлади. Бу Шимоли-Шарқий Осиёдаги ўз иттифоқдошларини Пхеньяннинг ядро ва ракета таҳдидидан ҳимоя қилиш мақсадида амалга оширилади, деб хабар қилди Рёнхап агентлигига асосланиб Kun.uz нашри.

Агентлик маълумотларига кўра, келишув Вашингтонда Жанубий Корея ташқи ишлар вазири ўринбосари Ли Сон Нам ва мамлакат мудофаа вазири ўринбосари Ю Чжэ Соннинг АҚШ давлат котиби ўринбосари Томас Кантримэн ҳамда мудофаа вазири ўринбосари Дэвид Шер билан учрашуви чоғида тасдиқланди.

"Расмий шахслар Шимолий Кореянинг ядро ва ракета таҳдидига жавобан АҚШнинг стратегик мудофаа тизимларини Корея Республикаси ҳимояси учун доимий равишда жойлаштириш мажбуриятини тасдиқлади", - дея баёнот сўзларини келтиради агентлик.

АҚШ Жанубий Кореяга жорий йил бошида B-52 стратегик бомбардимончи ва кўринмас-қирувчи самолётларни жўнатганди. Бу КХДРнинг ядро синовларига жавобан амалга оширилди.

"АҚШ 2016 йилда Корея Республикасига мудофаа тизимини кучайтириш чоралари орқали ўз мажбурият ва қатъиятини кўрсатиб берди", - дея таъкидланади баёнотда.

Эслатиб ўтамиз, Шимолий Корея БМТ Хавфсизлик Кенгаши томонидан ўтказилаётган халқаро босим ва қаттиқ санкцияларга қарамай ўзининг атом ва ракета соҳаларидаги дастурини тўхтатишдан бош тортмоқда.
йилда, ҳимоя, томонидан, шахслар, соҳаларидаги, Дэвид




Мавзуга оид янгиликлар
  • Тбилисида номаълум шахслар намойишчиларга ҳужум қилди 04 мая, 11:37 6
  • Украина ярадорлар билан қандай муомала қилаётгани маълум қилинди 04 мая, 09:02 138
  • Москвада "Фалуньгун" сектаси тарафдорлари қўлга олинди 04 мая, 08:35 74
  • Грузия Бош вазири АҚШга ташриф буюришдан бош тортди 04 мая, 07:40 122
  • АҚШ ва Япония гипертовушли қуролларни уриб тушириш учун ракета яратади 04 мая, 06:50 62
  • Ҳусийлар Ўртаер денгизида Исроилга кетаётган кемалар ўққа тутилишини эълон қилди 04 мая, 06:00 85
  • Сўнгги янгиликлар
  • Энди мактабларда педагогик синфлар ташкил этилади 04 мая, 12:00 0
  • Мессининг келиши "Интер Майами" бюджетига қандай таъсир қилди? 04 мая, 11:50 4
  • 5 май куни республика ҳудудида кузатиладиган об-ҳаво маълумотлари 04 мая, 11:46 12
  • "Манчестер Сити" футболчиси Гвардиола ҳақида бор ҳақиқатларни айтди 04 мая, 11:41 16
  • Тбилисида номаълум шахслар намойишчиларга ҳужум қилди 04 мая, 11:37 6
  • Украина ярадорлар билан қандай муомала қилаётгани маълум қилинди 04 мая, 09:02 137
  • Москвада "Фалуньгун" сектаси тарафдорлари қўлга олинди 04 мая, 08:35 73
  • Тошкентда МДҲ кўнгиллилари форуми бошланди 04 мая, 08:08 14
  • Грузия Бош вазири АҚШга ташриф буюришдан бош тортди 04 мая, 07:40 122
  • Россия билан ҳамкорликда Қашқадарёда осма йўл қурилади 04 мая, 07:13 72
  • АҚШ ва Япония гипертовушли қуролларни уриб тушириш учун ракета яратади 04 мая, 06:50 61
  • Умарали Раҳмоналиев: "Бутун Ўзбекистон халқидан минг бор узр сўрайман" 04 мая, 06:30 219
  • Бўлимлар